1-Мавзу: Кириш


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


Download 1.79 Mb.
bet80/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

8.8. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Режа:

  1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологик таълим мазмуни.

  2. Биологиядан давлат таълим стандартларининг таҳлили.

  3. Биологияни ўқитишда касбий йўналтирилганлик.

  4. Биологияни ўқитишда тизимли ёндошувни амалга ошириш.

Асосий тушунча ва таянч атамалар:
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг йўналишлари, биологик таълим мазмунининг таркибий қисмлари, биологиядан давлат таълим стандартларининг таркибий қисмлари, умумбиологик, гносеологик, касбий йўналтирилганликни амалга оширувчи тушунчалар, амалий ва ўқув меҳнати кўникмалари, биологияни ўқитишда тизимли ёндошув, дарс турлари.

Узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни умумтаълим фани сифатида ўқитиш ягона ўқув дастури асосида ташкил этилса-да у икки йўналишда амалга оширилади.


Академик лицей ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстириш, уларнинг чуқур, табақалаштирилган билим олишларини таъминлайдиган муассаса эканлигини ҳисобга олган ҳолда, биологияни ўқитишда илмий-назарий масалаларга кенг ўрин бериш, ўқувчиларнинг чуқур ўзлаштираётган фани билан фанлараро боғланишларни амалга ошириш, уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжлари, мустақил, ижодий ва мантиқий фикр юритиш, тажриба қўйиш ва кузатиш кўникмаларини ривожлантириш, илмий дунёқарашини кенгайтириш масалаларига эътиборни қаратиш, илмий-тадқиқот институтларида олиб борилаётган илмий изланишлар мазмуни ва натижалари, биолог олимларнинг ҳаёти, уларнинг фан ривожига қўшган ҳиссалари билан таништириш, учрашувлар ташкил этиш тавсия этилади.
Касб - ҳунар коллежларининг ўқувчилари танлаган касблари бўйича ихтисослик олишларини назарда тутган ҳолда биологияни ўқитишда кўпроқ амалий масалаларга, айниқса қишлоқ хўжалик, тиббиёт, ўрмончилик, балиқчилик, озиқ - овқат, енгил саноат, ҳамда халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида биологиянинг тутган ўрнига аҳамият қаратилади. Ўқув юртининг ихтисослигига боғлиқ ҳолда жамоа, фермер, ўрмончилик хўжаликлари ва тиббиёт муассасаларига экскурсиялар уюштириш, табиатни муҳофаза қилишнинг назарий ва амалий масалаларига эътиборни қаратиш лозим.
Ўрта махсус, касб - ҳунар таълими муассасаларида биологик таълим мазмуни давлат таълим стандартлари билан меъёрланган, шу асосда ўқув дастури тайёрланган ва унга мувофиқ ҳолда дарсликнинг янги авлоди яратилган.
Биология дарслигида ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштирадиган, мустақил ишлаши ва ижодий фикр юритиш, ўзлаштирган билимларини назорат қилиши ва ўз - ўзини баҳолаш, мантиқий фикр юритиш операцияларини бажариш натижасида биологик билимларни онгли ўзлаштириш кўникмаларини эгаллашларига замин тайёрланган.
Ўқитувчи биологик таълим самарадорлигига эришиш ва ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариши учун таълим мазмунининг таркибий қисмлари ва уларни ўқувчилар томонидан ўзлаштириш усулларини билиши лозим.
Таълим мазмунининг таркибий қисми бўлган билимлар ўқувчилар томонидан ўқув материалини сезги органлари орқали қабул қилиш, тасаввур қилиш, абстракт фикр юритиш, ўрганилган маълумотларни ёдда сақлаш, билимларни таниш одатий ва янги кутилмаган вазиятларда қўллаш босқичлари ёрдамида ўзлаштирилади.
Ўқувчиларда фаолият турлари - кўникма ва малакаларни шакллантириш кўникма таркибига кирадиган иш усулларни аниқлаш ва уларни бажариш, кўрсатмага биноан шу иш усулларини такрор машқ қилиш, кўникмаларни таниш, одатий ва кутилмаган янги вазиятларда ижодий қўллаш каби босқичларни ўз ичига олади.
Таълим мазмунининг учинчи таркибий қисми бўлган ижодий фаолият тажрибалари ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр юритишига замин тайёрлаб, уни ўқитувчининг тайёр ахбороти орқали шакллантириш мумкин эмас. Ўқувчиларда ижодий фаолият тажрибаларини шакллантириш учун улар ўқув материалини мустақил равишда ўзлаштиришлари, ўқув топшириқларини бажариш жараёнида муаммоларни идрок этиши, тасаввур қилиши, абстракт фикр юритиши, ўрганилаётган объектларни таҳлил ва синтез қилиши, таққослаши, ўхшашлик ва умумий томонларини аниқлашлари, фикр ва ғояларни умумлаштириб, хулоса ясаш орқали билим, кўникма ва малакаларини янги кутилмаган вазиятларда қўллашни ўрганишлари лозим.
Таълим мазмунининг тўртинчи таркибий қисми ҳисобланган қадриятлар тизими ўқитиш жараёнида таълим-тарбиянинг узвийлиги, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигини таъминлаш, ўқувчиларда табиат ва бутун борлиққа нисбатан онгли муносабатни таркиб топтиришга хизмат қилади. Ўқувчилар мазкур таркибий қисмни ўзлаштиришлари учун аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган вазиятлар ижодий қўллашлари, бир сўз билан айтганда фаол ўқув-билиш фаолияти талаб этилади.
Таълим мазмунининг таркибий қисмлари давлат таълим стандартларининг асосини ташкил этади.
Давлат таълим стандартлари таҳлили унинг қуйидаги таркибий қисмлардан иборатлигини кўрсатди:

  • Асосий қисм – таълим-тарбия жараёнидан кўзланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга имкон берадиган биологик билим, кўникма ва малакаларнинг мажмуаси саналади. Таълим мазмунининг асосий қисми билимлар, фаолият турлари – кўникма ва малакалардан иборат бўлади.

  • Кенгайтирувчи таркибий қисм – ўқувчиларнинг биологик билимлари ва мустақил ҳаётга тайёргарлигини орттиришга имкон берадиган, шахс ёки гурух қизиқишларини ривожлантиришга йўналти-рилган таълим мазмунинг бир қисми. Бу қисм таълим мазмунининг ижодий фаолият тажрибалари ва қадриятлар тизимини ўз ичига олади.

  • Ёрдамчи қисм – биология курсининг мантиқий структурасининг яхлитлигини таъминловчи таълим мазмунинининг маълум бир бўлими. Ўқувчиларнинг қизиқишлари, истаги ва эҳтиёжлари асосида дарсдан ва синфдан ташқари ташкил этиладиган машғулотларнинг мазмунини ташкил этади.

  • Қўшимча таркибий қисм - ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари йўналиши ва маҳаллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириладиган таълим мазмунининг бир қисми.

ДТС нинг асосий ва кенгайтирувчи таркибий қисмлари ўзгармас бўлиб, ўқув фанининг асосий фундаментал ва амалий масалаларини ёритади, ёрдамчи ва қўшимча таркибий қисмлари ўқувчиларнинг келгусида эгаллайдиган мутахассисликларига боғлиқ ҳолда ўқув фанининг ўзгариб турадиган қисми саналади.
Қуйида ДТС нинг ҳар бир қисми алоҳида қўриб чиқилади.
Юқорида қайд этилганидек, ЎМКҲТ муассасаларида биологияни ўқитишда давлат таълим стандартларининг асосий қисмини қуйидаги тушунчалар, кўникма ва малакалар ташкил этади.
Биология ўқув фанида шакллантириладиган тушунчаларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:

  • Умумбиологик тушунчалар.

  • Гносеологик тушунчалар

  • Касбга йўналтирувчи тушунчалар.

I. Умумбиологик тушунчалар ўз навбатида қуйидаги учта йўналиш­га ажратилади:

  • Организм биологик система.

  • Экологик системалар.

  • Органик олам эволюцияси.(5- жадвалга қаранг)

5- жадвал


Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling