1-Мавзу: Кириш


-синф Биология(Цитология ва генетика асослари) дарслиги


Download 1.79 Mb.
bet28/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

9-синф Биология(Цитология ва генетика асослари) дарслиги.
Дарсликнинг асосий бўлимлари органик оламнинг хилма-хиллиги, цитология асослари, организмларнинг кўпайиши ва индивидуал ривожланиши, генетика, селекция асослари ҳисобланади. Дарслик 14 бобдан 49 параграфдан ташкил топган.
Дарсликда ҳужайранинг ташқи, ички тузилиши айниқса органоидларнинг тузилиши, функцияси, ҳужайранинг кимёвий таркиби – анорганик моддалар, органик моддалар, оқсиллар, углеводлар, ёғлар, нуклеин кислоталар, моддалар ва энергия алмашинуви ҳақида маълумотлар берилган. Организмларнинг кўпайиши ва индивидуал ривожланиши бўлимида эса жинссиз, жинсий кўпайиш, ҳужайраларнинг митоз, мейоз бўлиниши, организмларнинг эмбрионал, постэмбрионал ривожланиши ҳақида билимлар келтирилган. Генетика ва селекция асослари бўлимида эса генетик тушунчалар, ирсият қонунлари, ўзгарувчанлик қонунлари, одам генетикаси, унинг ўрганиш методлари, ўсимликлар, хайвонлар, микроорганизмлар селекцияси тўғрисидаги маълумотлар ёритилган. Дарсликда 75 расмлар берилган. Уларнинг кўпчилиги рангли расмлардир. Ҳар бир параграф сўнгида билимни текшириш учун саволлар, тест топшириқлар берилган.
Дарслик биринчи маротаба нашр қилинганлиги сабабли унда бир қанча етишмовчиликлар мавжуд. Дарсликда бир-бирига зид фикрлар учрайди. Бир томондан дарслик муаллифлари тирикликнинг молекула даражасини эътироф этиб, ҳаётнинг хужайрасиз шаклларига мисол қилиб вирусларни оладилар ва уларнинг тузилиши, ҳаёт циклини тушунтирадилар. Иккинчи томондан эса “вируслар тирик организм ҳисобланмайди, чунки улар ҳаётнинг хусусиятларини ўзида намоён қилмайди” деб ўзларига ўзлари қарши фикрда бўладилар.
Академик лицей, касб – хунар коллеж ўқувчилари учун ёзилган биология дарслиги (муаллифлар А.Абдукаримов, А. Ғофуров, К. Нишонбоев, Ж.Хамидов, Б.Тошмухамедов, О.Эшонқулов) 8 бобдан иборат бўлиб, унда умум биологик қонунлар, назариялар, генетик инженерия ва биотехнология, эволюцион таълимот, эволюцион далиллар, Ерда хаётнинг пайдо бўлиши ва тарихий тараққиёти, одамнинг пайдо бўлиши, экология асослари, биосфера ва унинг эволюцияси каби йирик мавзулар бор. Дарслик 80 соатга мўлжалланган, 39 параграфдан ташкил топган. Бошқа биология дарсликларидан фарқли равишда ушбу дарсликда ўқувчиларнинг мустақил билим эгаллашларини назарда тутиб, уйга бериладиган вазифалар ўтиладиган мавзудан кейин эмас унинг бошида қайд этилган. Бу хар бир ўқувчи ўтиладиган дарс мавзусини мустақил равишда ўқиб дарсга маълум даражада тайёргарлик билан келишини таъмин этади.

ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ




  1. Download 1.79 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling