1-Мавзу: Кириш


Факультатив машғулотларнинг дидактик мақсади


Download 1.79 Mb.
bet77/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Факультатив машғулотларнинг дидактик мақсади:

  • Биология фанининг турли соҳалари бўйича ўқувчиларнинг билимларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, биологияни ўрганишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимининг кейинги турларида ўқишни давом эттириш учун танлашга ёрдам бериш;

  • Ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш, табиатнинг моддий бирлигини унинг яхлитлигини илмий тасаввур қилиш, табиатда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларнинг табиий-илмий сабабларини билиш, сабаб-оқибат боғланишларини тушунишга имкон яратиш;

  • Ўсимликларни парвариш қилиш ва ҳайвонларни боқишнинг илмий асосларига эътиборни қаратиш, ўқувчиларни мавсумий дала ишларига, мактаб тажриба ер майдончаларида, боғ ва полиз экинлари майдонларидаги ишларга жалб этиш орқали уларнинг касб танлашига, жумладан, қишлоқ хўжалик, медицина, ветеринария ва ҳ.к. каби ихтисосликлар билан танишишига шароит яратиш;

  • Ўқувчиларнинг экологик маданиятини такомиллаштириш, табиатга нисбатан онгли ва омилкорона муносабатини таркиб топтириш;

  • Ўқувчиларнинг ўз организми, соғлигини асраш, профилактика чора-тадбирлари, врач келгунча биринчи ёрдам кўрсатиш, саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги хавфсизлик чора-тадбирлари, ишни илмий асосда ташкил этиш ҳақидаги билимларини кенгайтириш;

  • Ўқувчиларнинг гигиеник таълим-тарбиясини амалга ошириш, гиподи­на­мия (кам ҳаракат қилиш), чекиш, алкоголь, нотўғри овқатланиш, кун тартибига амал қилмасликнинг зарарини тушунтиришга ёрдам бериш;

  • Ўқувчиларда шарқона одоб-аҳлоқ, инсоний фазилатларни шаклланти­риш, улар онги ва қалбига миллий истиқлол ғояларини сингдириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш саналади.

Умумий ўрта таълим мактабларида биологиядан қуйидаги факультатив машғулотлар ташкил этиш тавсия этилади.







Факультатив машғулотлар

Соатлар

синфлар

1.

Ўсимликлар ҳаёти

34

VI синф

2.

Ҳайвонлар ҳаёти

34

VII синф

3.

Одам физиологияси

68

VIII синф

4.

Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш

34

VIII синф

5.

Олий нерв фаолияти физиологияси

34

VIII синф

6.

Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари физиоло­гияси ва зоотехника асослари

34

IX синф

7.

Биология

68

IX синф

8.

Генетика ва селекция асослари

68

IX синф

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологиядан қуйидаги факультатив машғулотлар ташкил этиш тавсия этилади.







Факультатив машғулотлар

Соатлар

Босқичлар

1.

Органик олам эволюцияси

68

I-курс

2.

Генетика ва селекция асослари

68

I-курс

3.

Молекуляр биология

68

I-курс

4.

Биотехнология асослари

68

I-курс

Факультатив машғулотларнинг хилма-хиллиги ўқувчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, биология фанининг энг истиқболли йўналишлари, биологиянинг илмий-тадқиқот методлари билан таништириш, биологияга доир билимларни амалиётга қўллаш ва маҳаллий шароитнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини қоплаш имконини беради.


Қуйида VI-синфлар учун мўлжалланган “Ўсимликлар ҳаёти” факульта­тив машғулотининг мазмуни берилади.
“Ўсимликлар ҳаёти” факультатив машғулоти курсини ўрганиш ўқувчи­лар­ни ўсимликларнинг ҳаётий жараёнлари, ёввойи ва маданий вакилла­ри­нинг хилма-хиллиги, инсон ҳаёти ва табиатдаги аҳамияти билан таништи­риш, табиий биогеоценозлардаги ўзаро алоқалар ҳақидаги билимларни чуқур­лаш­тиришга имкон беради.
Ўсимликларнинг тарихий ривожланиши, ўсимлик организмининг ҳужайравий тузилиши ва ҳаётий жараёнларнинг моддий асослари ҳақидаги билимлар ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ўсимликларнинг табиатдаги ва инсон ҳаётидаги аҳамияти, инсон фаолиятининг ўсимликларнинг алоҳида турларига ва табиий гуруҳларнинг яшаш муҳитига таъсирини ўрганиш ўқувчиларни табиатга маъсулият билан муносабатда бўлиш, уларга экологик, иқтисодий, эстетик, ахлоқий тарбия бериш имконини яратади.
Ўсимликларни экиш, парвариш қилиш ва кўпайтиришнинг илмий асослари ҳақидаги билимларни кенгайтириш ўқувчиларнинг касб таълими­га, меҳнат ва иқтисодий тарбиясини амалга оширишга ёрдам беради.
Курс давомида олиб борилган машғулотлар ўқувчиларнинг нафақат биологик билим, кўникма ва малакалари, балки кузатиш ва тажриба ўтка­зиш, амалий ва ўқув меҳнати кўникмаларининг ривожлантиришга замин яратади.
Курснинг мазмуни ўқитишнинг турли шакл ва методлари: маъруза, лаборатория машғулотлари, экскурсия, кузатиш ўтказиш, тажриба қўйиш, амалий ишлар, ўқув тажриба ер майдонида ижтимоий-фойдали меҳнатдан ўз ўрнида самарали фойдаланишни талаб этади.
Шунингдек, ушбу курсни ўтказишда ўқувчиларнинг табиатшунослик, география ва 5-синфда ботаникадан олинган билимлари асос бўлиб хизмат қилиши, фанлараро ва мавзулараро боғланишларни амалга ошириш ўқитувчининг диққат марказида бўлмоғи лозим.
Умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Ўсимликлар ҳаёти” факультатив машғулотини ўтказиш 34 соатга мўлжалланган бўлиб, шундан “Кириш” мавзусига 2 соат, “Ўсимликларнинг тузилиши ва ҳаёт фаолияти” мавзуси ўсимлик ҳужайраси ва тўқималарининг тузилиши ва ҳаёт фаолияти, озиқланиш, ўсимлик­лар­нинг нафас олиши, ўсимликларда моддаларнинг ҳаракатланиши, ўсиши, ривожланиши ва кўпайиши каби масалаларни қамраб олган бўлиб, уларни ўрганишга 20 соат, “Ўсимликларнинг хилма-хиллиги. Уларнинг яшаш муҳи­ти­га мослашган­лиги” мавзуси ўсимликлар оламининг хилма-хиллиги, табиий гуруҳларда ўсимликларнинг ҳаёти каби масалаларни мужассамлаш­ти­риб уни ўрганишга 12 соат вақт ажратилган.
Ушбу мавзуларни машғулотларга қуйидагича тақсимлаш тавсия этилади.
“Ўсимликлар ҳаёти” факультатив машғулотининг намунавий режаси



Машғулот №

Мавзу

Лаборатория машғулоти

1.

I. Кириш (2 соат, шундан 1соат экскурсия)




2.

1-экскурсия. Ўсим­ликлар ҳаётида куз.







II. Ўсимликларнинг тузи­лиши ва ҳаёт фаолия­ти (20 соат).
Ўсимликлар ҳужайраси ва тўқималарининг тузилиши ва ҳаёт фаолияти (4 соат)




3.

Ўсимликларнинг ҳужайравий тузилиши, унинг ҳайвонлар ҳужайрасидан фарқи.

1-лаборатория иши. Ўсим­­лик ҳу­жайра ва тўқи­­ма­ла­рини мик­­рос­коп­да кў­риш.

4.

Ўсимлик ҳужайрасининг кимё­вий таркиби. Фитоцидлар.




5.

Цитоплазманинг ҳаракати

2-лаборатория иши. Ци­то­плаз­ма­нинг ҳаракати.

6.

Ҳужайранинг ўсиши ва бўлиниши

3-лаборатория иши. Пиёз ил­диз­­ча­сидан тай­ёрлан­ган пре­па­рат­дан ҳу­жай­ра­­нинг бў­ли­­ниш фа­за­лари­ни кўриш.




Ўсимликларнинг озиқланиши(5 соат)




7.

Ўсимликлар озиқланишининг хусусиятлари ва унинг аҳамияти

4-лаборатория иши. Ўси­м­лик­лар ку­лининг кимё­вий та­р­ки­би­ни аниқ­лаш.

8.

Ўсимликларни тупроқсиз ўсти­риш. Гидропоника.




9.

Фотосинтез. Фотосинтезнинг табиат­даги ва халқ хўжали­ги­даги аҳамияти. Иссиқхона­лар­да фотосинтез жараёни интенсив­лигини тартибга солиш.

5-лаборатория иши. Пигмент­лар­нинг спиртли сў­ри­ми­ни олиш ва уни ажратиш.
6-лаборатория иши. Хлоро­фил­л­нинг спирт­ли сў­ри­ми­ни тайёр­лаш. 7-лаборатория иши. Ўсимлик бар­ги­­да крах­мал ҳосил бўлишини ўрганиш.

10.

Минерал моддаларнинг ўсим­лик­лар ҳаётидаги ролини аниқ­лаш.




11.

2-экскурсия. Иссиқхоналарда ўсим­ликларни ўс­ти­риш.







Ўсимликларнинг нафас олиши (3 соат)




12.

Ўсимликларнинг нафас олиши ва унинг аҳамияти




13.

Ҳавонинг ифлосланишига қар­ши кураш чоралари.




14.

Уруғ ва сабзавотларни сақлаш­нинг илмий асослари.







Ўсимликларда моддаларнинг ҳаракатланиши (4 соат)




15.

Ўсимликларда сув ва минерал моддаларнинг ҳаракатланиши




16.

Юксак ўсимликларда ўтказувчи системанинг ривожланиши.




17.

Органик моддалар, уларнинг ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти.

8-лаборатория иши. Ўсимлик­лар­­нинг турли орган­ларида орга­ник моддалар­ни топиш.

18.

Уруғ, мева ва илдизмеваларда органик моддаларнинг заҳира ҳолда тўпланиши.

9-лаборатория иши. Ўсимлик­лар­да­ги оқсил, мой, угле­­вод­лар­ни аниқ­­лаш.




Ўсимликларнинг ўси­ши, ри­вож­­­ланиши ва кўпайиши.
(4 соат)




19.

Ўсимликларнинг вегетатив ор­ган­ларининг ўсиши. Ўсимлик­ларнинг ўсишини аниқлаш метод­лари

10-лаборатория иши. Илдиз­лар гео­­тро­пизмини куза­тиш. 11-лаборатория иши. Фото­тро­пик эгикликлар.

20.

Ўсимликларнинг ривожланиши. Онтогенез босқичлари




21.

1-амалий иш. Ўсимлик­лар­ни кўчириб ўтказиш­ни ўрганиш.




22.

2-амалий иш. Хона ўсимлик­ла­­ри­ни ҳар хил усулда кўпайти­риш.







III. Ўсимликларнинг хил­ма-хил­лиги ва яшаш муҳитига мос­лаш­ганлиги. (12 соат)
Ўсимликлар олами­нинг хилма-хиллиги. (6 соат)




23.

Ўсимликлар классификацияси




24.

Турларни хил­ма-хил­лиги ва яшаш муҳитига мос­лаш­ганлиги.




25.

Ўсимликлар турининг хилма-хиллиги ва яшаш муҳитига инсон фаолиятининг таъсири.




26.

Маданий ўсимликларнинг хил­ма-хиллиги.




27.

Ҳар хил табиий зоналарда, турли экологик шароитда ўсадиган ўсимликлар турлари ва маданий ўсимлик навлари.




28.

Гулли ўсимликлар­нинг хилма-хиллиги

12-лаборатория иши. Ҳар хил оила­­лар­га мансуб ўсим­ликларни аниқлаш.




Табиий гуруҳларда ўсимлик­ларнинг ҳаёти. (6 соат)




29.

Табиий гуруҳларда ўсимликлар, ҳай­вон­лар, замбуруғлар ва бактериялар ҳаётининг ўзаро боғлиқлиги.




30.

Табиий гуруҳларда ўсимлик­ларнинг хилма-хиллиги.




31.

Ўсимликлар, ҳай­вонлар, замбуруғлар ва бактериялар­нинг биргаликда яшашга мослашган­ли­ги.




32.

Инсон фаолиятининг гуруҳлар­даги ўсимликлар турининг хилма-хилли­гига таъсири.




33.

Ўсимликларнинг яшаш муҳити ва табиий биоценозларни муҳо­фаза қилиш. “Қизил китоб”




34.

3-амалий иш. Табиий гуруҳлар­даги озиқ занжи­ри­ни тузиш.




Хулоса қилиб айтганда, факультатив машғулотлар биологияни ўқитишнинг зарурий шакли бўлиб, юқорида қайд этилган дидактик мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади.





Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling