1-Мавзу: Кириш


Биологик таълимнинг мақсад ва вазифалари


Download 1.79 Mb.
bet31/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

2. Биологик таълимнинг мақсад ва вазифалари.
Умумий ўрта таълим мактабларидаги биологик таълим умумий педагогик жараёнининг ажралмас таркибий қисми сифатида таълимнинг умумий мақсадларига мувофиқ ўқувчи шахсини ҳар томонлама ривожланишига, тарбияланишига йўналган бўлади.
Умумий ўрта таълим мактабларида биологик таълим вазифалари қўйидагилар бўлиб:

  • ўқувчиларни асосий биологик тушунчалар, етакчи ғоялар, илмий далиллар, қонунлар, назариялар, илмий билиш усуллари, органик оламнинг манзарасига оид билимлар билан таништириш;

  • тирик табиат унинг тараққиёт туфайли организмларда пайдо бўлган мосланиш механизмлари ҳақида маълумот бериш;

  • ўқувчиларни организмларнинг ҳаёти, уларнинг шахсий ва тарихий ривожланишининг асосий қонунлари билан қуроллантириш

  • ҳаёт тузилишининг турли: молекула, ҳужайра, организм, популяция – тур, биогеоценоз, биосфера даражалари билан таништириш;

  • табиатга унинг барча бойликларига оқилона муносабатда бўлиш фазилатларини ўқувчилар онгига сингдириш;

  • ўқувчиларни ўзларининг ва ўзгаларнинг саломатлигини сақлашга, соғлом турмуш тарзини таркиб топтиришга йўналтириш;

  • биология таълим мазмунини ҳозирги ижтимоий ҳаёт, фан–техника тараққиёти билан мустаҳкам боғланишини таъминлаш асосида ўқувчиларнинг касб танлашга онгли равишда йўналтириш;

  • биология таълим мазмунини қадимда яшаб жаҳон фани - маданиятига улкан хисса қўшган ва ҳозирги даврда яшаётган биолог олимлар фаолияти билан боғлаш орқали ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.

3.Биологик таълим мазмуни ва унинг таркибий қисмлари
Ҳар қандай ўқув фанини ўқитишда унинг мазмуни ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлади. Унга асосий сабаб ўқув фани мазмуни ўша фаннинг ўзига хос йўналиши, ўқитиш тизими, методлари, воситаларини белгилаб беради. Ўқув фанининг мазмуни ўқув дастурлари, дарсликлари, ўқув қўлланмалари орқали аниқлаштирилади.
Умумий ўрта таълим ўқув юртларида биологик таълимнинг таркибий қисмлари бўлиб, ботаника, зоология, одам анатомияси ва физиологияси ҳамда цитология, биокимё, генетика, эволюцион таълимот мажмуасидан иборат бўлган Биология (Цитология ва генетика асослари ва Биология (Экология ва эволюция асослари) ўқув фанлари ҳисобланади. Мазкур ўқув фанларида турли хил ўсимликлар, хайвонлар, одамларнинг ташқи, ички тузилиши ҳаёт фаолияти, ташқи муҳит билан боғлиқлиги тўғрисида ҳамда ҳужайранинг унинг органоидларининг тузилиши, функцияси, ирсият ўзгарувчанлик эволюцион таълим ва шу каби билимлар берилади. Мактаб биология таълимини айрим ўқув фанларига ажратиш қонуний бўлиб, кўп йиллик педагогик тажрибалар асосида ўзини оқлаган. Бироқ биологик таълимнинг турли ўқув фанларига ажралиши тирик табиатдаги нарса ходиса­ларни алоҳида-алоҳида ўрганишга эмас, балки уларнинг бир яхлитлигини, ўзаро боғлиқлигини ифода этган ҳолда ўқитилишини тақозо қилади.
Дидактикада таълим мазмунининг таркибий қисмлари жуда кўп тадқиқотчилар томонидан аниқланган. Жумладан, академик И.Я. Лернер томонидан таълим мазмунининг таркибий қисмларига:

  1. Билимлар (илмий тушунчалар, ғоялар, қонунлар, илмий назариялар);

  2. Фаолият усуллари (кўникма ва малакалар);

  3. Ижодий фаолият тажрибалари;

  4. Қадриятлар тизими киритилган.

Биология ўқув фанининг билимлар таркибий қисмига биринчи навбатда илмий тушунчалар киради. Улар биологиянинг айрим соҳаларига оид хусусий ва биологиянинг барча соҳаларига хос бўлган умумий биологик тушунчалардан ташкил топади.
Умумий биологик тушунчалар қаторига:

  • организмларнинг ҳужайравий тузилиши;

  • модда ва энергиянинг алмашинуви;

  • организм ва муҳитнинг ўзаро бирлиги;

  • ирсият ва ўзгарувчанлик;

  • органик олам эволюцияси тушунчалари киради.

Биология ўқув фани мазмунининг билимлар таркибий қисмига ғоялар ҳам киради. Биология таълим мазмунида ўқувчилар онгига қуйидаги:

  • органик олам эволюцияси;

  • тирик табиат тузилишининг ҳар даражада эканлиги;

  • орган тузилиши билан функциясининг ўзаро боғлиқлиги;

  • биологик системаларнинг табиий муҳит билан алоқадорлиги;

  • ўз-ўзини бошқариш;

  • назария билан амалиётнинг бирлиги каби ғоялар сингдирилади.

Биологик қонунлар ҳам биология ўқув фанининг мазмунининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Биологик қонунлардан сирасига:

  • Мендель ва Морганнинг ирсият қонунлари;

  • Бэр қонуни;

  • Харди-Вайнберг қонуни;

  • В.И.Вернадскийнинг атомларнинг биоген миграцияси қонуни ва ҳ.к ларни киритиш мумкин.

Биология фан мазмунининг яна бир компоненти илмий назариялардир. Умумий ўрта таълим биология ўқув таълим мазмунига Ч.Дарвиннинг органик оламнинг эволюцион назарияси, А.Н.Северцовнинг филэмбриогенез назарияси, Т.Морганнинг хромосома назарияси ва ниҳоят ҳозирги замон ген назарияси киритилган.
Юқорида қайд этилгандек, таълим мазмунининг асосий қисмини билимлар (илмий тушунчалар, ғоялар, қонунлар, илмий назариялар) ташкил этади.
Фаолият усуллари - кўникма ва малакалардан иборат бўлиб, ўқувчилар томонидан ўқув дастурида кўзда тутилган кўникма ва малакаларни эгаллашини белгилайди.
Таълим мазмунининг учинчи таркибий қисми бўлган ижодий фаолият тажрибалари ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини янги кутилмаган вазиятларда қўллаш орқали таркиб топтирилади. Шу сабабли, ўқитувчи таълим-тарбия жараёнида билимларни тайёр ахборот шаклида эмас, балки муаммоли вазиятларни вужудга келтириш натижасида ўқувчиларнинг аввалги мавзуларда ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини янги кутилмаган вазиятларда қўллашига имкон яратиши, уларда мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмалари­нинг таркиб топишига замин тайёрлаши зарур.
Таълим мазмунининг тўртинчи таркибий қисми бўлган қадриятлар тизими ўқитиш жараёнида таълим-тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашни кўзда тутади. Мазкур таркибий қисмни ўқувчиларда шакллантириш биологияни ўқитишда таълим-тарбия масалаларига боғлиқ ҳолда ёритилди.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling