1-мавзу. Креативлик, ижодкорлик, инновация тушунчаларининг профессионал таълим ўҚитувчилари педагогик фаолиятида ўрни ва роли (маъруза)


Анъанавий ва креатив таълимнинг қиёсий таҳлили


Download 64.36 Kb.
bet4/5
Sana18.02.2023
Hajmi64.36 Kb.
#1213606
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза

Анъанавий ва креатив таълимнинг қиёсий таҳлили

Мезонлари

Анъанавий таълим

Креатив таълим

Таълим мақсади

Билим ва назария билан ўртоқлашиш

Талабаларнинг фаол позициясини шакллантириш

Ўқитувчи фаолияти

Актив, билим беришга йўналтирилган



Фаол, талабаларнинг ижодини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган

Таълим шакллари

Фронтал

Гуруҳли ва инвидуал



Таълим методлари

Оғзаки, кўргазмали

Муаммоли, проектли, тадқиқотли

Таълим воситалари

Дарслик ва ўқув қўлланмалар



Информацион-коммуникацион технологиялар

Фаолиятни баҳолаш



Ўқитувчи томонидан амалга оширилади



Ўз−ўзини назорат қилиш ва баҳолаш

Креатив таълим ўқув жараёнига таълим олувчини юқори даражада қамраб олиш билан ҳарактерланади, яъни уларнинг қўйилган вазифани ечишга ижод қилиш ва англаш фаолиятини фаоллаштиради. Креатив таълимни фикрни фаоллаштиришга қаратилган бўлиб, таълим олувчини ўз ҳоҳишига қарамасдан узоқ вақт давомида фаол бўлишга мажбурлиги, ўқув тадқиқот жараёнига жалб қилиниши, ижодий томондан мустақил фикр қабул қилиши, юқори даражадаги мотивация ва эмоционалликка эга бўлиш билан фарқланади.


Кластер (Фикрларни тармоқлаш) – бу педагогик стратегия бўлиб, у тингловчиларнинг бирон бир мавзуни чуқур ўрганишларига ёрдам бериб, мавзуга тааллукли тушунча ёки аниқ фикрни эркин ва очиқ равишда кетма-кетлик билан узвий боғлаган ҳолда тармоқлашларига ўргатади. Ушбу метод билан ишлашни қуйидаги намунада келтирамиз:
Креативлик тушунчасига” кластер

Синквейн – бу маълум қоидаларга асосан тузилган 5 та сатрдан иборат бўлган шеърдир.


1 сатр – мавзу номи;
2 сатр – бу мавзуни иккита сифат билан аниқлаш;
3 сатр – бу мавзу доирасидаги фаолиятни кўрсатувчи 3 та феъл;
4 сатр – муаллифнинг мавзуга муносабатини билдирувчи 4 та сўздан иборат бўлган жумла;
5 сатр – мавзу якуни, ихтиѐрий сўз бўлакларида ифодаланган биринчи сўз синоними.
Синквейн тузиш ижодий тафаккурни ривожлантириш, ўрганилаётган мавзуга ўз муносабатини билдиришни ўргатади. Қуйида “креативлик” сўзига синквейн методига намуна келтирилган.
Креативлик
оригиналлик, натижавийлик
фаолликни талаб этади, янги ечимлар тақдим этади, ноодатий муҳитни яратади
шахснинг ижодий қобилияти
ижодкорлик

Кейс‑стади инглизча сase - аниқ вазият, stadi – таълим cўзларининг бирикувидан ҳосил қилинган бўлиб, аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил этиш ва ижтимоий аҳамиятга эга натижаларга эришишга асосланган таълим методидир. Мазкур метод муаммоли таълим методидан фарқли равишда реал вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади. Машғулот мавзуси юзасидан тузилган кейс материаллари билан танишамиз:




        1. Download 64.36 Kb.

          Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling