1-Мавзу: Кириш
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
Абу Наср Фаробий – ўрта аср шарқининг машҳур мутаффакири, қадимги Юнон фалсафасининг Шарқдаги энг йирик давомчиси ва тарғиботчисидир. Фаробий қадимги Юнон илмининг чуқур билимдони бўлган, унинг Шарқда тарқалиши ва ривожига катта хисса қўшгани туфайли уни – “Шарқ Аристотели” - “Муаллими Соний” - “Иккинчи муаллим” (биринчи муаллим Аристотель) деб атайдилар.
Фаробий таълим – тарбияга бағишланган асарларида таълим тарбиянинг муҳимлиги, унда нималарга эътибор бериш зурулиги, таълим-тарбия усуллари ва услуби ҳақида фикр юритади. “Фозил одамлар шаҳри”, “Бахт-соатдатга эришув тўғрисида”, “Ақл маънолари” каби асарларида ижтимоий-тарбиявий қарашлари ўз ифодасини топган. Фаробий “Бахт-саодатга эришув тўғрисида” асарида билимларни ўрганиш тартиби ҳақида фикр баён этган унинг таъкидланишича, аввал билиш зарур бўлган илм ўрганилади, бу олам асослари ҳақидаги илмдир. Уни ўргангач, табиий билимларни, табиий жисмларни тузилиши, шаклини, осмон ҳақидаги билимларни ўрганиш лозим. Ундан сўнг, умуман, жонли табиат ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги илм ўрганилади, дейди. У Ботаника, зоология, одам анатомияси каби сохаларда изланишлар олиб борган. Фаробий таълим-тарбияга биринчи марта таъриф берган олим саналади. Таълим деган сўз инсонга ўқитиш, тушунтириш асосида назарий билим бериш; тарбия-назарий фазилатларни, маълум ҳунарни эгаллаш учун зарур бўлган хулқ нормаларни ва амалий малакаларини ўргатишдир, дейди олим. Фаробий ўз асарларида ахлоқий фазилатларга тўхталиб ўз фикрларини баён этади. Ахлоқий фазилатлар деганда билимдонлик, донолик ва мулоҳазали бўлиш, виждонлилик, камтарлик, кўпчилик маънфатини юқори қўйиш, хақиқат, маънавий юксакликка интилиш, адолатлилик каби хислатларни тушунди. Аммо бу хислатларнинг энг муҳими ҳар бир инсоннинг билимли, маърифатли бўлишидир. Шунинг учун Фаробий аҳлоқ тушунчасига ақл билан узвий боғлиқ ҳолда тафаккурга асосланган аҳлоқ асосида қарайди. Фаробийнинг талим-тарбия йўллари, усуллари, воситалари ҳақидаги қарашлари ҳам қимматлидир. У инсонда гўзал фазилатлар икки йўл – таълим ва тарбия йўли билан ҳосил қилинади. Таълим назарий фазилатларни бирлаштирса, тарбия назарий ва амалий фазилатларни бирлаштиради, дейди. Ҳар иккаласи бирлашса, етуклик намоён бўлади. Фаробий таълимда барча фанларни назарий асослари ўрганилса, тарбияда маънавий аҳлоқий қоидалар, одоб меёрлари ўрганилади. Касб – ҳунарга оид малакалар ҳосил қилинади, деб уқтиради. Фаробий таълим-тарбияда рағбатлантириш, одатлантириш, мажбур этиш методларини илгари сурган. Ҳар икки усул ҳам инсонни ҳар камол тамойилга етказиш мақсадини кўзлайди. Фаробийнинг таълим-тарбия ҳақидаги қарашлари ҳозирча ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling