1-mavzu. Kirish. Soliqlar va soliqqa tortish fanining predmeti va soliqlarning ob’etktiv zaruriyati va ahamiyati


Download 169.36 Kb.
bet4/7
Sana18.06.2023
Hajmi169.36 Kb.
#1594584
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 maruza soliq

солиқ тизимининг энг муҳим функцияларидан бири бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом-ашё ресурслари, шунингдек молиявий ва меҳнат ресурслари, жамғарилган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, яъни солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, молиявий аҳволни мустаҳкамлашга ва инвестиция фаолиятини жонлантиришга рағбатлантиради


Солиқларнинг назорат функцияси
солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган, солиққа тортиш объекти, солиққа тортиладиган база, имтиёзлар сингари ва ҳоказо тегишли солиқ кўрсаткичларининг ҳисоб-китобларини текширишдек анча мураккаб жараёндан иборат.

Ахборот билан таъминлаш функцияси

  • харажатлар ҳажми ва конкрет солиқли тушумлар давлатнинг қандай ижтимоий-иқтисодий функцияларини бажаришга сарфланганлиги тўғрисида ахборот бериб турилиши жуда зарурдир. Шундай қилинса, солиқларнинг бюджетга тушиши тўлиқ, ўз вақтида ва осон кечади.
  • 16-модда. Солиқлар ва йиғимлар
  • Солиқ деганда ушбу Кодексда белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига (бундан буён матнда бюджет тизими деб юритилади) тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.
  • Йиғим деганда бюджет тизимига ушбу Кодексда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади.
  • Шахснинг зиммасига суд тартибида юклатилган жарималар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонунда белгиланган ҳолларда мол-мулкни мусодара қилиш ҳамда бошқача тарзда олиб қўйиш солиқлар ёки йиғимлар жумласига кирмайди.
  • 17-модда. Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади:
  • 1) қўшилган қиймат солиғи;
  • 2) акциз солиғи;
  • 3) фойда солиғи;
  • 4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • 5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • 6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • 7) мол-мулк солиғи;
  • 8) ер солиғи;
  • 9) ижтимоий солиқ.

Download 169.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling