1-мавзу. Креативлик, ижодкорлик, инновация тушунчаларининг профессионал таълим ўҚитувчилари педагогик фаолиятида ўрни ва роли (маъруза)
Download 64.36 Kb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий фарқлар Креативлик Ижодкорлик
- Назорат савол ва топшириқлар
- Инновацион фаолият қаторига қуйидаги фаолият турларини киритиш мумкин
Муаммоли топшириқ. Таълим тизимида “креативлик” ва “ижодкорлик” тушунчалари қўлланилади. Ҳар икки тушунча турли ҳолатларни ифодалайди. Бунинг натижасида улар ўртасидаги фарқларни аниқ кўриш мумкин бўлади.
Топшириқ: Креативлик ва ижодкорлик ўртасидаги фарқларни топинг.
Назорат савол ва топшириқлар: Креативлик деганда нимани тушунасиз? Креатив таълим тушунчасига таъриф беринг. Педагоглар креативлик қобилияти шакллаништиришга таклифларингиз. Анъанавий таълимнинг креатив таълимдан фарқли ва ўхшашлик жиҳатлари? Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида тингловчиларини креатив компетентлигини мисоллар асосида тавсифланг. Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Қарорида қуйидаги таʻриф таклиф этилади: ”Инновацион фаолият – янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён яратиш, ишлаб чиқаришда ўзлаштириш ва амалий қўллаш бўйича ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш”. Инновацион фаолият қаторига қуйидаги фаолият турларини киритиш мумкин: Амалиётда қўллаш учун мўлжалланган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён яратиш бўйича илмий – тадқиқотчилик, тажриба- конструкторлик ёки технологик ишлар бажариш; Янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот чиқариш, янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён жорий қилиш учун ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва технологик қайта жиҳозлаш; Янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, янги ёки такомиллаштирилган технологик жараённи синаб кўришни амалга ошириш; Харажатлар ўзини оқлашига қадар янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён қўллаш, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш; Янги маҳсулотни бозор томон ҳаракатлантириш бўйича фаолият; Инновацион инфратузилма яратиш ва ривожлантириш; Инновацион фаолиятни амалга ошириш учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; Саноат мулки объектлари ёки махфий илмий – техник ахборотларга эгалик ҳуқуқини бошқаларга бериш ёки харид қилиш; Янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот , технологик жараён яратиш ва амалиётда қўллаш бўйича экспертиза , маслаҳат, ахборот, юридик ва бошқа хизматлар кўрсатиш; Инновацион фаолиятни молиялаштиришни ташкил этиш. 1 Асадов Ю.М. Индивидуально-психологические особенности учителя как факторы развития профессионализма: Автореф.дис. …канд. Психол. наук. – Ташкент: «НУУз», 2007.-25 с. 2 Ибрагимова Г.И. Интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари асосида талабаларнинг креативлик қобилиятларини ривожлантириш: п.ф. бўйича фалсафа доктори (PhD) диссер. автореф. –Т.: - 2017. – 24 б. 3 Арипджанова А. Р. Таълимни ахборотлаштириш шароитида олий таълим муассасалари педагогларининг креатив салоҳиятини ривожлантириш. п.ф. бўйича фалсафа доктори (PhD) диссер. автореф. Т.: - 2017. 24 б. Download 64.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling