1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/91
Sana31.03.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1311136
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   91
Bog'liq
30-03 04-25

Калитли сўзлар
Айланма маблағлар, фаол, меъёрлаштириш, хом ашё, айланиш коэффициенти,
юкланиш коэффициенти, бир марта айланиш давомийлиги, ишлаб чиқариш
захиралари, давр харажатлари.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Айланма маблағлар нима?
2. Корхонанинг айланма маблағлари қандай фондларга бўлинади?
3. Айланма ишлаб чиқариш фондлари неча гуруҳга бўлинади?
4. Айланма маблағларнинг тўлиқ айланиши неча босқичдан иборат?
5. Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари нима?
6. Меъёрлаштирилувчи ва меъёрлаштирилмайдиган айланма маблағлар.
7. Меъёрлаштиришда кўлланиладиган усуллар.
7. Айланма маблағлар айланишини тезлаштирш нималарни талаб қилади?


8-мавзу. Корхона маҳсулотларига (хизматларини, ишларини)
нархни шаклланиши (2 соат)
1.Нархнинг иқтисодий моҳият ва турлари
2.Корхонанинг нарх сиёсати
3.Нархнинг шаклланиш стратегияси ва усуллари
4.Тармоқда нархнинг шаклланиши
5.Нархни аниқлаш усуллари
1. Нархнинг иқтисодий моҳият ва турлари
Нарх муаммоси ва унинг ташкил топиши механизми
иқтисодий назарияда энг мураккаб ва асосий ҳисобланади. Бозор
иқтисодиётида нарх тизими асосий ташкилий куч сифатида намоён
бўлади. Товарлар нархи тадбиркор учун асосий бир дастак
ҳисобланади. У нархга қараб ўзининг шахсий эҳтиёжни қондириш
йўлида ҳаракат қилади.
Сотувчи ва харидорнинг, алоҳида ишловчиларнинг,
тадбиркорларнинг, тармоқларнинг, бутун жамиятнинг ва
давлатнинг иқтисодий манфаатлари нархда акс эттирилган бўлади.
Нарх – товар қийматининг пулдаги ифодаси эканлигини
қайд қилади.
Нарх – бу товар ва хизматларнинг фойдалилигини, яъни
кишиларга наф келтиришини баҳолаш воситаси бўлиб, товар
бирлиги учун тўланадиган пул миқдори билан ўлчанади.
Нарх товар учун олинадиган пул бирлиги миқдори сифатида
аниқланади. Бунда икки хил нархни ажратиб кўрсатишади.
а) талаб нархи бу – нарх ҳар бир товар бирлигининг
харидорларни ўзига жалб қила олиш қобилиятидир (маълум
вақтда), истаклар кўпайса у пасаяди.
б) таклиф нархи – бу товар сотувга келиб тушган нархдир.
Нарх – талаб ва таклифнинг муайян нисбатида, товар
(хизмати)ни ишлаб чиқаришга кетган иқтисодий ресурс
харажатлари ҳамда унинг нафлилигининг пул кўринишида
ифодаланишидир.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling