1-Мавзу: Кириш
Ўқитиш шаклларининг ўзаро боғланиши қуйидаги жадвалда кўриш мумкин
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
Ўқитиш шаклларининг ўзаро боғланиши қуйидаги жадвалда кўриш мумкин:
Юқоридаги фикрлар эътиборга олинган ҳолда биологияни ўқитишда фойдаланиладиган истиқбол режани тузиш учун қуйидаги жадвал намуна сифатида берилмоқда.
Ўқув йили учун тузилган истиқбол режа қатъий эмас, унга йил давомида муайян ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритиш, экскурсия ва синфдан ташқари ишларни ташкил этиш ва ўтказиш муддатлари ўзгартирилиши мумкин. Ўқитувчи истиқбол режага асосланиб ўқитишни ташкил этиш учун мавзули-тақвим режа тузади. Мазкур режани тузишда: Ҳар бир ўқув фани дастури мазмун ва моҳиятига кўра изчилликда жойлашган боблардан иборат эканлиги; Дастурдан ўрин олган ҳар бир боб мантиқий жиҳатдан бир-бирига узвий боғлиқ бўлган ўқув материалларини бирлаштириши; Ҳар бир боб мантиқий жиҳатдан узвий боғланган дарслар тизимидан иборат эканлиги; Ҳар бир мавзу мазмунига кўра, ўқувчиларда муайян биологик тушунчаларни шакллантириш ва кўникмаларни таркиб топтиришга замин тайёрлашини назарда тутиши лозим. Маълумки, биологияни ўқитишда мавзу матнида устунлик қилувчи тушунчаларга кўра, морфологик, анатомик, физиологик, систематик, гигиеник, экологик, эмбриологик, цитологик ва ҳ.к. мазмундаги дарсларга ажратилади. Дарсларнинг бундай гуруҳларга ажратилиши ўқувчиларда тушунчаларни шакллантириш ва кўникмаларни таркиб топтириш жараёнини уйғунлаштириш ва уларни узвий равишда ривожлантириш имконини беради. Дарс мазмуни таркибидаги тушунча ва кўникмаларни ўқувчилар томонидан мустаҳкам ўзлаштиришлари учун ўқитувчи кўргазма воситалари ва ўқитиш методларини танлайди. Морфологик, анатомик, систематик тушунчалар (табиий объектларни аниқлаш, уларнинг органларини ажратиш, микропрепаратларни микроскоп ёрдамида кўриш, ўсимлик ва ҳайвонларни қайси систематик гуруҳга мансублигини аниқлаш ва ҳ.к.) асосан, лаборатория жиҳозлари, кўргазма ва тарқатма материалларни, методлардан амалий методларни, физиологик ва экологик мазмундаги дарслар тажриба ва кузатишлар ўтказиш, кўргазма воситалари, кинофильм, видеофильм, мультимедиаларни намойиш қилишни методлардан кўргазмали методларни, мавзулар бўйича умумлашган, умумбиологик тушунчаларни ривожлантиришга мўлжалланган мавзулар мантиқий метод (таққослаш, ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш, умумлаштириш ва хулоса чиқариш ва ҳ.к.) ларни тақоза этади. Ҳар бир боб якунида ўтказиладиган умумлаштирувчи дарсларда, дарснинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларига мос ҳолда муайян кўргазма воситалари ва методлардан фойдаланилади. Биология дарсларида тасвирий кўргазма воситалари билан бир қаторда табиий объектлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, шу сабабли ўқитувчи узоқ вақт давом этадиган кузатиш ва тажрибалар учун зарур бўлган муддатларни ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида масалан, “Баргда органик моддаларнинг ҳосил бўлиши”ни ўрганиш тажрибаси ўн кун аввал, “Уруғларнинг униб чиқиш шарт-шароитлари” тажрибаси, инфузория-туфелькаси культураси бир ҳафта олдин тайёрлаш лозимлиги ҳисобга олиниши зарур. Шундай қилиб, мавзули режа ўқув фани бўйича дарсларнинг тизимини, мазмуннинг мантиқий ривожланиши, методларнинг турлари, кўргазма воситалари, дарсдан ташқари ишлар, ўқувчиларнинг мустақил таҳсилини ўз ичига олади. Бундан ташқари ўқитувчи мавзу бўйича ўқувчилар томонидан бажариладиган уй вазифалари, дарсдан ташқари ишларнинг мазмуни ва характери, мустақил ўқиш учун қўшимча адабиётларни аниқлаши зарур. Ўқитувчи ҳар бир бобда тушунча ва ўқув-амалий кўникмаларни ривожлантириш изчиллигини, шунингдек, таълим-тарбиянинг узвийлигини амалга ошириш йўлларини белгилайди, зарур ҳолларда мавзули тақвим режага тегишли ўзгартиришлар киритади. Қуйида ботаникадан бўйича тузилган мавзули режанинг “Поя” боби қисми намуна сифатида тавсия этилади, шуни таъкидлаш зарурки, ўқув дастури бўйича мазкур боб 18-дарсдан бошланиб, 24-дарс билан тугалланади.
Биология ўқув дастурида ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлаш, уларни амалиётга қўллаш орқали биологик, амалий ва ўқув меҳнати кўникмаларини таркиб топтириш мақсадида лаборатория машғулотлари киритилган. Қуйида, “Одам ва унинг саломатлиги” ўқув фани дастуридан ўрин олган лаборатория машғулотларидан намуналар берилмоқда.
Ўқитувчи лаборатория машғулотларини талаб даражасида ўтказиш учун: Лаборатория машғулотларининг дидактик мақсадини аниқлаши; Лаборатория машғулоти учун зарур бўладиган жиҳозларни тайёрлаши; Лаборатория машғулотида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш йўлларини белгилаши ва шу асосда машғулотнинг боришини лойиҳалаши; Ўқувчиларнинг тажриба ва кузатиш ўтказиш жараёнида зарур бўладиган топшириқлар учун кўрсатмалар тайёрлаши; Лаборатория машғулоти топшириқлари бўйича ўқувчилар томонидан тайёрланадиган ахборотни расмийлаштириш йўлларини аниқлаши лозим. Лаборатория машғулотининг бориши ва олинган натижаларни таҳлил қилиши, зарур ҳолларда тегишли ўзгартиришлар киритиши лозим. Биология ўқув дастуридан ўқувчиларнинг ўқув ва амалий меҳнат кўникмаларини ривожлантириш мақсадида амалий машғулотлар ҳам ўрин олган. Ўқитувчи мазкур амалий машғулотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидагиларга эътиборини қаратиши лозим: Ўқув дастуридан ўрин олган амалий машғулотларни истиқбол ва тақвим-мавзули режадаги ва таълим-тарбия жараёнида тутган ўрнини аниқлаши; Амалий машғулотларининг дидактик мақсадини аниқлаши; Амалий машғулотини ўтказиш учун зарур бўладиган жиҳозларни тайёрлаши; Амалий машғулотда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш йўлларини белгилаши ва шу асосда машғулотнинг боришини лойиҳалаши; Ўқувчиларнинг тажриба ва кузатиш ўтказиш жараёнида зарур бўладиган топшириқлар учун кўрсатмалар тайёрлаши; Амалий машғулотнинг бориши ва олинган натижаларни таҳлил қилиши, зарур ҳолларда тегишли ўзгартиришлар киритиши лозим. Хулоса қилиб айтганда, биология ўқитувчиси ўқув йили бошида ўқув фанини ўқитишни режали ва тизимли амалга ошириш мақсадида истиқбол режа тузиши, унда фанлараро боғланишлар, экскурсия ва синфдан ташқари ишларни белгилаши, шу асосда мавзули-тақвим режа тузиши зарур. Мазкур мавзули-тақвим режада дарс, дарсдан ташқари ишлар, лаборатория ва амалий машғулотларни белгилаши, дарс ва машғулотларни талаб даражасида ташкил этилиши ва ўтказишига эришиши лозим. ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ Биологиядан йиллик истиқбол режа тузишнинг аҳамиятини аниқланг. Мазкур режани тузишда ўқитувчи нималарни назарда тутиши лозим? Биологиядан мавзули-тақвим режа тузишнинг моҳиятини аниқланг. Мавзули-тақвим режа тузишда ўқитувчи нималарга эътиборини қаратиши зарур деб ҳисоблайсиз? Ўқув дастуридаги дастуридаги боблар ва мавзулар ўқувчиларда биологик тушунчаларни шакллантириш тизими эканлигини аниқланг. Биологиядан лаборатория ва амалий машғулотларнинг мақсади, вазифалари, таълим-тарбия жараёнида тутган ўрнини белгиланг. Биология ўқув фанларининг дастурларини таҳлил қилинг ва истиқбол, мавзули-тақвим режа тузинг. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling