1-Мавзу: Кириш


-Боб. БИОЛОГИК ТУШУНЧАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ


Download 1.79 Mb.
bet33/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

5-Боб. БИОЛОГИК ТУШУНЧАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ


5.1. Умумий биологик ва хусусий тушунчаларни шакллантириш ва ривожлантириш

  1. Билим ва тушунчалар.

  1. Ўқувчиларда биологик тушунчаларни шакллантириш босқичлари.

  1. Биологик тушунчаларнинг турлари.

  2. Ўқувчиларда биологик тушунчаларни ривожлантириш йўллари.

  3. Хусусий ва умумий биологик тушунчалар.

Умумий ўрта таълим мактабларида биологияни ўқитишнинг асосий мақсади ўқувчиларда ДТС билан меъёрланган билим, кўникма ва малака­ларни шакллантириш саналади.


Шу сабабли, биология ўқитиш методикасининг асосий муаммоларидан бири ўқувчи­ларда таълим мазмунининг асосий таркибий қисми бўлган билим, кўникма ва малака­ларни шакллантириш масаласи ҳисобланади ва мазкур масала жуда кўп биолог-методистлар томонидан тадқиқ этилган.
Ўқувчи­ларда билимларни шакллантириш учун, аввало унинг таърифини билиб олиш зарур.
Билим – нарса ва ҳодисаларнинг муҳим белги ва хусусиятлари, жараён­лар ва улар ўртасидаги боғланишлар тўғрисида фан томонидан аниқланган тушунчалардан таркиб топади.
Демак, билим – тушунчалар тизимидан иборат бўлиб, тушунчаларни шакллантириш муаммоси етакчи ўринга чиқади.
Биологик тушунчаларни шакллантириш ва ривожлантириш биологик таълим ва тарбиянинг ҳаракатлантирувчи кучи, ўқув материали мазмуни­нинг асосий бирлиги саналади.
Ўқувчиларда тушунчаларни шакллантириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  • Ўқув материалини сезги органлари орқали қабул қилиш;

  • Идрок этиш;

  • Тасаввур қилиш;

  • Ёдда сақлаш;

  • Амалда қўллаш;

  • Натижаларни текшириш;

  • Ахборотларни умумлаштириш ва хулоса ясаш;

Ўқитувчи томонидан тушунчаларни шакллантириш босқичларига амал қилиниши ўқувчиларнинг тушунчаларни қабул қилишига, тушунишига имкон яратади.
Шу сабабли, ўқитувчи ҳар бир ўқув фани мазмунидаги тушунчаларни белгилаб олиши, диққат марказини ўқ увчиларда шу тушунчаларни шакллантиришга қаратиши лозим.
Тушунчалар мавзудан мавзуга ўтган сари аста-секин ривожлантирилиб, мукаммаллашиб боради, шунга кўра тушунчаларни шакллантириш билан бир қаторда ривожлантирилиши муҳим таълим-тарбиявий аҳамиятга эга.
Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, тушунчаларни ўқувчилар бирданига эгаллай олмайдилар, тушунчаларни ҳосил бўлишида юқорида қайд этилган босқичларни амалга ошириш, бунинг учун эса муайян вақт керак бўлади. Фактлардан тушунчаларни келтириб чиқариш узоқ давом этадиган жараён бўлиб, энг муҳими тушунчаларни «тайёр» ҳолда беришдан сақланиш, қийинчиликсиз қабул қилинган тушунчалар тез эсдан чиқишини унутмаслик керак.
Ўқитувчи тушунчаларни шакллантириш босқичларига амал қилиши, ўқувчиларнинг ақлий фаолияти жалб этиши, улар томонидан объектларни таққослаш, ўхшашлик ва фарқини топиш, умумлаштириш ва хулоса чиқариш каби мантиқий фикр юритиш операцияларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллашларига замин яратиши лозим.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling