1-Мавзу: Кириш


Топшириқнинг дидактик мақсади


Download 1.79 Mb.
bet36/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Топшириқнинг дидактик мақсади:
Бир уруғ паллали ўсимликлар, лоладошлар оиласининг ўзига хос хусусиятлари, оиланинг ёввойи ва маданий вакилларининг аҳамиятини ўрганиш.





Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган материаллар юзасидан ўқув топшириқлари

Топшириқни бажариш бўйича кўрсатмалар




Дарсликдаги матнни диққат билан ўқиб қуйидаги саволларга жавоб топинг ва топшириқларни бажаринг:

Ўқувчилар гуруҳи билан ҳамкорликда ишланг.

1.

Бир уруғ паллали ўсимликларнинг ўзига хос хусусиятлари ва унга қайси оилалар мансублигини аниқланг.




2.

Лоладошлар оиласининг ўзига хос хусуси­ят­­ларини аниқланг.




3.

Лоладошлар оиласи вакилларининг гул тузилиши ва формуласини ўрганинг.




4.

Лоланинг гулини олма гули билан таққос­ланг. Ўхшашлик ва фарқларини аниқланг.




5.

Лоланинг тузилишини наъматакнинг тузи­ли­­ши билан таққосланг ва қуйидаги жадвал­ни тўлдиринг.

Ўқувчилар билан ўтка­зи­ладиган савол-жавоб­да фаол иштирок этинг.


Таққосланадиган жиҳатлар

Лола

Наъматак

Ҳаётий шакли







Илдизи, пояси, барги







Гул формуласи







Гулқўрғони







Чангланиш тури







Меваси










  • Мантиқий фикр юритиш (муаммони ҳал этишнинг ички ва ташқи мантиқини ҳисобга олган ҳолда мантиқан далиллаш, усулларнинг мантиқан кетма-кетлигини аниқлаш).

Мантиқий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

  1. Муаммоли вазиятни англаш, уни ҳал этиш йўлларини аниқлаш.

  2. Муаммони ҳал этишнинг ички ва ташқи мантиқини ҳисобга олган ҳолда мантиқан далиллаш.

  3. Муаммони ҳал этиш усулларининг мантиқан кетма-кетлигини аниқлаш.

  4. Ўз жавобларининг тўғрилигини даллиллаш ва жавобнинг тўғрилигини текшириб кўриш.

  • Тизимли фикр юритиш (ўрганилган объектни қисмларга ажратиш, унинг яхлитлигини, ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ва тавсифлаш кўникмаси).

Тизимли фикр юритиш ўқувчиларнинг ўрганилаётган объектни қисмларга ажратиш, унинг яхлитлигини, ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ва тавсифлаш кўникмаларини ривожлантиришга асосланади.
Ўқитувчи ўқувчиларда тизимли фикр юритишни ривожлантириш учун муайян мавзуларда ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиши ва тегишли ўқув топшириқларини тузиши лозим. Жумладан, «Ҳужайранинг тузилиши ва функцияси» мавзусида ўқувчиларга қуйидаги ўқув топшириқларини тавсия этиш мақсадга мувофиқ.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling