1-Мавзу. Макроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари


Download 488 Kb.
bet5/7
Sana11.05.2023
Hajmi488 Kb.
#1452538
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
29-мавзу. Тўлов баланси

4. Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари

  • Тўлов баланси давлат томонидан тартибга солувчи объектлардан бири бўлиб ҳисобланади.
  • Тўлов балансини тартибга солиш – давлатнинг тўлов балансини ижобий ўзгартириш ёки қўллаб-қувватлашни таъминлашга қаратилган мақсадли фаолиятидир

Тўлов балансини давлат томонидан тартибга солиш сабаблари

  • иқтисодий ривожланиш омилларини ҳисобга олиш – дунё мамлакатларининг нотекис иқтисодий ривожланишга эгалиги, фан ва техника ютуқларини ўзлаштиришнинг турли суръатлари, миллий иқтисодиётлар томонидан глобаллашув ютуқларидан фойдаланиш қобилияти, иқтисодиётнинг циклик ривожланиши ва халқаро савдо соҳасидаги ўзгаришлар;
  • валюта-молия омилларини ҳисобга олиш – жаҳон валюта тизимининг ҳолати, миллий валюта курсларининг тебраниши, валюта ва молия рискларининг мавжудлиги, капиталнинг оқиб кетиши;
  • хорижий мамлакатлар томонидан амалга ошириладиган харажатлар билан боғлиқ турли-туман иқтисодий ва сиёсий мақсадларни ҳисобга олиш;
  • фавқулодда ҳодисаларни ҳисобга олиш – ҳосилнинг бўлмаслиги, табиий офатлар, қурғоқчилик, техноген офатлар.

Тўлов баланси тақчиллиги қуйидаги сабаблар туфайли юзага келади:

  • ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши ва гиперинфляция;
  • ҳарбий харажатларнинг кўпайиши;
  • Марказий банк валюта захираларининг камлиги;
  • давлат пул-кредит сиёсатининг беқарорлиги, четдан кредит ва инвестициялар оқимининг чекланганлиги;
  • мамлакат миллий валютасининг беқарорлиги ва унга ишончнинг йўқлиги;
  • миллий товарларнинг жаҳон бозорида йўқлиги ёки камлиги, сифати пастлиги;
  • меҳнат унумдорлигининг пастлиги ва ҳоказолар.

Мамлакат тўлов балансининг сурункали тақчиллигини бартараф қилиш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:

  • мамлакатда маҳаллий ишлаб чиқаришни ва меҳнат унумдорлигини ошириш;
  • четга товар ва хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳамда усулларини кўпайтириш;
  • импортга бўлган эҳтиёжни камайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш;
  • протекционизм сиёсатини жорий қилиш;
  • миллий валюта барқарорлигини ўрнатиш.

Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling