6. Korxona faoliyatini tartibga soluvchi xujjatlarning kanday turlarini bilasiz ?
7. Korxonani yagona davlat reestridan o‘tkazish uchun kanday xujjatlar talab kilinadi?
8. Korxona faoliyatini tugatish yoki kayta tashkil kilish deganda nimani tushunasiz?
9. Korxonani tugatish sabablari kaysilar?
10. Sanoat korxonalariga xos bo‘lgan belgilar.
11. Korxonaning davlat ro‘yxatidan o‘tish uchun qanday hujjatlar talab qilinadi?
12. O‘zbekiston Respublikasining “Korxonalar to‘g‘risida”gi qonuni va uning mazmuni.
13. Xo‘jalik yuritishning tashkiliy-huquqiy shaklini nimalar ifodalaydi?
14. Konsern,
konsorsium, xo‘jalik
assotsiatsiyasi,
korporatsiya,
sindikat, trest
tushunchalariga izoh bering.
15.Notijorat tashkilotlarga qanday korxonalar kiradi?
16.
Korxona faoliyatining ichki va tashqi muhitlarini tushuntiring.
17. Tarkibiy elementlarning ro‘yxatiga nimalar kiradi?
2-мавзу.
Ишлаб чиқариш омиллари ва ишлаб чиқариш жараёни (2 соат)
1.Корхонанинг ишлаб чиқариш тизими ва унинг асосий элементлари
2. Корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш принциплари, турлари,
шакллари ва усуллари
3. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва уни ҳисоблаш усули
4. Оптимал ишлаб чиқариш ҳажми ва сотиш
5.Маҳсулот сифати
1.Корхонанинг ишлаб чиқариш тизими ва унинг асосий элементлари
Ишлаб чиқариш жараёнида унинг муҳим элементлари - ишлаб чиқариш
воситалари ва иш кучи ўртасида ўзаро алоқалар содир бўлади. Ишлаб чиқариш
воситалари ўзининг иш жараёнида бажарадиган ролига қараб, меҳнат воситалари
ва меҳнат буюмларига бўлинади.
Меҳнат воситалари - инсон меҳнат буюмларига таъсир қиладиган ва уларни
ўзгартирадиган моддий воситалар мажмуи. Ишлаб чиқариш жараёнида инсон
моддий бойлик яратиш мақсадида таъсир қиладиган барча нарсалар меҳнат
буюмларидир.
Меҳнат
воситалари - асосий фондларни, меҳнат
буюмлари эса айланма
фондларни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: