1-Мавзу: Кириш


Асосий тушунчалар ва таянч билимлар


Download 1.79 Mb.
bet30/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Асосий тушунчалар ва таянч билимлар.
Биологик таълим асослари, биологик таълим мазмуни, биологик таълим компоненти, биологик билимлар минимуми.


1.Умумий ўрта таълим мактабларида биологик таълим мазмуни асослари.
Умумий ўрта таълим мактабларида биологик таълим мазмуни ҳозирги даврдаги биологик фанлар ривожланиш даражасини ўзида акс эттириши замон тақозосидир.
Ўқувчилар учун биологик ўқув материалини танлаш биология ўқитиш методикасида ниҳоят мураккаб масалаларидан бири саналади. У мактаб ўқитувчилари, педагоглари, биолог олимлар хамкорлигида ҳал этилади. Ўқувчилар учун таълим мазмунининг танлашни қийинлиги илмий ахборатнинг бениҳоят кўплиги ва тез ўсиши билан узвий алоқадор. Кейинги даврда биология тобора тез ривожланаётган мустақил фанлар тизимидан иборатлиги маълум бўлиб қолди. У ботаника, зоология, физиология, анатомия, морфология, генетика, цитология, антропология, эмбриология, палеонтология, микробиология, гидробиология, биогеография, биотехнология, биоэтика, биоэстетика, эволюцион таълимот ва бошқа хусусий фанлар мажмуасидан ташкил топган.
Биология фанининг бундай тез ривожланиши бир томондан организмларнинг турли жиҳатдан ўрганиш, иккинчи томондан ҳаётнинг ҳар хил даражаларини тадқиқ қилиш билан боғлиқ бўлса, учинчи томондан биологиянинг табиётшуносликнинг бошқа - хусусан математика, кибернетика, химия, физика соҳалари билан интеграцияси билан тушунтирилади.
Биология фанининг табақаланиши ва бошқа табиий фанлар билан ҳамкорлик қилиши янги-янги ахборотларни тўпланишига сабабчи бўлмоқда. Ҳужайра органоидларининг ультраструктура тузилиши, функцияси, ҳужайранинг келиб чиқиши тўғрисида симбиогенез назарияси, нуклеин кислоталарнинг тузилиши ва функцияси, ирсият ва ўзгарувчанликнинг моддий асослари, политипик тур, популяцияларнинг, экологик генетик тузилиши, кариосистематика, ҳаёт тузилишининг турли даражалари тўғрисидаги билимлар биологиянинг ХХ асрдаги ютуқлари саналади. Биология фанида тўпланган билимлар, ахборотлар ҳажми ниҳоятда кўп ва хилма-хил.
Умумий ўрта таълим мактабларида биология фани тўплаган барча ахборот ва билимларни табиий равишда ўқувчиларга бериб бўлмайди. Шунга кўра улар орасидан ўқувчиларнинг ёши ҳамда ўқитишнинг ҳозирги замон мақсад ва вазифаларига мос бўлган билимлар мажмуасини танлаб олиш зарур. Танлаб олинган билимлар мажмуаси Умумий ўрта таълим мактабларида давлат, жамият, шахс эҳтиёжига мос бўлиши, ҳамда жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий тараққиётини ва фан техника ривожланишини ўзида ифода қилиши ва таълим беришда кўрсатилган мақсад вазифаларини амалга оширишга сафарбар қилинган бўлиши лозим.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling