1-Мавзу. Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Дарснинг мазмуни
Download 54.49 Kb.
|
Маъруза Манбашунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.3.3. “Китоб ал-мағозий”
- 7.3.4.”Китоб ал-булдон”
7.3.2. “Китоб ал-сурат ал-арз”
Мазкур асар ҳам ал-Хоразмий томонидан яратилган бўлиб, юнон олими Птоломийнинг жуғрофияга оид китобини араб тилига таржима қилган ва уни ўзининг янги маълумотлари билан бойитган. “Китоби сурат ал-арз” (“Ер тасвири китоби”) асарида Каспий денгизи ёки Хоразм денгизи ҳақида қимматли маълумотлар бор. Ушбу тарихий жуғрофияга оид асардаги Ўрта Осиёга оид маълумотлар катта илмий аҳамиятга эга. Китобнинг 937 мклодий, ҳижрий 428 йили кўчирилган мўътабар қўлёзмаси юизгача етиб келган бўлиб, унга турли хариталар чизиб илова қилинган. Ушбу мўътабар қўлёзма матни 1926 йили шарқшунос Ҳ.М.Мжик томонидан Лейпцигда нашр қилинган. Китобни ўзбек тилига А.Аҳмедов таржима қилиб, илмий шарҳлар билан 1983 йили чоп этган. 7.3.3. “Китоб ал-мағозий” Китоб муаллифи Мадоиний Абулҳасан Али ибн Муҳаммад (ваф. 840 й.) Арабистон, Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг VII-VIII аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий тарихига оид икки юздан зиёд асар ёзган йирик араб тарихчи олимидир. “Ахбор ал-хулафо”(“Халифалар ҳақида хабарлар”), “Китоб ал-мағозий” (“Урушлар ҳақида китоб”), “Китоб футуҳ аш-Шом” (“Шомнинг босиб олиниши ҳақида китоб”), “Тарих ал-булдон” (“Мамлакатлар тарихи”) ана шу асарлар жумласидандир. “Китоб ал-мағозий” Эрон, Афғонистон ва Ўзбекистоннинг араблар истилоси ва VIII асрнинг биринчи ярмидаги сиёсий тарихи бўйича муҳим манбалардан ҳисобланади. Муаррифнинг тарихий асарлари бизгача етиб келмаган, лекин айрим парчалари Балазурий ва Табарий асарларида сақданиб қолган. 7.3.4.”Китоб ал-булдон” Асар ижодкори ал-Яъқубий IХ асрда ўтган йирик географ тарихчи олимдир. Исми Абулаббос Аҳмад ибн Абу Яъқуб ибн Жаъфар ибн Ваҳб ибн Вадиҳ ал-Котиб ал-Аббосий бўлиб, у йирик мансабдор ҳонадонига мансубдур. Ал-Яъқубий Бағдодда туғилди, лекин умрининг кўп қисмини Арманистон, Хуросон, Фаластин, Миср ва Мағрибда ўтказди. Ал-Яъқубийнинг икки йирик ва муҳим асари бизнинг замонамизгача етиб келган. Бири ”Китоб ал-булдон” (“Мамлакатлар ҳақида китоб”), иккинчиси эса “Тарих” номи билан машҳурдир. ”Китоб ал-булдон” (тахминан 891 йилда ёзилган) тўрт қисмдан иборат. Асарда араблар қўл остидаги мамлакатларнинг географик ҳолати, йирик шаҳарлар ва қалъалари, аҳолиси ва унинг асосий машғулоти, урф-одатлари, ўша мамлакатдан олинадиган хирожнинг умумий миқдори ҳақида қимматли маълумотлар келтирилади. Ушбу асарнинг икки мўътабар қўлёзмаси Ғарбий Германия кутубхоналарида сақланмоқда. Китобнинг арабча матни голландиялик машҳур шарқшунос М.де Гуе (1836-1909 й.) томонидан 1892 йили Лейденда чоп этилган. Ал-Яъқубийнинг иккинчи асари “Тарих” умумий тарих типида ёзилган бўлиб, Шарқ мамлакатлари, шунингдек Ўрта Осиёнинг VII-IX асрлардаги тарихи бўйияа муҳим манбалардан бири ҳисобланади. Асар икки қисмдан иборат бўлиб, Одам Атодан исломгача бўлган ва мусулмон мамлакатлари тарихлари, яъни ўша мамлакатларда 873 йилгача содир бўлган воқеалар баён этилган. “Тарих”нинг арабча матни 1883 йили голландиялик олим М.Т.Хаутсма (1851-1943 й.) томонидан чоп этилган. Download 54.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling