1-Мавзу: Кириш


Download 1.79 Mb.
bet43/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗ - ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ:
1.Ўқитиш методларига таъриф беринг.
2. Ўқитиш методларини методологик ва назарий қоидаларига асосан таърифланг.
3. И.Д. Зверев ўқитиш методларини қайси асосларга кўра таснифлаган?
4. Ю.К. Бабанский таснифига мувофиқ ўқитишнинг репродуктив методла­ри гуруҳига қайси методлар киритилган?
5. Ўқитишнинг оғзаки баён методлари гуруҳига қайси методлари киритилган?
6. Ҳикоя методининг моҳиятини тушунтиринг.
7. Суҳбат методи ҳикоя методидан қайси жиҳатлари билан фарқланади?
8. Ўқув маърузаси методи қўллаш учун ўқитувчи эътиборини нималарга қаратиши зарур?
9. Кўргазмали методларнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтиринг.
10. Амалий методлар гуруҳига мансуб методларнинг тавсифланг.
6.2. БИОЛОГИЯ ЎҚИТИШНИНГ ФАОЛ МЕТОДЛАРИ
Режа:

  1. Ўқитишнинг интерфаол методлари.

  2. Муаммоли изланиш методлари.

  3. Ўқитишнинг мантиқий методлари.

  4. Мустақил ишлаш методлари.

  5. Ўқитишда ўқувчиларнинг фаолиятини рағбатлантириш ва асослаш методлари.

  6. Ўқитишдаги назорат ва ўз-ўзини назорат методлари.



Асосий тушунча ва таянч атамалар:
Интерфаоллик, ўқитишнинг фаол методлари, муаммоли изланиш, мантиқий методлари, мустақил ишлаш, ўқитишни рағбатлантириш ва асослаш методлари, ўқитишдаги назорат ва ўз-ўзини назорат методлари.


Интерфаол инглизча interakt сўзидан олинган бўлиб, inter- ҳамкорликда akt- ҳаракат қилмоқ маъносини билдиради.
Интерфаоллик деганда ўқувчининг ўқувчи билан ҳамкорликда ёки компьютер билан мулоқоти ўзаро таъсир кўрсатиш режимида ишлаши тушунилади.
Интерфаол ўқитиш – бу аввало диалог тарзда ўқитиш, мулоқот жараёни­да барча иштирокчилар томонидан ҳамкорликда муаммоларни ҳал этилишидир.
Интерфаол ўқитишнинг асосий моҳияти – ўқитиш жараёнида барча ўқувчилар билиш жараёнининг фаол иштирокчисига айланади, улар муҳокама этилаётган муаммоларни, воқеа ва ҳодисаларнинг ривожини тушунади, муаммоли вазиятларни англайди, уни ҳал этиш йўлларини излаб, энг мақбул вариантни тавсия этади.
Ўқув материалини ўрганиш, муаммони ҳал этиш бўйича турли вариантдаги ечимни тавсия этишга асосланган билиш жараёнида ўқувчиларнинг ҳамкорлиги ҳар бир ўқувчига, гуруҳ муваффақияти учун ўз улушини қўшишга, улар ўртасида фикр, ахборот ва тажриба алмашинувига замин тайёрлайди. Ушбу ҳамкорлик самимий, қулай ижтимоий псиҳологик, ўзаро ёрдам муҳитида содир бўлганлиги учун, ўқувчилар нафақат янги билимларни ўзлаштирадилар, балки ўзининг билиш фаолиятларини ривожлантиради, уни юқори даражага кўтариб, ҳамкорликка киришишга имкон беради.
Ўқитиш жараёнида интерфаол усулларни қўллаш жараёнида ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотга киришишини ташкил этиш ва бошқаришни тақоза этади, бунда ўқувчилар ҳамкорликда изланиб умумий, шу билан бир қаторда ҳар бир ўқувчи учун аҳамиятга молик бўлган муаммони ҳал этишга киришиб улар ўртасида бир-бирини тушуниш, ҳамкорликда ишлаш ва ҳамжиҳатлик вужудга келади.
Интерфаол усуллардан фойдаланилган дарсларда битта ўқувчининг устунлик қилиши, унинг ўз фикрини ўтказишига йўл қўйилмайди.
Интерфаол усуллар қўлланилганида ўқувчилар танқидий фикр юритиш, ахборот манбалари ва вазиятни таҳлил қилиш, мураккаб муаммоли вазиятларни ҳал этиш, ўртоқларининг фикрини таҳлил қилиб, асосланган хулосалар чиқариш, мунозарада иштирок этиш, бошқа шахслар билан мулоқотга киришиш кўникмаларини эгаллайди.
Ўқитишнинг интерфаол методларининг қуйидаги хусусиятлари мавжуд:
Инсоннинг муҳим ҳаётий эҳтиёжи бўлган мулоқот – ўқитиш жараёнининг барча босқичларида қўлланилади.
Ўқитиш жараёнида ўқувчиларга ўз кучи, билими, иқтидорини намоён этишга тенг имкониятлар берилади.
Ўқувчиларнинг кичик гуруҳларда ҳамкорликда ишлашида ижтимоий-псиҳологик жиҳатдан қулай муҳит яратилиб, мулоқотда босқичма-босқич ва самарали иштирок этишга замин тайёрланади.
Ўқувчилар мулоқотда фаол иштирок этишлари учун фақат эшитишлари етарли эмас, балки эшитганларини таҳлил қилиш, фикр юритиш, фикрларнинг асосли ва тушунарли бўлишига эришиш лозимлигини англайдилар.
Ўқувчилар билан ҳамкорликда, кичик гуруҳларда ишлаши орқали қўйилган вазифаларни талаб даражасида бажариш, олинган натижаларни таҳлил қилиш, уларнинг тўғрилигини текшириб кўриш, тақдим этиш ва бошқа гуруҳлар томонидан эътироф этишларига эришишлари лозим.
Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган фаол методлар гуруҳига ўқитишнинг муаммоли-изланиш методлари, мантиқий методлар, мустақил ишлаш методлари, ўқувчилар фаолиятини рағбатлантириш ва асослаш методлари, назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари киради.
Фаол методлар муаммоли вазиятларни вужудга келтириб, ўқувчиларнинг кичик гуруҳларида ҳамкорликда ишлаб, муаммони ҳал этиш, мураккаб саволларга жавоб топиш жараёнида алоҳида объект, ҳодиса ва қонунларни таҳлил қилиш кўникмалари ва билимларни фаоллаштиришга асосланган фаол билиш фаолиятини тақозо этади.
Шу сабабли, биологияни ўқитишда ўқитишнинг репродуктив методлари бўлган оғзаки баён, кўргазмали ва амалий методлар билан биргаликда муаммоли изланиш ва мантиқий методлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун ўқитувчи мазкур методларнинг ўзига хос хусусиятлари, улар таркибига кирадиган методик услубларни тўғри англаши ва ўз ўрнида самарали фойдаланиш кўникмаларини эгаллаган бўлиши лозим.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling