1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)
Корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш принциплари, турлари
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
30-03 04-25
2. Корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш принциплари, турлари,
шакллари ва усуллари Ишлаб чиқаришни ташкил этиш принципларининг уйғунлашувидан келиб чиқиб, ишлаб чиқаришнинг 3 та асосий турини ажратиш мумкин: - оммавий - серияли - якка тартибли. Ишлаб чиқариш туридаги фарқ биринчи навбатда иш ўринларининг таъминланиш характерида ёки бошқача қилиб айтганда уларнинг ихтисослашганлик даражасида намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан барча иш ўринларини 3 гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Бир хил деталлар устида бир хил операцияни бажаришга ихтисослашган иш ўринлари. 2. Бир нечта деталлар устида маълум бир кетма-кетликда мунтазам равишда бир нечта доимий операцияларни бажарадиган иш ўринлари. 3. Турли деталлар устида турли вақтда турли хил операцияларни бажарадиган иш ўринлари. Биринчи гуруҳдаги иш ўринлари кўпрок оммавий ишлаб чиқаришга; иккинчи гуруҳ иш ўринлари-серияли ишлаб чиқаришга, учинчи гуруҳ иш ўринлари эса, якка тартибли ишлаб чиқаришга хосдир. Бир корхонада турли хилдаги ишлаб чиқариш жараёнлари турлари кўлланилиши мумкин. Ишлаб чиқариш типини белгиловчи белгилардан асосийси бир турдаги махсулотни концентрациялаш даражаси бўлганлиги сабабли, ишлаб чиқариш тури ва иш ўрнини таъминланиш коэффициенти орасида маълум боғланиш мавжуд. Иш ўрнининг таъминлаш коэффициенти куйидагига тенг: К=2850 ,37 4080 =0 ,258 (йирик серияли ишлаб чиқариш). Шундай қилиб корхона ихтисослашуви бир турдаги махсулот ишлаб чиқариш кўламини белгилайди, бу эса ишлаб чиқариш турини аниқлайди. Оммавий ишлаб чиқаришда корхоналар бир турдаги ва катта хажмдаги махсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Серияли ишлаб чиқаришда махсулотнинг айрим турлари партиялаб ишлаб чиқарилади. Партия миқдоридан келиб чикиб йирик серияли ва кичик серияли ишлаб чиқаришга ажратилади. Якка тартибли (индивидуал) ишлаб чиқаришда йирик номенклатурадаги махсулотлар ишлаб чикарилади. Ишлаб чиқариш турини характерловчи куйидаги солиштирма жадвални кўриб чикамиз (3.1-жадвал). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling