Таърифлар
|
Муаллифлар
|
Таълимнинг ривожланиши ностандарт фикрлаш ва ҳаракатларга боғлиқ экан, ижодкорлик унинг муҳим қисмилигича қолади
|
Ю.Н.Кулюткин (1986),
В.И.Загвязинский (1988), Н.Д.Никандров,
В.А.Кан-Калик (1990)
|
Креатив салоҳият – ўқитувчининг ажралмас хусусиятларидан бири саналади. Асоси сифатида – педагогик жараёнда турли усул ва воситалардан тизимлаштирилмаган ҳолда фойдаланиш
|
А.К.Маркова (1993)
|
Креативлик – кўп ҳолатларда ижтимоий гуруҳларда фаолият юритадиган соҳа вакилларининг фаолиятида кўринади. Бунда улар ўз фаолиятининг “объект” ҳисобланади ва ноёб хусусиятлари билан бошқа соҳа вакилларидан ажралиб турадилар
|
Е.А.Климов (1974),
Н.Ю.Хрящева,
С.И.Макшанов (2001)
|
Юқорида келтирилган мулоҳазаларни умумлаштирган ҳолда, биз креативлик деганда тингловчиларнинг ностандарт фикрлаши натижасида янги, оригинал ғояларни яратишга қаратилган фаолияти, "креатив ўқитиш" эса педагог ва таълим олувчи ўртасидаги ижодий муносабат, ўзаро таълим олувчи ёки маълум бир восита орқали таълим олувчи орасидаги креатив жараён бўлиб, у шахс креативлигини ривожлантиришга хизмат қилади деб таърифладик.
Инновацион педагогик фаолиятнинг юксалиши таълим ва тарбияни янги қирраларини очишга, ноанъанавийлик ва оригиналликка асосланган инновацион технологияларни, энг асосийси фикрлаш, тарбиялаш, англаб олиш қобилиятини муҳимлилигини оптималроқ шаклини яратишдек далилларга асосланади. Маърузада педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида креатив ўқитишнинг хусусиятлари очиб берилган. (1.2.-жадвал).
2. - жадвал
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида креатив ўқитишнинг хусусиятлари
Do'stlaringiz bilan baham: |