1.Таълим стандарининг луғавий маъноси нимани билдиради?
2. Биология бўйича умумий ўрта таълим давлат стандарида ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган таълим қандай йўналишларда берилган;
3.Биология ўқув дастурида методик тавсиялар неча банддан иборат;
4.Мактаб биология курси қандай ўқув фанлардан ташкил топган;
Тест топшириқлар:
1.Мактаб ботаника ўқув фани учун неча соат вақт ажратилган?
А – 68 В – 102 С – 34 Д – 54 Е - 64
2.Мактаб зоология ўқув фани учун неча соат вақт берилган?
(1-топшириқ)
3.Одам ва унинг саломатлиги ўқув фани учун қанча соат вақт кўрсатилган? (1-топшириқ)
4.Мактаб ботаника ўқув фанида мавзулар тубандаги изчилликда берилган
А гулли ўсимликлар билан умумий танишиш, ҳужайра, илдиз, поя барг ва бошқалар
В кириш, ҳужайра, илдиз, барг, поя ва бошқалар
С ҳужайра, илдиз, барг, поя, ўсимликларнинг вегетатив кўпайиши
Д гулли ўсимликлар билан умумий танишиш, илдиз, поя, барг, гул ва бошқалар
Е ҳужайра, илдиз, барг, поя, гул ва бошқалар
4.2. БИОЛОГИЯ ДАРСЛИКЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Режа:
1.Мактаб дарслиги ҳақида умумий тушунча.
2.Мактаб дарслигига қўйилган асосий талаблар.
3.Мактаб ботаника дарслигининг мазмуни ва тузилиши.
4.Мактаб зоология дарслигининг мазмуни ва тузилиши.
5.Одам ва унинг саломатлиги дарслигининг мазмуни, тузилиши.
6.Биология (Цитология ва генетика асослари ва Биология (Экология ва эволюция асослари) дарслигининг мазмуни ва тузилиши.
Асосий тушунча ва таянч билимлар.
Дарслик ва ўқув қўлланма. Дарсликнинг вазифаси. Дарслик структураси. Мактаб ботаника, зоология, одам ва унинг саломатлиги, Биология (Цитология ва генетика асослари ва Биология (Экология ва эволюция асослари) дарсликлари.
1.Мактаб биология дарслиги ҳақида умумий тушунча.
Мактаб биология курсини ўқитишда қўлланиладиган воситалар орасида дарслик алоҳида ўрин тутади. Дарслик ўқувчиларнинг мустақил билим олишини асосий манбаи ҳисобланади. Ҳар бир дарслик ўқув қўлланмадан фарқли равишда ўқув дастури асосида ёзилади. Ўқитишнинг мақсади ва вазифаларига, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига, тайёргарлик даражасига қараб дарслик хажми ва билимлар системаси белгиланади.
Республикамизда «Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш Концепцияси»да умумий ўрта таълим мактаблари учун яратиладиган дарсликларнинг янги авлодига қўйиладиган умумий ва хусусий талаблар ишлаб чиқилган.
Мазкур талаблар дарсликка қўйиладиган педагогик, псиҳологик, дидактик, методик ва эстетик, гигеник талабларни ўзида мужассамлаштиради. Ушбу талабларнинг энг асосийси дарслик шу фан бўйича тузилган ДТС га мос келиши, ўқувчиларнинг ёшлик ва псиҳологик хусусиятларини ҳисобга олиниши, дарслик дизайни эстетик талабларга жавоб бериши ва расмлар мазмунни ёритиши, фан ютуқлари ўз аксини топиши, ўқувчиларни мустақил ва ижодий фикр юритишга йўллаши, уларнинг онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини сингдиришга имкон бериши зарур.
Биология дарслигига қўйидагиган методик талаблар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Мактаб дарслиги илмий бўлиши, яъни фаннинг ривожланишини, сўнгги ютуқларини ўзида ифода этиши;
У ўқувчилар учун тушунарли, яъни уларнинг ёшига, тайёргарлик ва эргономик даражасига мос бўлиши;
Ўқувчи учун қизиқарли ва жонли тилда ёзилган бўлиши, унда ҳар бир мавзуга мос рангли расмлар, схемалар, жадваллар, қўшимча қизиқарли маълумотлар, топшириқлар, саволлар ўрин олмоғи;
Ўқувчиларнинг мустақил билим олишига, ижодий ривожланишига, мантиқий тафаккурини ўстиришга қаратилган бўлиши;
Миллий истиқлол мафкурасини ўқувчилар онгига сингдириш учун йўналтирилган бўлиши;
Маҳаллий шароитда кенг тарқалган ўсимликлар, ҳайвонлар, одамларнинг ташқи ва ички тузилиши, ҳаёт фаолияти ёритиши;
Мазмуни ўқувчи саломатлигини сақлашга қаратилиши;
Ўқувчиларни табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан тежаб тергаб фойдаланишга ўргатиши керак.
Ўқувчилар учун тайёрланган дарсликлар юқорида қайд этилган талабларга жавоб бериши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |