Ишлаб чиқариш — бу, жамият аъзоларининг яшаши, мамлакатнинг
ривожи, тараққиёти учун зарур бўлган моддий ва маънавий бойликларни
яратиш жараёнидир. Кишилик жамияти тараққиётининг ҳамма босқичларида
ишлаб чиқариш бўлган ва келгусида ҳам бўлади. Жамият истеъмол қилмасдан тура
олмаганидек, ишлаб чиқармасдан ҳам тура олмайди. Ишлаб чиқариш жамият
миқёсида рўй боради. Ишлаб чиқариш жамият миқёсида рўй бергани туфайли
уни ижтимоий ишлаб чиқариш деб атайдилар. Ижтимоий ишлаб чиқарши
ўзининг бир-бирини тақозо қилувчи икки томони - ишлаб чиқарувчи кучлар
ва ишлаб чиқариш муносабатлари билан ифодаланади. Уларнинг бирлиги
ишлаб чиқариш усулини ташкил этади.
Ижтимоий ишлаб чиқариш жараён сифатида ривожланади ва такомиллашиб
боради. Ишлаб чиқариш жамиятнинг тараққиётини, ижтимоий тузилишини, ғоявий
қарашларини, сиёсий ташкилотларини белгилаб беради. Ижтимоий ишлаб
чиқаришнинг характери, тавсифи асосида жамият устқурмаси ташкил топади.
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг характери иш кучи билан ишлаб чиқариш
воситаларининг қўшилиш характерига қараб белгиланади. Ишлаб
чиқаришнинг ижтимоий шакллари қандай бўлса ҳам, ходимлар ва ишлаб чиқариш
воситалари ҳамиша шу ишлаб чиқаришнинг омиллари бўлиб қолаверади. Умуман,
ишлаб чиқариш учун улар қўшилиши керак. Ижтимоий тузумнинг айрим
иқтисодий даврлари ана шу қўшилишнинг алоҳида хусусиятига ва қандай усул
билан амалга оширилишига қараб бир-биридан фарқ қилади.
Ишлаб чиқариш муайян ишлаб чиқариш усулига хос объектив иқтисодий
қонунларга мувофиқ тараққий этади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, аввало,
меҳнат қуролларининг ўзгариши ва мукамаллашиши билан кишиларнинг ишлаб
чиқариш муносабатларида ҳам ўзгариш содир бўлади. Бу жараёнда инсонлар
ўртасидаги муносабатлар кенгаяди ва чуқурлашади. Ишлаб чиқаришнинг
ривожланишини таъминлаш учун уни ташкил этиш ва бошқариш, келажагини
башорат қилиш, ҳозирги аҳволини таҳлил этиш ва натижаларини ҳисоб-китоб
қилиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |