1-Мавзу: Кириш


Мактаб ботаника дарслигининг мазмуни ва тузилиши


Download 1.79 Mb.
bet26/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

3.Мактаб ботаника дарслигининг мазмуни ва тузилиши.
Мактабларда ўқитиладиган ботаниканинг асосий мақсади ўсимликлар дунёсининг хилма-хил вакиллари, уларнинг ташқи, ички тузилиши, ҳаёт фаолияти, табиат ва инсон ҳаётида тутган ўрни билан ўқувчиларни таништиришдан иборат.
5- синфда 34 соат, 6- синфда 68 соат хажмда ўқувчиларга ботаник билимларни бериш кўзда тутилган. Мактабларда қўлланилаётган 5- синф ботаника дарслиги 95 саҳифадан иборат бўлиб, 64 рангли расмлар билан безатилган. У 6 бобдан, 34 параграфдан ташкил топган. Дарслик муқаддимасида асосий эътибор ботаника сўзининг луғавий маъноси, мазкур фаннинг шаҳобчалари, Ер юзидаги ва Ўзбекистондаги ўсимлик турларини сони, уларнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида маълумотлар ёритилган. Шундан кейин ўқувчилар ўсимлик ҳужайраси, илдиз, поя, баргларнинг хилма – хиллиги, ташқи, ички тузилиши, ўсимликнинг вегетатив кўпайиши ҳақида маълумот оладилар. Дарслик сўнгида гербарий тайёрлаш ва дарсликка кирган ўсимликлар рўйхати илова тарзида келтирилган. Ҳар бир параграфида таянч тушунчалар, параграфлар сўнгида саволлар, айрим ҳолларда тест топшириқлар, қўшимча маълумотлар берилган.
Умуман олганда 5- синф ботаника дарслигига ижобий баҳо бериш мумкин. Айниқса унинг дизайни жуда юқори. Шу билан биргаликда дарсликнинг яратишда айрим камчиликлар ҳам учрайди:
1. Дарслик фақат ўқувчиларга билим бериш билан чекланмай, уларнинг ўқув кўникма, малакаларини ривожлантиришни ҳам кўзда тутиш керак. Бу масала 5- синф ботаника дарслигида етарлича ўз ифодасини топмаган. Лаборатория машғулотларининг алоҳида ажратилмаганлиги, уларни ўтказишига оид методик тавсияларини етарлича ёритилмаганлиги, ўқувчиларнинг ўқув кўникма ва малакаларининг ривожланишига салбий таъсир этади деб ўйлаймиз. Дарсликда айрим ҳолларда тушунчаларни изчиллик билан ривожлантиришга эътибор берилмаган. Чунончи, ўсимликларда моддаларнинг ҳаракатланиши “поя” мавзусида берилган. Унда бир вақтнинг ўзида сув ва сувда эриган минерал моддаларни ҳамда органик моддаларнинг ҳаракатланиши тўғрисида маълумот келтирган. Ваҳоланки органик моддаларни синтезланиши барг мавзуси билан узвий алоқадор. “Барг” эса “поя” мавзусидан сўнг ўтилади. Худди шунингдек дарсликнинг бошида берилган “Куз фаслида ўсимликлар ҳаётида рўй берадиган ўзгаришлар” мавзусини 30 параграфидан “Ҳазонрезгилик” мавзуси билан бирлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
6-синф ботаника дарслиги 142 та саҳифадан иборат. Унда муқаддима ва 52 параграф, 85 та рангли расмлар мавжуд. Дарслик юқори сифатли оқ қоғозга чоп этилган ва чиройли расмлар билан безатилган. Ҳар бир параграфда ботаника атамалар, ўсимликларнинг номлари, рангли ҳарфлар билан ажратиб берилган. Матнлар ўқувчиларга мос тушунарли қилиб баён этилган
Агар 5-синф ботаника дарслиги ўзида цитологик, анатомик, морфологик, физиологик, экологик билимларни мужассамлаштирган бўлса, 6-синф ботаника дарслигида кўпроқ систематик тушунчаларни ривожлантиришга эътибор қилинган. Дарсликнинг 4- бобида бу ҳақдаги билимлар изчил баён этилади. Ўсимлик гуруҳлари, бактериялар, замбуруғлар, лишайниклар, сув ўтлар, йўсинлар, қирқбўғимлар, қирққулоқлар, очиқ уруғлилар, ёпиқ уруғлилар шу бобларда берилган. Дарсликда гулли ўсимликларнинг оилалари, туркумлари, тур вакиллари ҳақидаги билимлар ва ҳар бир оиланинг ўзига хос гул тузилиши ёритилган. Дарсликнинг бешинчи боби “Ўзбекистоннинг ўсимликлар бойлиги”, олтинчи боби “Ўсимлик ва атроф муҳит”, еттинчи боби “Ерда ўсимликлар дунёсининг ривожланиши” деб аталган. Дарсликда “Ўзбекистонда ботаника фанининг ривожланиши”, ҳамда “Манзарали ўсимликлар” деб номланган параграфлар ҳам мавжуд. Параграфларда таянч атамалар, саволлар келтирилган. 30 параграф сўнгида ўқувчилар бажариши лозим бўлган топшириқлар, 19 параграф сўнгида амалий ишлар, 2 параграфда қўшимча маълумотлар, тест саволлари, чайнворд, кроссвордлар келтирилган. Буларнинг ҳаммаси ўқувчиларнинг ботаник билимларни ўзлаштиришига кўмак беради, билим олишга қизиқиш уйғотади, ҳамда назарияни амалиёт билан боғлайди.
Дарслик структураси хусусида ҳақида гапириб III бобдаги “Ўсимлик яхлит организм” мавзуси билан олтинчи бобдаги “Ўсимлик ва атроф-муҳит” деган мавзуларни бир-бирига қўшиш мантиқан тўғри бўлади, шунингдек “Ўзбекистонда ботаника фанининг ривожланиш тарихи” деб аталган бобни 5-синфдаги муқаддима мавзусига қўшиш ўринли бўлади деб ҳисоблаймиз. “Манзарали ўсимликлар” деган бобни “Ерда ўсимликлар дунёсининг ривожланиши” бобидан олдин берилиши зарур бўлади деб ўйлаймиз.
Дарсликнинг илмийлиги ҳақида тўхтаб “Бактериялар, замбуруғлар, лишайниклар” бўлимини ботаника дарслигига киритилиши органик оламнинг ҳозирги замон системаси тўғрисидаги билимларга тўғри келмайди деб айтиш керак. Чунки улар тузилиши ва ҳаёт кечириши тарзи билан яшил ўсимликлардан тубдан фарқ қилади.
Ботаника дарслигида “тип” систематик бирликни ўрнига “бўлим” тушунчасини “авлод” систематик бирлиги ўрнига “туркум” систематик бирликни қўлланилиши кейинчалик 7-синфда зоологияни ўқиш мобайнида систематик бирликлар тўғрисидаги ўқувчиларнинг тушунчаларини чалкаштириб юборади, бу ўз навбатида ўқувчилар томонидан систематик тушунчаларни саёз ўзлаштиришга олиб келади деб ҳисоблаймиз. Мактаб дарслигига барча олимлар томонидан эътироф қилинган билимлар мажмуаси киритилиши керак. Мунозарали масалалар ундан ўрин олмаслиги жоиз.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling