1-Мавзу: Кириш
Табиий танланиш нинг ўзига хос хусусиятлари
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
Табиий танланиш нинг ўзига хос хусусиятлари
Биология курси мазмунидаги муаммоли масалаларни ўқитишда “Кейс”дан фойдаланиш юқори самара беради. “Кейс” – case stadies инглиз тилидан олинган бўлиб, жараён ёки вазият деган маънони беради. Дастлаб бу технологиядан бизнес ва тадбиркорларни ўқитишда фойдаланилган бўлиб, ҳозирги пайтда ўқитиладиган фаннинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда, тирик организмларда борадиган жараёнларнинг ташқи ва ички, объектив ва субъектив омиллари юзасидан муаммоли вазиятлар яратилиб уларни ҳал этиш учун ўқув мунозаралари ташкил этилади. Биологияни ўқитишда дастур мазмунидаги эволюцион тушунчалар етакчилик қилган, шунингдек мунозарали “Ўсимликларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши”, “Ҳайвонот оламининг пайдо бўлиши ва ривожланиши” каби мавзуларни ўқитишда фойдаланиш мумкин. Таълим-тарбия жараёнида Кейсдан фойдаланиш учун ўқитувчи: Дастур мазмунидаги муаммоли мавзуларни аниқлаши, шу мавзуларни ўқитиш учун муаммоли савол-топшириқлар тузиши; Дарс давомида муаммоли савол-топшириқларнинг қийинчилик даражасига кўра якка тартибда ёки ўқувчиларнинг кичик гуруҳларида мустақил ишларни ташкил этилишини аниқлаши; Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини мазкур муаммоларни ҳал этиш, ўқув мунозаралари орқали мулоқотга киритиш йўлларини режалаштириши; Муаммоли савол-топшириқлар асосида ташкил этилган ўқув мунозараларида якуний фикрни вужудга келтириши лозим. Биологияни ўқитишда изоҳлашни талаб этадиган биологик муаммолар муҳим ўрин тутиб, ўқувчиларда объектларни таниш, объектлар ўртасида боғланишларни аниқлашда ҳам Кейс стадидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Қуйида ботаникани ўқитишда Кейс стадидан фойдаланиш имконини берадиган муаммоли масалалар берилмоқда: 1-масала. Лишайниклар табиатда кенг тарқалган, ҳаттоки денгиз ва океанлардаги сувдан чиқиб қолган қояларда ҳам ўсади, лекин шаҳарларда учрамаслигининг сабабини аниқланг. 2-масала. Ўрмонларда қирққулоқлар жуда кўп учрайди. Қирққулоқларнинг аҳамиятини англаган ҳолда ўрмончилар бошқа дарахтларни кесиб ташладилар. Натижада қирққулоқлар қирилиб кетди. Мазкур ҳолатнинг сабабини аниқланг ва жавобингизни схема тарзида ифодаланг. 3-масала. Олча ва гилос мевасини чумчуқ ҳам, қарға ҳам истеъмол қилади. Чумчуқ мевани чўқийди, қарға ютиб юборади. Сизнингча бу қушларнинг қайси бири ўсимлик учун фойда келтиради? 4-масала. Оқ қайин ўрмондаги ўсимликларнинг 1-рақамлиси саналади, яъни дастлаб оқ қайин ўса бошлайди ва ўрмон ҳосил қилади. Лекин, оқ қайинли ўрмон вақтинчалик саналади. Ўрмонда содир бўладиган ўзгаришларни схематик тарзда ифодаланг. 5-масала. Маълумки, ўсимликнинг илдиз системаси унинг ўсаётган муҳитга боғлиқ. Ботқоқликда ёки чўлда ўсаётган ўсимликнинг илдизи нисбатан ривожланган бўлишини аниқланг. Ўқувчилар ушбу муаммоли масалаларни ҳал этиш жараёнида аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни янги вазиятда қўллаши, ўз жавобларини далиллаши, хулоса ясаши асносида уларнинг мустақил фикр юритиш кўникмалари ривожлантирилади. Зоология дарсларида Кейс стадидан фойдаланиш учун зарур бўладиган муаммоли масалалардан намуналар берилмоқда. Ўқитувчи ўзининг илмий салоҳияти ва педагогик маҳоратига таяниб ҳар бир мавзу юзасидан муаммоли масалаларни тузиши ва таълим-тарбия жараёнида муваффақиятли фойдаланиш йўллари белгилаши зарур. 1-масала. Нима сабабдан қушларда диафрагма бўлмайди-ю, сут эмизувчилар учун диафрагма зарур? 2-масала. Фараз қилинг Сизга қушнинг скелети берилиб, унинг қайси муҳитда яшаганлиги ва қандай озиқ тури билан озиқланганлигини аниқлаш сўралди. Сиз аввало нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва қандай аниқлашни тавсия этган бўлардингиз? 3-масала. Ҳашаротларда юрак урушининг частотаси тана ҳажмига боғлиқ эмас. Буни қандай изоҳлаш мумкин? 4-масала. Қушларда тиш бўлмаслиги қайси органларининг ўзгаришига олиб келган? Сиз бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз? 5-масала. Одамни операцияга тайёрлаш жараёнида наркоз маскаси юз томонига қўйилади. Ҳашаротларни тинчлантириш учун наркоз маскасини қаерга қўйишни тавсия этасиз? Одам ва унинг саломатлигини ўқитишда фойдаланиладиган муаммоли масалалар нафақат шу ўқув фани балки аввалги синфларда ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни янги вазиятда қўллаши орқали фанлар ўртасидаги алоқани амалга ошириш, шунингдек, билимларни тизимга солиб, яхлит тасаввур қилиш, ўз жавобларини далиллаши, хулоса ясаши асносида уларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмалари ривожлантирилади 1-масала. 150г гўшт истеъмол қилинганда организмда 150 кк энергия ҳосил бўлишига қарамасдан, у 100г нондан ҳосил бўлган 300 ккал энергиясига нисбатан 2 марта кам бўлишига қарамасдан одамни тўқ тутади. Мазкур ҳолатнинг сабабини тушунтиринг. 2-масала. Кўзнинг тўр пардасида 2 типдаги таёқчасимон ва колбачасимон рецепторлари бўлган ҳайвонлар, тўр пардасида бир хил типдаги рецепторлар бўлган ҳайвонларга нисбатан қандай афзалликка эга бўлади? 3- масала. Кўз соққасида суюқлик билан тўлган шишасимон танача жойлашган. Мазкур шишасимон таначанинг суюқлик билан тўлганлигининг аҳамиятини тушунтиринг. Агар шишасимон танача ҳаво билан тўлганида қандай ўзгариш содир бўларди. 4-масала. Одам организмининг 1 минутда қанча энергия сарф қилишини юрак урушининг частотаси (пульс) ёрдамида қуйидаги формула ёрдамида: Q = 0,2 xA- 11,3; 2 аниқлаш мумкин. Бу ерда Q-энергия миқдори; А- юрак қисқаришининг частотаси (пульс), қолган катталиклар ўзгармас сонлар. Агар одам юраги тинч ҳолатда 70 марта ураётган бўлса, унда бир минутда қанча энергия сарф бўлади? Бир соатда-чи? Бир суткада-чи? 5-масала. Одамнинг нафас олиш органлари бутунлигига қарамасдан узунчоқ миянинг зарарланиши нафас олиш жараёнининг тўхташига олиб келишининг сабабини тушунтиринг. Биология ўқув дастуридан ўрин олган муаммоли мавзуларни ўрганишда Кейс стадидан фойдаланиш муҳим ўрин тутади. “Биосфера эволюцияси. Биогенез, Нўгенез, Нўсфера” мавзусида Кейсни қуйидагича ўтказиш тавсия этилади. 1-топшириқ. Биосферанинг нўсфера босқичида биосфера гомеостаз ҳолатининг бузилиш сабабларини аниқланг. Юзага келган муаммоларни тартиб билан ёзинг. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling