1-Мавзу. Макроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Қуйидагилар тўлов балансини тартибга солишнинг моддий асослари бўлиб ҳисобланади


Download 488 Kb.
bet6/7
Sana11.05.2023
Hajmi488 Kb.
#1452538
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
29-мавзу. Тўлов баланси

Қуйидагилар тўлов балансини тартибга солишнинг моддий асослари бўлиб ҳисобланади:

  • давлат мулки, шу жумладан расмий олтин-валюта захиралари;
  • миллий даромаднинг ўсиб бориши (салмоғи 40–50% гача);
  • капиталлар экспорти, кредитлар, гарант, заёмчи сифатида халқаро иқтисодий муносабатларда давлатнинг бевосита иштироки;
  • норматив актлар ва давлат назорат органлари ёрдами билан ташқи иқтисодий операцияларни мувофиқлаштириш ва бошқалар.

Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солишнинг махсус чоралари:

  • 1. Дефляцион сиёсат. Бу сиёсат ички талабни қисқартиришга, устувор равишда фуқароларга йўналтирилган бюджет харажатларини, нархлар ва иш ҳақларини музлатишга йўналтирилгандир. Бу сиёсатнинг муҳим инструментлари бўлиб:
  • бюджет дефицитини камайтириш;
  • Марказий банкнинг дисконт сиёсати (фоиз ставкаларининг ўзгариши);
  • кредит чеклашлар;
  • пул массаси ўсиш чегараларини ўрнатиш хизмат қилади.

Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солишнинг махсус чоралари:

  • 2. Девальвация. Товарлар экспортини рағбатлантиришга ва улар импортини ушлаб туришга йўналтирилган бўлиб миллий валюта курсини (қадрини) тушириш билан боғлиқ чора-тадбирлар йиғиндисидир. Девальвациянинг тўлов балансини тартибга солишдаги ўрни уни амалга оширишдаги аниқ шарт-шароитлар ва кузатиладиган умумиқтисодий ва молиявий сиёсатга боғлиқ. Девальвация мамлакат рақобатбардош товарлар, экспорт салоҳиятига эга бўлса ва жаҳон бозори конъюнктурасида яхши вазият бўлса, товарлар экспортини рағбатлантиради.

Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солишнинг махсус чоралари:

  • 3. Валюта чекловлари. Экспортёрларнинг хорижий валютадаги тушумларига махсус талаблар ўрнатиш, импортёрларга хорижий валюта сотилишини лицензиялаш, ваколатли банкларда валюта операцияларини бирлаштириш, товар импортини ушлаб туриш, капитал экспорт қилишни чеклаш йўли билан тўлов баланси тақчиллигини бартараф қилиш мумкин.

Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling