1-Мавзу. Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Дарснинг мазмуни
Download 54.49 Kb.
|
Маъруза Манбашунослик
7.3.9. “Тарихи ар-русул ва-л-мулук”
Бу асар автори йирик қомусий олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий (836-923 й.)дир. У Эроннинг Табаристон вилоятига қарашли Омул шаҳрида туғилган, умрининг кўп қисмини Бағдодда ўтказган ва шу ерда вафот этган. Тарихчи халифаликнинг кўп шаҳарларини айланиб чиққан, бирмунча вақт Рай, Басра, Куфа, Сурия ва Мисрда турган. Табарий даврининг кенг маълумотли кишиларидан бўлиб, ўндан ортиқ китоб ёзиб қолдирган. Мусулмон қонуншунослари орасида мавжуд бўлган ихтилофлар баён этилган “Китоб ихтилоф ал-фуқаҳо” (“Фақиҳлар ўртасидаги ихтилофлар ҳақида китоб”), “Қуръони карим” оятолри шарҳига бағишланган ўттиз (бошқа маълумотларга қараганда қирқ) жилддан иборат “Жомеъ ал-баён ат-таъвил ал-Қуръон” (“Қуръон” сўзлари маъносининг кенг баёни мажмуаси”) ва ниҳоят, “Тарихи ар-русул ва-л-мулук” (“Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи”) ана шулар жумласидандир. Тарих илми учун энг муҳими сўнгги асар ҳисобланади. “Тарихи ар-русул ва-л-мулук” ёки қисқа номи “Тарихи Табарий” асари умумий тарих типида ёзилган китоб. Лекин мукаммаллиги ва далилий материалларга бойлиги билан бошқа асарлардан тамоман алоҳида ажралиб туради. Асарда олимнинг “яратилиши”дан то 912-913 йилларга қадар Арабистон, Рум (Кичик Осиё), Эрон ва Араб халифалиги асоратига тушиб қолган мамлакатларда, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳикоя қилинади. Воқелар йилма-йил, хронолигик тарзда баён этилган. Бу эса асардан фойдаланишда кўп жиҳатдан қулайлик яратган. Табарий мазкур асарини яратишда яҳудий ва христианларнинг нақл-ривоятлари, Сосонийлар (224-651 й.) солномаси “Хвадай намак” (“Подшоҳнома”), ал-Воқидийнинг (747-823 й.) “Китоб ул-мағозий” (“Урушлар ҳақида китоб”), ал-Мадоинийнинг “Тарихи хулафо” (“Халифалар тарихи”), Ибн Тайфурнинг (819-893 й.) “Тарихи Бағдод” (“Бағдод тарихи”) каби асарлардан кенг фойдаланган. Лекин у кўп ҳолларда “Ҳадис илми” принципига кўра, айниқса асарнинг қадимий тарихига бағишланган қисмларида бошқа манбалардан олинган далил ва маълумотларни айнан келтирган. Китобнинг қадимий тарихидан баҳс юритувчи қисмлари ҳам маълум илмий қийматга эга, чунки буларда бизгача етиб келмаган манбаларда (ривоятлар, “Хвадай намак”, “Тарихи хулафо” ва бошқалар) мавжуд бўлган қимматли маълумотлар, лавҳалар сақланган. “Тарихи ар-русул ва-л-мулук” мусулмон мамлакатлари, шунингдек Мовароуннаҳрнинг VIII-IХ аср тарихи бўйича асосий ва энг мўътабар манбалардан бири бўлиб, тарих илмининг кейинги тараққиётига катта таъсир ўтказган. Мазкур асарнинг арабча икки хил (муфассал ва қисқартирилган) таҳрири бўлган, лекин бизгача унинг фақат қисқартирилган таҳрири етиб келган ва асар матни голландиялик шарқшунос М.Я. де Гуе тарафидан 1879-1901 йиллари 15 жилдда нашр этилган. Табарий асарининг форсий таҳрири ҳам бор бўлиб, у Сомоний Абу Солиҳ Мансур ибн Нуҳнинг (961-976 й.) вазири, атоқли илм-фан ҳомийси ал-Балъамий (ваф. 974 й.) томонидан 963 йили ёзилган. Балъамий таҳрири шунчаки оддий таржима бўлиб қолмай, балки асарнинг қайта ишланган ва айрим ҳолларда янги фактлар билан бойитилганидир. Унда, биринчидан, қисқартирилган таҳририда учрамайдиган маълумотлар мавжуд бўлиб, уларни Баоъамий Табарий асарининг тўла нусхасидан олган. Иккинчидан, Балъамий таҳрири бошқа манбалар асосида янги маълумотлар билан тўлатилган. Табарийнинг мазкур асаридан айоим парчалар бир неча Европа тилларига таржима қилинган. Унинг тўла французча таржимаси Г.Зотенберг томонидан 1867-1874 йиллари Парижда нашр этилган. Асарнинг форсий ва туркий таржималари ҳам бўлиб, уларнинг мўътабар қўлёзма нусхалари Санкт-Петурбург ва Тошкент кутубхоналарида мавжуд. Баоъамий таҳрирининг матни тўла тарзда Лакхнав, Канпурда (1874, 1896, 1916 й.) ва Теҳронда (1962, 1967 й.) чоп қилинган. “Тарихи ар-русул ва-л-мулук” асарининг қўлёзма нусхалари МДҲ, Англия, Туркия, Эрон ва Ҳиндистон кутубхоналарида сақланади. Тошкентда, Беруний номидаги Шарқшунослик институти хазинасида араб тилидан тўртта мўътабар қўлёзмалари ва ўзбек ва уйғур тилларидаги таржималари мавжуд. Қисқартирилган русча таржима таржимон В.И.Беляев) 1987 йили Тошкентда “История Табари” яъни “Табарий тарихи” номи билан чоп этилди. Download 54.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling