1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида


-расм. Корхонанинг молиявий салоҳияти таркиби


Download 0.58 Mb.
bet4/56
Sana24.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1051486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
moliyaviy biznes reja

2-расм. Корхонанинг молиявий салоҳияти таркиби

Корхона молиявий салоҳиятини таҳлил қилишнинг умумий вазифаси қуйидагилардан иборат:


1. Молиявий салоҳият умумий хажмини ва йил давомида унинг ўзгаришини аниқлаш.
2. Молиявий салоҳият таркибини, ундаги таркибий ўзгаришларни аниқлаш.
3. Молиявий салоҳият холатини ифодаловчи ўз маблағлари билан боғлиқ бўлган кўрсаткичларни аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил қилиш.
4. Молиявий салоҳият холатини ифодаловчи четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларни баҳолаш ва таҳлил қилиш.
5. Молиявий салоҳият самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш ва уларни таҳлил қилиш.
6. Молиявий салоҳият самарадорлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш.
7. Молиявий салоҳиятдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва шу бўйича тегишли бошқарув ўарорларини ўабул қилиш учун ахборотларни тайёрлаш.


4. Бизнеснинг мақсад ва стратегиясини аниқлаш.
Бизнеснинг йўналиш хиссиёти - бу алохида иқтидор сохиблари тарафидан ташкилотга олиб келинувчи туғма хиссиёт эмас. Бу хиссиёт стратегик бошқарув деб аталмиш, фикрлашнинг алохида шакли, режалаштириш, ташкил этиш ва корпоратив бошқарув жараёнида юзага келади. Бу холатда корпорасия стратегияси турли тоифадаги принсипиал бошқарув қарорларни қабул қилишда асосий холатни эгаллайди.
Стратегик бошқарув жараёнини шартли равишда уч турга ажратиш мумкин: стратегик режалаштириш, стратегик ташкиллаштириш, стратегик назорат ва тартибга солиш бошқарувидир. Бу турларнинг хар бирида нисбатан алохида-алохида масалалар хал қилинади.
Стратегик режалаштириш - бу рақобатбардошлик афзалликларини молиялаштириш ва ривожлантириш, унга эришиш ва сақлаб қолишга олиб келувчи ички ва ташқи омилларни тадбиқ қилиш, корхона стратегик холатини тахлили жараёнидир. Стратегиянинг нафақат корпорасия рақобатбардошлиги жихатларини ривожлантиришга йўналган бўлиши, балки уни капитализасиясига хам йўналиши лозимлигини кўпгина стратегик бошқарув муаммолари билан шуғулланувчи профессионал муаллифлар хам таъкидлашади. Шу жумладан Фред Р. Девид шундай деб ёзади: “Танланаётган стратегия қулай ташқи мухитдаги афзалликларни ола билиши ва ташқи хатарлардан ишончли химоя қилиши, корхонанинг кучли тарафларини самарали равишда капитализасиялаши ва унинг ёрдамида заиф жихатларни бартараф эта олиши керак. Аммо, тегишли тахлил ўтказишда фойдаланиш мумкин бўлган аналитик қурол, хали хамон жиддий ривожланишга мухтож” .
Стратегик ташкиллаштириш- корпорасияни танлаган стратегиясини нисбатан тўлиқ ва самарали бажарилишини таминлашни ташкил этишга мослашув жараёнидир. Аслида бу мослашишлар қабул қилинган стратегиядан келиб чиқадиган корхонанинг мақсад ва вазифалари тизимини ишлаб чиқиш, унинг ўзгариши ва ресурсларини ўрнини босишдан иборат. Стратегик ташкиллаштириш кўпинча бутун стратегик бошқарув жараёнининг энг қийин бўғини хисобланади, чунки бу хар бир кишидан ўзига талабчанликни тақозо қилади. Буни самарали амалга ошириш менежердан ишчиларни тўғри рағбатлантиришни талаб қилади, бу эса санъат хисобланади.
Стратегик назорат ва тартибга солиш - корпорасия эришган холатининг тахлили ва бахолаш жараёни бўлиб, пировардида стратегик мақсадларга тўлиқроқ эришишни ташкил этишдан иборат.
Бизни ўраб турган мухит жуда кўп элементларнинг ўзаро муносабатидан юзага келадиган турли воқеа ходисалардан иборат мураккаб тизимдан иборат. Бирон бир воқеага муносабат билдиришда, хеч қачон ишонч билан мақсад сари эришилган барча ютуқларни бу воқеа йўққа чиқара олмайди деб айтиб бўлмайди. Аммо воқеа-ходисаларга муносабат билдирмай туриб, ўз мақсадимизга эришишга умид қилмаса хам бўлади. Шунинг учун ижобий ютуққа эришиш имкониятини ошириш учун воқеаларга ва у билан алоқа тизимига актив таъсир этиш, бир сўз билан, бошқарув зарурдир.
Ташкилотнинг ўз атрофидагии муносабат характерига кўра бошқарувнинг уч модели (ёки тури) кўрсатилади: маъмурий (административ), ситуасион ва стратегик. Агар бу бошқарув турларининг мазмунини изохласак, у холда административ ва директив, ситуасион ва реактив, стратегик ва проактив бошқарувлар орасига тенглик ишорасини қўйиш лозим бўлади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling