1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


Ишлаб чиқаришни йириклаштириш ва комбинациялаштириш


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/91
Sana31.03.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1311136
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91
Bog'liq
30-03 04-25

Ишлаб чиқаришни йириклаштириш ва комбинациялаштириш.
Ишлаб чиқаришни йириклаштириш деб, бир неча турдаги ишлаб
чиқаришларни бир йирик корхонада жамлашга айтилади. Йириклашган
корхоналарда асосий ишлаб чиқариш билан биргаликда ёрдамчи ишлаб чиқариш
хам мавжуддир.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш асосий ишлаб чиқариш учун бўлган асбоб - ускуна,
энергия турлари билан, зарур бўлганда дастгохларни таъмирлаш ва тузатиш учун
хизмат қилади. Масалан: асбобсозлик, мослама, энергия ишлаб чиқариш цехлари
хамда механик 
таъмирлаш цехлари киради. Ишлаб чиқаришни
йириклаштиришнинг асосий мақсади мураккаб, жуда катта хажмга эга бўлган ва
ишлаб чиқаришда узоқ давр хукм сурмайдиган махсулотларни етказиб беришдан
иборат. Масалан: самолётсозлик, кемасозлик ва х.к. 
Йириклашган ишлаб чиқаришнинг фойдали томонлари:
" ишлаб чиқариш жараёнларининг биргаликда ишлаши бундай корхоналарда
хар қандай мураккаб махсулотнинг киска вақт ичида ишлаб чикарилишини
таъминлайди;
" мавжуд асосий ишлаб чиқариш фондлари самарали ишлатилади. Чунки катта
меҳнат хажми ишлаб чиқаришда ишни бир кеча-кундузда бир неча сменада ташкил
килинишига шарт-шароит яратади;
" асосий материаллар самарали ишлатилади, чунки асосий ишлаб
чиқаришнинг чикиндисидан халқ учун кенг истеъмол молларини ишлаб чиқаришга
имконият яратилади. Ишлаб чиқариш йириклаштирилгани сари ишлаб чиқаришни
бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш сохасидаги умумий харажатлар махсулот
ишлаб чиқаришнинг кўпайишига нисбатан камрок даражада ортади, бу уларни
тежаб колишга олиб келади.
Камчиликлари:
" йирик корхоналарни лойиҳалаш, куриш, ишга тушириш жуда кўп вақт талаб
қилади;
" бундай корхоналарни куришга ва уни ишга туширишга сарфланадиган
маблағлар узоқ вақтдан кейин ўзини коплайди.
Комбинациялаштириш деб бир неча корхоналарни бир майдонда жойлашиб
тайёр махсулот ишлаб чиқаришига айтилади. Комбинациялаштириш натижасида
комбинатлар пайдо бўлиб улар 3 хил бўлади:
" хомашёга кетма-кет ишлов бериб, ундан тайёр махсулот ишлаб чикарувчи
корхоналар. Масалан: металлургия комбинати, бунда чўян, пўлат ва прокат ишлаб
чиқариш жараёнлари кетма-кет бажарилади;
" хомашёни комплекс тарзда қайта ишлаш, бу асосан нефт, кимё
комбинатлари ва рангли металларни қайта ишлаш комбинатларини ташкил
қилишда кўлланилади;
" бир корхонанинг ишлаб чиқаришдаги чикиндилари иккинчи корхона учун
хомашё сифатида ишлатилади. Масалан: ёғочсозлик корхоналаридан чикадиган
киринди ва кипиклардан картон ва кипик плиталар ишлаб чиқарадиган корхоналар.


Комбинациялашган корхоналарнинг фойдали томони:
"
улар энг юқори меҳнат унумдорлигига эга бўлади, чунки уларда меҳнатни
механизациялаштириш кенг кўламда кўлланилади.
"
корхоналарнинг омборларида хомашё захиралари деярли кўп бўлмайди.
"
бундай корхоналарда юкларни ташиш учун ўзи юрар транспорт
воситаларидан фойдаланишга эхтиёж бўлмайди, чунки барча меҳнат буюмларини
бир иш жойидан бошқа иш жойларига узатиш жараёнлари автоматик равишда
бажарилади.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling