1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)
Меҳнат унумдорлиги маълум иш вақти бирлиги мобайнида ишлаб
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
30-03 04-25
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Саноат корхоналарида иш ҳақини ташкил қилиш
- Номинал иш хақи
- Меҳнатга ишбай
Меҳнат унумдорлиги маълум иш вақти бирлиги мобайнида ишлаб
чиқарилган маҳсулотнинг миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти билан ўлчанади. Меҳнат унумдорлигининг ўзгариши товар бирлиги қийматининг ўзгаришига сабаб бўлади. Меҳнат унумдорлиги ўсса, товар бирлигининг қиймати камаяди ёки аксинча, меҳнат унумдорлиги пасайса, товар бирлигининг қиймати ошади. 4. Саноат корхоналарида иш ҳақини ташкил қилиш Корхоналарда мехнатга хақ тўлашни оқилона ташкил қилиш ходимлар фаолиятини рағбатлантириш, тайёр махсулот ва меҳнат бозорида рақобатчиликни, рентабелликни ва маҳсулотларнинг даромадлилигини таъминлаши лозим. Меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона ташкил этишдан мақсадунинг хажми ва ходимнинг корхона хўжалик фаолиятига меҳнат фаолиятида қўшган хиссасига мос келишини таъминлаш, яъни меҳнат ўлчами ва истеъмол ўлчами ўртасидаги мутаносибликни таъминлашдир. Иш хақи - хар бир ходимнинг сарфлаган меҳнати миқдори ва сифатига мос равишда таксимланувчи ва ходим тасарруфига пул шаклида келиб тушувчи миллий даромаднинг бир қисмидир. Ходимлар меҳнатига хақ тўлаш ишлаб чиқариш жараёнига жалб килинган меҳнат ресурсларининг бахосидир. Иш хақи - махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг корхона ходимлари меҳнатига хақ тўлаш учун сарфланувчи қисми. Иш хақининг номинал ва реал турлари мавжуд: Номинал иш хақи - ходимнинг маълум бир вақт мобайнида бажарган меҳнати учун хисобланган ва тўланган иш хақидир. Реал иш хақи - номинал иш хақига сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдори: реал иш хақи - номинал иш хақининг "истеъмол қобилияти"дир. Корхоналарда иш хақи сохасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни ташкил этишда куйидаги тамойилларни инобатга олиш зарур: " адолатлилик, яъни бир хил меҳнат учун бир хил хақ тўлаш; " бажарилаётган ишнинг мураккаблиги ва меҳнат малакаси даражасини хисобга олиш; " меҳнатнинг зарарли шароитлари ва оғир жисмоний меҳнатни хисобга олиш; " сифатли, сидкидилдан меҳнат қилишни рағбатлантириш, йўл кўйилган йўкотишлар ёки ўз мажбуриятларига масъулиятсиз ёндашишни моддий жазолаш; " меҳнат унумдорлиги суръатини ўртача иш хақининг ўсиш суръатларига нисбатан тезрок ўстириш; " иш хақи миқдорини инфляция суръатларига мос равишда мувофиклаштириш; " меҳнатга хақ тўлашнинг корхона эхтиёжларига тўлиқ жавоб берувчи илғор шакл ва тизимларини кўллаш. Меҳнатга хақ тўлашнинг ишбай ва вақтбай усуллари мавжуд. Меҳнатга ишбай хақ тўлаш ишлаб чикарилган махсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) учун тўланадиган хақни англатади. Корхоналарда факат ишбай эмас, балки ишбай - мукофотли хақ тўлашдан фойдаланилади. Меҳнатга ишбай - мукофотли хақ тўлашда ишчи бажарган ишига хақ олишдан ташкари, мукофотга хам эга бўлади. Мукофот асосан маълум бир кўрсаткичларга эришиш - махсулот ишлаб чиқариш режасини бажариш, махсулот сифатини ошириш, хомашё ва материалларни тежаш ва шу кабилар учун берилади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling