1926-йили Дж.Самнер УРЕАЗА ферментини кристалл ҳолда олади ва уни оқсил табиатли эканлигини аниқлайди. 1948-йилда Линус Полинг ферментатив жараёнда ферментнинг фаол маркази мухим эканлигини аниқлайди. 1957-йили Виланд ва Пфлейдерер ферментларни молекуляр шаклларда-изофермент эканлигини исботлайди. 1960-йилда Филлипс лизотцимни учламчи структурасини рентгеноструктур таҳлил орқали аниқлайди - 1957-йили Виланд ва Пфлейдерер ферментларни молекуляр шаклларда-изофермент эканлигини исботлайди. 1960-йилда Филлипс лизотцимни учламчи структурасини рентгеноструктур таҳлил орқали аниқлайди
- Ферментлар билан ишлаш жараёнида қуйидаги методлардан фойдаланилади:
- 1. Полярометрия
- 2. Ядро магнит резонанс (ЯМР)
- 3. Электрон парамагнит резонанс
- 4. Радиоктив изотоп
- 5. Спектрофотометрия
- 6.Рентгенологик тахлил
- 7. Кристаллография
- 8.Масс-спектроскопия
Ҳужайра ичидаги ва ҳужайра ташқарисига чиқадиган ферментларни ажратиб олиш ва уларни тозалашни дастлабки босқичида жуда ҳам катта фарқ бор. Биомассани культурал суюқликдаги метаболитлардан, жумладан ҳужайра ташқарисига чиққан ферментлардан ажратиш жараёни унчалик мураккаб бўлмасдан, центрафуга, сепаратор ҳаттоки оддий фильтрлаш (замбуруғлар учун) орқали амалга оширилади. Оқибатда кимёвий таркиби бўйича хилма-хил метаболитлар сақловчи культурал суюқликни фильтрати биомассадан ажратиб олинади. - Ҳужайра ичидаги ва ҳужайра ташқарисига чиқадиган ферментларни ажратиб олиш ва уларни тозалашни дастлабки босқичида жуда ҳам катта фарқ бор. Биомассани культурал суюқликдаги метаболитлардан, жумладан ҳужайра ташқарисига чиққан ферментлардан ажратиш жараёни унчалик мураккаб бўлмасдан, центрафуга, сепаратор ҳаттоки оддий фильтрлаш (замбуруғлар учун) орқали амалга оширилади. Оқибатда кимёвий таркиби бўйича хилма-хил метаболитлар сақловчи культурал суюқликни фильтрати биомассадан ажратиб олинади.
- Одатда, фильтрат ажратиладиган ферментни 80%га яқинроқ бўлган фаоллигини сақлайди ва кейинги технологик манипуляцияларга тайёр эритма ҳисобланади. Ҳужайра ичидаги ферментларни ажратиб олиш учун биомасса, унда сорбция бўлиб қолган компонентлардан тозалаш учун дистилланган сув ёки жуда ҳам суюлтирилган буфер билан бир неча маротаба ювиб ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |