1-Мавзу: Кириш
Организм биологик система
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
II. Гносеологик тушунчалар ҳам икки гуруҳга ажратилади: Биологик ғоя, кашфиёт ва назарияларнинг кашф этилиш тарихи ҳақидаги тушунчалар. Бу тушунчалар туркумига эволюцион назария, эволюция далиллари, биогенетик қонун, филэмбриогенез назарияси, ҳаётнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳақидаги назариялар, биосфера ва унинг эволюцияси назариялари, нуклеин кислоталар, трансформация, трансдукция, кўчиб юрувчи генетик элементлар, рекомбинат ДНК, трансген ўсимликлар, ҳайвон гибридомаларининг кашф этилиши, ирсиятнинг моддий асосини ўрганиш тарихи, ген инженерияси ва биотехнологиянинг ривожланишига ҳисса қўшган кашфиётлар, Ўзбекистонда ген инженерияси соҳасида қўлга киритилган ютуқлар киради. Методологик яъни борлиқни илмий билиш методлари ҳақидаги тушунчалар. Биология ва экологияни ўрганишда фойдаланиладиган методлар, ўсимлик ва ҳайвон ирсиятини ўзгартиришда, ДНК ни бўлакларга ажратиш, рекомбинат ДНК, трансген ўсимлик ва гибридомалар олишда қўлланилган методлар шулар жумласидандир. III.Касбга йўналтирувчи тушунчаларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: Технологик тушунчалар. Бу гуруҳга ҳужайрада ДНК, РНК синтези, оқсиллар биосинтези, генетик инженерия ва биотехнологияда амалга ошириладиган жараёнлар, трансген ўсимлик ва гибридомалар олиш, ирсий касалликларнинг ген инженерлик ташхиси биотехнологиясини ишлаб чикилиши хақидаги тушунчалар мисол бўлади. Иқтисодий тушунчалар. Мазкур гуруҳга сунъий танлаш ёрдамида янги нав, зот, штаммларни яратиш, генларни клонлаш, трансген ўсимликлар ва гибридомаларнинг истиқболлари, улардан халқ хўжалигида фойдаланишдан кўриладиган фойда асосида шакллантириладиган тушунчалар киради. Табиатни муҳофаза қилишга оид тушунчалар. Республикамизда табиатни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар ва меъёрий ҳужжатлар, “Қизил китоб”, экологик муҳитнинг тирик организмларга кўрсатган таъсири, турли касалликлар ва мутацияларнинг келиб чиқиш сабабларини тушунтириш орқали ўқувчиларда табиатга нисбатан онгли муносабат таркиб топтирилади ва табиатни муҳофаза қилиш тушунчалари шакллантирилади. Биологияни ўқитишда тушунчаларни шакллантириш баробарида кўникмалар ҳам таркиб топтирилади. Ушбу кўникмаларнинг энг асосийлари амалий ва ўқув меҳнати кўникмалари 6-жадвалда берилмоқда. 6-жадвал
ДТС нинг иккинчи кенгайтирувчи таркибий қисми ўқувчиларда ижодий фаолият тажрибаларини шакллантиришга мўлжалланган бўлиб, мустақил ва ижодий фикр юритишга асос бўлиб хизмат қилади. Ўқитувчи янги мавзу бўйича ўқув топширикларини тузганда ўқувчиларнинг ўрганилаётган объектни аввал ўрганилган объектлар билан таққослаши, ўхшашлик ва фарқлари, ўзига хос хусусиятларини аниқлаши, мазкур объектлар ўртасидаги умумийлик, ўрганилаётган объектнинг ўзига хос томонлари, энг муҳим жиҳатларини топиши бунинг учун аввал ўзлаштирган билимлари ва кўникмаларини янги кутилмаган вазиятларда қўллаб янги мавзу мазмунини ўзлаштириш имкониятини назарда тутмоғи лозим. ДТС нинг учинчи таркибий ёрдамчи қисми ўқувчиларнинг биология ўқув фанига бўлган қизиқишлари ва эҳтиёжлари асосида ўқитувчи томонидан олиб бориладиган дарсдан ва синфдан ташқари машғулотлар ҳамда ўқувчиларнинг мустақил таълимини ўз ичига олади. Ўқувчиларнинг мустақил таълими қўшимча ўқув адабиётлари, интернет, мультимедиалар воситасида муайян мавзуларда изланишлар олиб бориши, маъруза ва рефератлар тайёрлаши, ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмлар устида кузатиш ва тажрибалар ўтказиши, уларнинг натижаларини изоҳлаш ва расмийлаштиришлари, республикамизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида ва экологик муаммоларни ҳал этишга оид ташкил этиладиган турли танловлар учун материаллар тайёрлаш, олимпиадаларга тайёргарлик кўриш кабиларни ўз ичига олади. ДТСнинг бу таркибий қисмининг самарадорлиги ўқув муассасасининг йўналиши, ўқувчиларнинг келгусида эгаллайдиган мутахассислиги ва уларнинг эҳтиёжи, қизиқиши, ўқитувчининг педагогик билим, маҳоратига боғлиқ бўлади. Биологияни ўқитишда касбга йўналтириш. ДТСнинг тўртинчи қўшимча таркибий қисми биология таълимининг касбга йўналтирилишини назарда тутувчи қисми ҳисобланади. Республикамизда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими қуйидаги 8-та билим соҳалари ва академик лицейлар бўйича ташкил этилган бўлиб, уларда биология ягона дастур асосида ўқитилади. Биология ўқитувчиси таълим муассасасининг йўналишини ҳисобга олган ҳолда таълим мазмунининг қўшимча таркибий қисмига эътиборни қаратиши, яъни биологик таълимни касбий йўналтириши лозим. 8-жадвал
Юқорида қайд этилган вазифаларни ҳал этиш ва анъанавий таълим тизимидаги камчиликларга барҳам бериш, таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш учун ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ялпи ўқитиш билан бир қаторда, индивидуал ва кичик гуруҳларда ўқитишни ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Ўқувчиларнинг билиш фаолияти индивидуал тарзда ташкил этилганда ўқувчилар ўқув материалини мустақил ўзлаштирадилар, уларнинг ақлий ривожланиши, қизиқиши, эҳтиёжи, иқтидори, билимларни ўзлаштириш даражаси ҳисобга олинган ҳолда тузилган ўқув топшириқларини мустақил бажаради ва ўз билиш фаолиятининг субъектига айланади. Ўқув топшириқларини индивидуал бажариш жараёнида ўқувчиларнинг ақлий фаолияти жалб этилади, ўз билими, кучи ва қобилиятига бўлган ишонч ортади ва ҳар бир шахс ўз имконияти даражасида ривожланади. Шу тарзда ташкил этилган билиш фаолияти орқали вақтдан унумли фойдаланилади, самарадорлик ортади. Биологиянинг ўқитишда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини инди-видуал тарзда ташкил этиш асосан дарс билан биргаликда дарсдан ва синфдан ташқари ишларда ҳам фойдаланилади. Масалан, ўқувчиларнинг уй вазифасини бажаришида уларга тавофутлаб ёндашиш имкониятлари мавжуд. Ўқувчиларга муайян мавзулар бўйича кроссвордлар тузиш, кузатиш ва тажрибалар ўтказиш, маъруза ва рефератлар, турли мавзуларда ўтказиладиган танловлар учун материаллар тайёрлаш шулар жумласидандир. Ўқувчиларнинг билиш фаолияти кичик гуруҳларда ташкил этилганда гуруҳдаги ҳар бир ўқувчи иқтидори, қизиқиши, билим савияси, билимларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш, ўқувчилар ўртасида ҳамкорлик, ўқув мулоқоти, баҳси, мунозара, ўзаро ёрдамни амалга ошириш кўзда тутилади. Биология дарсларида ўқувчиларнинг билиш фаолияти ялпи ўқитишни индивидуал ва кичик гуруҳларда ишлаш шакллари билан уйғунлаштирилганда жуда юқори самара беради. Маълумки, биологияни ўқитиш дарс, дарсдан ташқари ишлар, синфдан ташқари ишлар ва экскурсиялар шаклида ташкил этилади. Ўрта махсус, касб таълими муассасаларида биология ўқув фанини ўқитишнинг самарадорлигини оширишнинг муҳим шарти таълим-тарбия жараёнига тизимли ёндошув саналади, шу сабабли ўқув дастуридан ўрин олган ҳар бир мавзунинг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсади ҳисобга олинган ҳолда биологияни ўқитишда қуйидаги дарс турларидан фойдаланиш тавсия этилади: Маъруза (кириш маърузаси, мавзули маъруза, умумлаштирувчи маъруза) дарслари. Семинар (билимларни мустаҳкамловчи, янги билимларни мустақил эгаллашга мўлжалланган) дарслари. Модулли дарс. Муаммоли (ақлий хужум) дарслар. Мунозарали дарслар (Кейс стади). Дидактик-ўйинли (сюжетли-ролли, ижодий, ишбилармонлар, конференциялар, ўйин машқлар) дарслар. Амалий машғулотлар Лаборатория машғулоти Умумлаштирувчи дарслар. Хулоса қилиб айтганда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биоогияни ўқитиш мазкур таълим тури олдига қўйилган давлат ва ижтимоий буюртмани амалга оширишга хизмат қилади. ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ Академик лицейларда биологияни ўқитишда нималарга эътиборни қаратиш зарур? Касб-ҳунар коллежларида биологияни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқланг. Биологик таълим мазмунининг таркибий қисмларининг ўзига хос хусусиятларини аниқланг. Биологиядан давлат таълим стандартларининг таркибий қисмларини аниқланг. Биологик таълимнинг касбий йўналтирилганлик масалаларини ўрганинг. Биологияни ўқитишда қандай дарс турларидан фойдаланиш тавсия этилмоқда? Ҳар бир дарснинг дидактик мақсади ва боришини лойиҳаланг. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling