1-mavzu Ma'lum ranglar gammasida (koloritda) gips rozetka bilan qo„yilgan natyurmortni ishlash. Mashg‟ulotining o‟qitish texnologiyasi
Download 48.44 Kb.
|
1 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Розетка
1-mavzu Ma'lum ranglar gammasida (koloritda) gips rozetka bilan qo„yilgan natyurmortni ishlash. MASHG‟ULOTINING O‟QITISH TEXNOLOGIYASI Ушбу мавзуни “Нақшли гипс розетка иштирокида тузилган натюрморт композицияси” - деб юритиш тўғри бўлар эди. Чунки, рассомларнинг натюрморт жанрида бажарган бадиий асарларини тахлил қилганимизда, асардаги асосий буюмга нисбат берилган ҳолда натюрморт композициясига ном берилганлигини кўриш мумкин. Машғулотда ҳам айнан гипс розеткани ишлаш назарда тутилаётгани инобатга олинса, уни биз таъкидлаётгандек номлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Аслида гап мавзуни қандай номлашда ҳам эмас, балки машғулотдан кўзланган мақсадга қандай эришиш ҳақида боради. Машғулотдан кўзланган мақсад эса гипс моделнинг ўзига хос конструктив тузилишини, натюрморт композициясидаги бошқа буюмлар ранги билан уйғунлигини ўрганишдир. Шунингдек, бир нечта юзалардан ташкил топган оқ гипс розетка юзасида ёруғликнинг ўзига хос тарқалишини, композицияда иштирок этаётган бошқа буюмлар ва матоларнинг рангларини ундаги аксини, рефлексни ўрганиш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам талабалар гипс розетка, уни турлари ва ўзига хос тузилиши ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлишлари зарур. Розетка1 (французча rosette сўзидан олинган бўлиб, том маънода атиргул, ғунча дегани) декоратив нақшнинг ўзига хос бир кўриниши бўлиб, очилаётган гул, ғунчани стилизация қилинган ҳолати. Қадимдан розеткадан декоратив безак санъатида фойдаланиб келинган. Ҳозирда ҳам меъморликнинг ажралмас бир қисми сифатида ундан фойдаланилади. XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб гипс розеткадан дунёнинг жуда ҳам кўплаб давлатларининг санъатга ихтисослашган ўқув юртларида аксесуар сифатида фойдаланиб келинади. Буюмларнинг конструктив тузилиши, ёруғ-соя нисбатлари, чизиқли ва ҳаво перспективаси каби тасвирлаш қонун-қоидаларини ўрганишда гипс розеткаларнинг аҳамияти жуда катта ҳисобланади. Г ипс розеткаларнинг тури қанчалик ранг-баранг бўлмасин, уларнинг умумий бир жиҳати бўлиб, унда акс эттирилган нарсалар муайян асос, текислик устига қурилганлиги ҳисобланади ва у релъеф саналади. Download 48.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling