Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилишда
куйидаги тамойилларга амал қилиш лозим:
" ихтисослаштириш;
" мутаносиблик;
" параллеллик;
" бир текис, кетма-кет йўналиш;
" узлуксизлик;
" бир меъёрийик;
" автоматлашганлик;
" синхронлаш.
Бу тамойилларнинг моҳияти куйидагилардан иборат.
Ихтисослаштириш тамойили. Ихтисослаштириш - бу, ижтимоий меҳнат
таксимотининг шакли бўлиб, саноат ишлаб чиқаришида
режали равишда
ривожланади ва саноат тармоқлари, корхона цехлари,
участкалар, линиялар ва
айрим иш жойларининг ажралишини шарт килиб кўяди.
Мутаносибик тамойили. Ишлаб чиқариш жараёнларининг
мутаносиблиги
шуни билдирадики, бунда хамма ишлаб чиқариш бўлимлари (асосий ва ёрдамчи
цехлар, бу цехлар ичидаги участка ва линиялар, ускуналар гуруҳи ва иш жойи)нинг
ишлаш қобилияти (вақт бирлиги ичида меҳнат унумдорлигининг нисбати) бир-
бирига ўзаро аниқ мос келади.
Паралеллик тамойили. Бу тамойилнинг моҳияти ишлаб чиқариш
жараёнининг бир неча айрим қисмларини бир пайтда бажаришдан иборат, яъни
махсулот тайёрлаш бўйича амалга ошириладиган иш кенг кўламда
ташкил
килинади.
Бир текис, кетма-кет йўналиш тамойилини кўллаш ишлаб чиқариш жараёнини
ташкил килаётганда меҳнат предметлари ишлаб чиқариш жараёнларининг хамма
босқичларидан ва барча операцияларидан энг киска йўл билан ўтишини аниқлашга
ёрдам беради (хомашё ва материалларнинг келиб тушишидан тортиб то тайёр
махсулот бўлиб чиққунгача ва бу махсулотларни истеъмолчига етказиб бергунга
кадар). Бир текис, кетма-кет йўналишга эришиш учун цех майдонида аппарат ва
ускуналарни оқилона жойлаштириш лозим, бундан ташкари асосий ва ёрдамчи
цехларни завод худудида тўғри жойлаштириш асосида хомашё ва материалларнинг
карши харакатига ва қайтишига йўл кўймаслик керак.
Узлуксизлик тамойили деганда, ишлаб чиқариш жарёнида режасиз тўхташ,
танаффус бўлмаслиги, яъни узлуксиз ишлаш тушунилади.
Бир меъёрийилик тамойили ўзаро боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш бўлимлари, бир
хил ораликдаги иш вақтида берилган дастурга асосан бир хил хажмдаги ишнинг
бажарилиши билан тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: