1-Мавзу. Макроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Download 488 Kb.
bet2/7
Sana11.05.2023
Hajmi488 Kb.
#1452538
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
29-мавзу. Тўлов баланси

Тўлов баланси таркиби:

  • А. Жорий счёт – жорий операциялар баланси. Бу счёт савдо балансини ўз ичига олиб, унда ФОБ нархларида ҳисобланган экспорт/импорт ҳажми, ташқи савдо билан боғлиқ хизматлар баланси, туризм бўйича тўловлар, шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган пул ўтказмалари ҳамда инвестициялари бўйича даромадларини акс эттиради.

Тўлов баланси таркиби:

  • В. Капитал счёт – капитал билан боғлиқ операциялар счёти. Бу счётда капитал трансфертлар – асосий фондлар ёки асосий фондларни сотиб олиш ва капитал қурилиш учун мўлжалланган маблағлар ҳаракати акс эттирилади.

Тўлов баланси таркиби:

  • С. Молия счёти – молия дастаклари билан операциялар счёти. Унда тўғридан-тўғри, портфель инвестициялар, молиявий деривативлар, бошқа турдаги (нақд хорижий валюта, жорий счетлардаги қолдиқлар ва депозитлар, ссуда ва займлар, муддати ўтиб кетган қарздорлик ва б.) инвестициялар акс эттирилади.

Тўлов баланси таркиби:

  • D. Соф хатоликлар ва йўқотишлар. Ушбу моддага бошқа операциялар ва битимлар бўлими бўйича бир томонлама акс эттирилган эквивалентлар киритилади.
  • Е. Резерв активлар. Бу бўлимда захираларнинг ўзгариши, ХВФ кредитлари ва қарзларидан фойдаланиш ҳамда фавқулодда молиялаштириш (ташқи қарзни реструктуризациялаш) тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

Жорий операциялар счетининг моддалари:

  • товарлар экспорти ва импорти;
  • хизматлар экспорти ва импорти;
  • даромадлар ҳаракати – иш ҳақи ва инвестициялардан олинган даромадларни мамлакатлараро ҳаракати;
  • жорий трансфертлар – асосий капиталга эгалик қилиш ҳуқуқини узутиш билан боғлиқ бўлмаган тансфертлар.

Жорий операциялар баланси

  • Макроиқтисодий моделларда жорий операциялар баланси қолдиғи қуйидагича берилади:
  • Y=C+I+G+Xn
  • Хn = (Y-С-G) -I;
  • Xn=Sn-I
  • бу ерда:
  • Х - экспорт; М - импорт; Хn - соф экспорт;
  • С + I + G - ЯИМнинг бир қисми (абсорбция)

Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling