Бирлик мусбат зарядни бутун занжир бўйича кўчиришда бажарилган иш билан ўлчанадиган катталик манбанинг электр юритувчи кучи дейилади.
Занжирдаги ток кучи E, R ва r га боғлиқ. Агар ички қаршилик ташқи қаршиликка нисбатан жуда кичик (R>>r) бўлса, ички қаршилик ток кучига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Бу ҳолда манба қутбларидаги кучланиш ЭЮК га тахминан тенг бўлади. Бироқ қисқа туташувда (R→0) занжирдаги ток кучи манбанинг ички қаршилигига боғлиқ бўлади ва r жуда кичик бўлган ҳолда ЭЮК бир неча вольт чамасида бўлганда ҳам ток кучи жуда ортиб кетади. Бунда симлар эриб кетиши, манбанинг ўзи бузилиб қолиши мумкин. Шунинг учун электр занжирини йиғиш ва умуман ток манбалари билан иш кўрганда қисқа туташувга жуда эҳтиёт бўлиш керак.
1.6-расм
Кирхгоф қонунлари мураккаб (икки ва ундан ортиқ контурли) электр занжирларини ҳисоблаш ва уларнинг электр ҳолатларини тўла аниқлаш учун хизмат қилади. Мураккаб занжирлар учун тармоқ, тугун ва контур тушунчалари қўлланилади. Тармоқ – электр занжирининг маълум бир қисми бўлиб, кетма-кет бирлаштирилган қаршиликлар (резисторлар, энергия манбалари ва ҳ.к.лар) дан иборат. Тугун-электр занжирининг учта ва ундан ортиқ тармоқларининг бирлашган жойи. Контур-занжирнинг бир нечта тармоқларидан иборат ёпиқ йўл. Масалан, 1.6-расмдаги электр занжири бешта тармоқ (булардан иккитасининг энергия манбаи бор), иккита туган ва тўққизта контурдан иборат.
Кирхгофнинг биринчи қонуни (токлар қонуни). Электр занжирининг тармоқланиш тугунидаги токларнинг қандай тақимланганлигини ифодалайди. Бу қонунга кўра, электр занжирининг тармоқланиш тугунига келаётган ва ундан чиқиб кетаётган токларнинг алгебраик йиғиндиси нолга тенг. Чунончи, 1.6-расмдаги электр занжирининг А тугуни учун
деб ёзиш мумкин. Бунда тармоқланиш тугунига келаётган токларни “+” ишора ва ундан чиқиб кетаётган токларни “-” ишора билан олган бўламиз. Умумий ҳолда
Кирхгофнинг иккинчи қонуни (кучланишлар қонуни). Берк электр занжирининг қисмларида ЭЮК ва кучланишларнинг қандай тақсимланганлигини аниқлашга ёрдам беради. Бинобарин, берк контурдаги барча ЭЮК ларнинг алгебраик йиғиндиси шу контурнинг барча қисмларидаги кучланишлар пасайишининг алгебраик йиғиндисига тенг:
Кирхгофнинг иккинчи қонунига биноан, 1.7-расмда кўрсатилган электр занжирида ЭЮК нинг шртли мусбат йўналиши бўйича, (яъни соат милининг ҳаракат йўналиши бўйича) занжирнинг электр мувозанат тенгламаси:
1.7-расм
Do'stlaringiz bilan baham: |