1-Мавзу: Кириш. Ўзгармас ток манбалари ва электр занжирлари Режа


Электр занжирларининг асосий қонунлари


Download 1.24 Mb.
bet5/17
Sana18.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1027007
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
46079 mavzu 1

Электр занжирларининг асосий қонунлари


49-расм
Занжирнинг бир қисми учун Ом қонуни. Занжирнинг бирор қисмидан ўтаётган токнинг унинг учларига қўйилган потенциал билан қандай боғланишда бўлишлигини аниқлаш учун 49-расмда келтирилган схеманинг ВС учлари оралиғига ўтказгич улаб, ундан ток ўтказайлик. Ток кучини а амперметр билан, ўтказгич учларидаги кучланишни V вольтметр билан ўлчаймиз.
Агар занжирга уланган ток манбаларини ўзгартирсак, ҳам занжирдаги токнинг, ҳам ўтказгич учларидаги кучланишнинг ўзгарганини кўрамиз. Бунда ўтказгич учларидаги кучланиш неча марта ортса, ток кучи ҳам шунча марта ортади. Бошқа МН ўтказгич билан тажрибани такрорлаганда ҳам кучланиш билан ток кучи ўзаро боғлиқ ҳолда, юқорида айтилганидек, ўзгаради. У вақтда бу боғланишни қуйидагича ифодалаш мумкин:
(48)
Бу ерда G-ўтказгичнинг хоссасини характерлайдиган катталик бўлиб, унинг сон қиймати кучланишга ҳам, ток кучига ҳам боғлиқ эмас. Бу каттатик ўтказгичнинг электр ўтказувчанлиги деб аталади.
Ўтказгичнинг электр ўтказувчанлигига тескари бўлган катталик ўтказгичнинг электр қаршилиги деб аталади. Бу ифодани эътиборга олсак, (48) ифода қуйидаги кўринишга эга бўлади:
(49)
Бу ифодадан шундай хулосага келамиз: занжирнинг маълум бир қисмидаги ток кучи шу қисмга қўйилган кучланишга тўғри пропорционал ва унинг қаршилигига тескари пропорционалдир. Бу қонунни Георг Ом 1827 йилда тажрибада кашф этди, шунинг учун уни олим шарафига занжирнинг бир қисми учун Ом қонуни деб аталади.
Ом қонунидан фойдаланиб, қуйидаги ифодани ёзамиз:
(50)
Бундан кўринадики, занжирнинг бир қисмидаги кучланиш унинг қаршилиги билан ундан ўтувчи ток кучининг кўпайтмасига тенг бўлиб, кучланиш тушиши деб аталади
Кучланиш бир хил бўлган вақтда иккита ўтказгичдан қайси бири ўзи орқали кучсизроқ ток ўтказса, шу ўтказгичнинг қаршилиги каттароқ бўлади.
Нима учун ўтказгичнинг қаршилиги бўлади?
Металлардаги электр токининг эркин электронларнинг тартибли ҳаракатидан иборат эканлигини эсга олсак, ўтказгичнинг қаршилиги тушунарли бўлади. Электр майдонининг таъсирида ҳаракатланувчи электронлар металнинг кристалл панжараси тугунларидаги ионлар билан ўзаро таъсирлашади. Электронларнинг кристалл панжара ионлари билан ва ўзаро таъсири худди электронлар ҳаракатини секинлатувчи қандайдир кучнинг, масалан, ишқаланиш кучининг таъсирига ўхшаб кетади. Бунинг натижасида электронларнинг тартибли ҳаракат тезлиги камайиши ҳсиобига ўтказгичдаги ток кучи ҳам камаяди.
Электролитларнинг қаршилиги электр майдонда ҳаракатланувчи ионларнинг эритма молекулалари ёки атомлари билан ҳамда ўзаро таъсири натижасидир.
Си системада қаршилик бирлиги қилиб, немис физиги Ом шарафига Ом қабул қилинган, (49) формулдан:

Ўтказгичдан бир ампер ток кучи ўтганда ўтказгичдаги кучланиш тушиши бир вольт бўлса, бундай ўтказгичнинг қаршилигини бир Ом деб қабул қилинган. Амалда қаршиликнинг нисбатан катта бирликлари килоом (КОм) ва мегаом (МОм) дан фойдаланилади.





Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling