1-Мавзу: Кириш. Ўзгармас ток манбалари ва электр занжирлари Режа


Ўтказгичнинг қаршилигини ҳисоблаш. Солиштирма қаршилик


Download 1.24 Mb.
bet6/17
Sana18.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1027007
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
46079 mavzu 1

Ўтказгичнинг қаршилигини ҳисоблаш. Солиштирма қаршилик
Электр занжирида ҳаракатланаётган зарядга ўтказгич муҳит маълум қаршилик кўрсатади. Мазкур қаршилик ўтказгичнинг электр қаршилиги дейилиб, қуйидаги формула бўйича аниқланади:
;
бу ерда: - ўтказгичнинг солиштирма қаршилиги, Ом∙м; l- ўтказгичнинг узунлиги, м;
S-ўтказгичнинг кўндаланг кесим юзаси, м2.
Айрим ҳолларда электр қаршилиги ўрнига (қаршиликлари параллел уланган занжирлар ўрнатилганда) унга тескари бўлган катталик ўтказувчанликдан фойдаланилади, яъни
;
Солиштирма қаршиликка тескари бўлган катталик солиштирма ўтказувчанликдир:

Электротехникада турли мақсадлар учун тайёрланадиган симлар учун ишлатиладиган асосий материал нисбатан юқори солиштирма ўтказувчанликка эга бўлган металлардир (мис, алюминий, пўлат). Шунингдек, мазкур металларнинг қотишмалари (манганин, константан, нихром ва б) дан ҳам кенг қўлланилади.
Ўтказгич қаршилигининг температурага боғлиқлиги. Ўтказгичнинг солиштирма қаршилиги нафақат материалнинг табиатига, балки унинг температурасига ҳам боғлиқдир. Тажрибаларнинг кўрсатишича, солиштирма қаршилик ва демак қаршилик ҳам температурага чизиқли боғлиқдир, яъни

(2)
бу ерда ва R0 – ўтказгичнинг 00С даги, ва R лар эса t вақтдаги солиштирма қаршилиги ва қаршилиги, -қаршиликнинг температура коэффициенти дейилади. (2) дан ни топамиз:

демак, - ўтказгичнинг температураси бир градусга ўзгарганда унинг солиштирма қаршилигининг нисбий ўзгаришини кўрсатади. Унча паст бўлмаган температураларда тоза металлар учун . Шу ҳол учун қаршиликнинг абсолют температурага боғлиқлигини қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин

(3)
(3) ифодадан кўриниб турибдики, қиздирилганда металларнинг қаршилиги ортади, совитилганда эса камаяди.


60-расм
Бунга сабаб температура ортиши билан эркин электронларнинг, кристалл панжара тугунларидаги мусбат ионларнинг иссиқлик ҳаракат тезликларининг ортишидир. Бу эса ўз навбатида уларнинг кўпроқ тўқнашувига, электронлар энергиясининг кўпроқ йўқотилишига, яъни электр қаршилигининг ортишига олиб келади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling