Такомиллашмаган рақобат шароитида
эса монополист нарх
устидан муайян ҳукмронликка эга бўлади. Нарх устидан назорат
қилиш миқёси ҳар хил бўлади.
Аммо бу ерда энг асосийси шуки, монополист доимо
максимал фойда келтирадиган нарх ўрнатишга ҳаракат қилади.
Бу ерда талаб қонунини бир эсайлик: агар нарх ошса талаб
миқдори пасаяди ва аксинча, нарх пасайса, талаб ортади. Бундан
шундай хулосага келиш мумкин: агар монополист бозорни эгаллаб
турган бўлса ҳам қўшимча маҳсулотнинг ҳаммасини сотиш учун у
нархни тушириши керак. Демак, нарх устидан назорат қилиш бу
абсолют нарса эмас, балки нисбийдир. Шунинг учун талаб абсолют
эгилувчан бўлмайди (худди монополист ишлаб чиқараётган
товарни бошқалар ҳам ишлаб чиқаради, бу эса монополистни ўз
товари нархини туширишга мажбур этади).
Бозорда нарх устидан ҳукмронлик қилиш кўп жиҳатдан
маҳсулотининг тавсифига боғлиқ бўлади.
Дифференциаллашган
товар ишлаб чиқараётган монополист нархни ошириш имкониятига
эга бўлади. Бу ҳар хил товарнинг ўрнини тўлдира олмайдиган
маҳсулотдир.
Дифференциаллашган маҳсулот ишлаб чиқараётган
монополист ҳам нархни оширишга, ҳам талабни камайишига йўл
қўймаслиги мумкин. Чунки рақобатчилар нархни бир оз
пасайтириш йўли билан мижозларни ўзига қарата олмайди. Чунки
улар олдинги ишлаб чиқарувчининг маҳсулотига ўрганиб қолган
бўлишлари мумкин.
Бундан шундай хулоса чиқади: маҳсулот
дифференциаллашган шарои-тида нархнинг ташкил топиши ўзига
хос хусусиятга эга бўлиб, баъзида маҳсулот
сифатидан, унинг
миқдоридан қатъий назар нархни ошириш, фойдани кўпайтириши
мумкин.
Энди биз олигополия шароитда нархни ташкил топиш
хусусиятини кўриб чиқамиз.
Реал (ҳақиқий) ҳаётда соф олигополистик ишлаб чиқариш
жуда кам учрайдиган ҳол. Шунинг учун бозор тузилишининг
олигополия атамасига боғлаб тушунтирсак анча мақсадга мувофиқ
бўлади. Олигополия атамасининг сўзма-сўз таржимаси –
кўп
Do'stlaringiz bilan baham: