1-Мавзу: Кириш


Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг методологик принципи –


Download 1.79 Mb.
bet15/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг методологик принципи –Ўзбекис­тон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш мақсадида таълим-тарбия жараёнини замон талабларига мос ташкил этиш, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришни тақозо этади.
Мазкур принцип таълим жараёнининг мазмуни ва ташкил этилишидаги ўзига хос хусусиятларни акс эттириб, етакчи принцип саналади. Қолган принциплар унга мазмун ва моҳияти жиҳатидан узвий боғлиқ бўлади.
Биологиянинг мазмунини саралаш ва таълим тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги принципларга асосланилади.
Илмийлик принципи – биологияни ўқитишда ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришга асос бўладиган ва амалий аҳамияти ёритилган, назарий ва амалий жиҳатдан фанда аниқланган илмий билимлар, фактлар, тушунчалар, қонунлар, назарияларни ўрганишни кафолатлайди.
Системалилик принципи – тирик организмларни биологик система сифатида турли тузилиш ва мураккаблик даражасида ўрганиш, шунингдек, ўқитиш жараёнининг барча таркибий қисмлари: ўқитиш мақсади, вазифа­лари, мазмуни, методлари, воситалари ва шаклларини тизим шаклида тасаввур қилиш ва фойдаланишни кўзда тутади.
Фундаменталлик принципибиологиянинг асосий, таянч тушунчалари, назариялари, илмий-тадқиқот методлари, умумий илмий-назарий аҳамиятга эга бўлган ва умуминсоний қадриятларнинг ютуғи саналган тадқиқот натижаларини ўрганишга асосланади.
Изчиллик принципи – ўқувчилар томонидан тушунчаларни ўзлашти­риш босқичларини эътиборга олган ҳолда ўқув материалини ўрганишни ташкил этишни тақозо этади.
Кўргазмалилик принципи – тирик организмларнинг тузилиши ва ҳаётий жараёнларини ўрганишда табиий, тасвирий, тарқатма, дидактик ва динамик материаллар, экран воситаларидан фойдаланишни кўзда тутади.
Таълим ва тарбиянинг узвийлиги принципи – таълим жараёнининг методик таъминоти ва бошқарилишида таълим самарадорлигига эришиш, ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантириш муаммоларини ҳал этишни кўзда тутади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling