1-Мавзу: Кириш. Ўзгармас ток манбалари ва электр занжирлари Режа


Download 1.24 Mb.
bet4/17
Sana18.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1027007
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
46079 mavzu 1

Ўзгармас ток электр манбалари
Ҳар қандай электр занжири ўзаро симлар билан бириктирилган, битта ёки бир нечта электр энергияси манбаларидан ва истеъмолчилардан иборат бўлади. Шунинг учун электр занжири деб, электр токини ҳосил қилувчи ва унинг оқиб ўтишини таъминлаш учун берк йўл ҳосил қиладиган қурилмалар йиғиндисига айтилади. Электр занжирларини шартли белгилар ёрдамида тасвирлаш электр схема деб аталади. Оддий занжирнинг схемаси 1-расмда кўрсатилган. Электр занжири, асосан, электр энергиясининг манбаи – Е, электр энергиясининг истеъмолчиси (нагрузка) - Rн , бирлаштирувчи симлар (масалан, электр узатиш линияси) ва занжирни улаб-узиш учун мослама (улагич) – К каби э лементлардан ташкил топган.
Занжирдан ток ўтиб туришининг асосий шарти унинг таркибида электр энергияси манбаининг бўлишидир. Электр энергиясининг манбаида энергиянинг бошқа турлари электр энергиясига айлантирилади. Масалан, электр машина генераторлари, буғ, газ ёки гидравлик турбиналарнинг механик энергиясини, галваник элементлар ва аккумуляторлар химиявий жараёнлар энергиясини, термоэлемнтлар ва магнитогидродинамик генераторлар иссиқлик энергиясини, турли фотоэлементлар ёруғлик энергиясини электр энергиясига айлантиради. Электр энергиясини ҳосил қилувчи турли манбаларнинг шартли белгиланиши 2-расмда келтирилган: а) ЭЮК, в) галваник элементлар ёки аккумуляторлар батареялари, с) – d) –термоэлементлар, е) –фотоэлемент, f)-ўзгармас токнинг электр машина генератори, j) ўзгарувчан токнинг электр машина генератори. Булар электр юритувчи кучлари – Е, ички қаршилиги – r0, номинал токи - Iном ва бошқа катталиклари билан бир-биридан фарқ қилади.
Электр энергиясини истеъмолчиларга узатиш электр узатиш линиялари орқали амалга оширилади. Электр энергиясини энергиясининг бошқа турлари (механик, иссиқлик, химиявий, ёруғлик ва ҳ.к) га айлантириб берувчи мосламалар (электр двигателлар, электр печлар, электролазерлар, электр ёритиш асбоблари ва бошқалар) электр истеъмолчилари дейилади. 1-расмда кўрсатилган электр занжирларида электр энергиясининг манбаи мазкур занжирнинг ички қисмини, истеъмолчи (нагрузка) - Rн, амперметр – А, улагич – К, ташкил этади. Улагич К уланганда берк занжир (контур) ҳосил бўлиб, занжирдан электр токи ўта бошлайди.
Э лектр энергия истеъмолчилари жуда турли-тумандир. Масалан, аккумулятор зарядлаш вақтида истеъмолчига айланади, бу вақтда электр энергия кимёвий энергияга айланади. Двигател режимида ишлаётган электр машиналарда электр энергия механик энергияга, электр печларда (3.а -расм) ёки резисторда (3.б-расм)-иссиқлик энергиясига, светодиод, чуғланма лампаларда (3.с-расм)-ёруғлик энергиясига айланади. Электр энергиясининг электр майдон энергиясига (конденсаторлар, 3.д-расм) ва магнит майдон энергиясига (индуктив ғалтаклари, дросселлар, 3.е-расм) айлантириб берувчи истеъмолчилар, истеъмолчиларнинг алоҳида ўзига хос гуруҳини ташкил этишади.



Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling