1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)


Меҳнат унумдорлиги маълум иш вақти бирлиги мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти билан ўлчанади


Download 1.87 Mb.
bet51/102
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1592104
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   102
Bog'liq
2020 маърузаCИМ 1

Меҳнат унумдорлиги маълум иш вақти бирлиги мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти билан ўлчанади. Меҳнат унумдорлигининг ўзгариши товар бирлиги қийматининг ўзгаришига сабаб бўлади. Меҳнат унумдорлиги ўсса, товар бирлигининг қиймати камаяди ёки аксинча, меҳнат унумдорлиги пасайса, товар бирлигининг қиймати ошади.


4. Саноат корхоналарида иш ҳақини ташкил қилиш
Корхоналарда мехнатга хақ тўлашни оқилона ташкил қилиш ходимлар фаолиятини рағбатлантириш, тайёр махсулот ва меҳнат бозорида рақобатчиликни, рентабелликни ва маҳсулотларнинг даромадлилигини таъминлаши лозим. Меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона ташкил этишдан мақсадунинг хажми ва ходимнинг корхона хўжалик фаолиятига меҳнат фаолиятида қўшган хиссасига мос келишини таъминлаш, яъни меҳнат ўлчами ва истеъмол ўлчами ўртасидаги мутаносибликни таъминлашдир.
Иш хақи - хар бир ходимнинг сарфлаган меҳнати миқдори ва сифатига мос равишда таксимланувчи ва ходим тасарруфига пул шаклида келиб тушувчи миллий даромаднинг бир қисмидир.
Ходимлар меҳнатига хақ тўлаш ишлаб чиқариш жараёнига жалб килинган меҳнат ресурсларининг бахосидир.
Иш хақи – ходимнинг бажарган ишини сифати ва микдорига туланадиган ва ходим тасарруфига пул шаклида келиб тушувчи миллий даромаднинг бир кисмидир. Иш хақининг номинал ва реал турлари мавжуд:
Номинал иш хақи - ходимнинг маълум бир вақт мобайнида бажарган меҳнати учун хисобланган ва тўланган иш хақидир.
Реал иш хақи - номинал иш хақига сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдори: реал иш хақи - номинал иш хақининг "истеъмол қобилияти"дир.
Корхоналарда иш хақи сохасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни ташкил этишда куйидаги тамойилларни инобатга олиш зарур:
" адолатлилик, яъни бир хил меҳнат учун бир хил хақ тўлаш;
" бажарилаётган ишнинг мураккаблиги ва меҳнат малакаси даражасини хисобга олиш;
" меҳнатнинг зарарли шароитлари ва оғир жисмоний меҳнатни хисобга олиш;
" сифатли, сидкидилдан меҳнат қилишни рағбатлантириш, йўл кўйилган йўкотишлар ёки ўз мажбуриятларига масъулиятсиз ёндашишни моддий жазолаш;
" меҳнат унумдорлиги суръатини ўртача иш хақининг ўсиш суръатларига нисбатан тезрок ўстириш;
" иш хақи миқдорини инфляция суръатларига мос равишда мувофиклаштириш;
" меҳнатга хақ тўлашнинг корхона эхтиёжларига тўлиқ жавоб берувчи илғор шакл ва тизимларини кўллаш.
Меҳнатга хақ тўлашнинг ишбай ва вақтбай усуллари мавжуд.
Меҳнатга ишбай хақ тўлаш ишлаб чикарилган махсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) учун тўланадиган хақни англатади.
Корхоналарда факат ишбай эмас, балки ишбай - мукофотли хақ тўлашдан фойдаланилади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling