1-Мавзу. Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Дарснинг мазмуни
Download 54.49 Kb.
|
Маъруза Манбашунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.3.6. “Китоб ул-хирож”
7.3.5. “Китоб футуҳ ал-булдон ”
“Китоб футуҳ ал-булдон”(“Мамлакатларнинг забт этилиши”) IХ асрда ўтган йирик географ ва тарихчи олими Балазурий (ваф. 892 й.)нинг асаридир. Муаррих Мадоинийнинг шогирди бўлиб, унинг тўла исми Абубакр Аҳмад ибн Яхъё Жабир ал-Балазурий, асли эронлик Аббосийлардан ал-Мутаваккил (847-861 й.) ва ал-Мустаъин (862-866 й.) саройида тарбиячи бўлиб хизмат қилган. Балазурий икки йирик асар “Китоб футуҳ ал-булдон” ва “Китоб ал-ансоб ао-шариф”(“Шарофатли кишиларнинг насаблари ҳақида китоб”нинг муаллифидир. “Китоб футуҳ ал-булдон” араб истилолари тарихи бўйича энг яхши асарлардан бири ҳисобланади. Фақат шу асарда арабларнинг халифа Усмон (644-656 й.) ва унинг Хуросондаги ноиби Абдуллоҳ ибн Амр даврида Мовароуннаҳрга бир неча бор бостириб кирганликлари ва Маймурғни (Самарқанд туманларидан бири) талаб қайтганликлари ҳақида маълумот бор. Асарда араблар асоратига тушиб қолган мамлакатлар, уларнинг диққатга сазовор шаҳарлари ва осори-атиқалари, халқи, пул муомаласи, ундириладиган соликлар, шунингдек араб тилининг жорий қилиниши ҳақида ҳам қимматли маълумотларни учратамиз. “Китоб футуҳ ал-булдон”нинг қисқартирилган таҳрири етиб келган, халос. Арабча матни де Гуе тарафидан 1866 йили Лейденда чоп этилган. Унинг инглизча таржимаси (таржимонлар Хитти ва Мурготтен) ҳам бор. Балазурийнинг ушбу асарининг тўлиқ нусхаси Ёқут ва Ибн ал-Асир асарлари учун манбалардан бири бўлиб хизмат қилган. 7.3.6. “Китоб ул-хирож” “Китоб ул-хирож” (“Хирож солиғи ҳақида китоб”) асарининг муаллифи Абу Юсуф Яъқубдир (731-798 йй.). Бу қонуншунос олимнинг тўла исми Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Куфийдир. У асли Шомнинг Куфа шаҳридан, имом Абу Ҳанифанинг (699-767 йй.) шогирди, Аббосийлардан ал-Маҳдий (775-785 йй.) ва Хорун ар-Рашид (786-809 йй.) даврида Бағдод қозиси бўлган. “Китоб ул-хирож” асарида Араб халифалигининг VII-VIII асрлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи, хусусан ер эгалиги ва ундан фойдаланиш каби ижтимоий масалаларни ўрганишда қимматли манба ҳисобланади. Халифа Хорун ар-Рашиднинг топшириғи билан ёзилган бу асарда ўрта асрларда аҳолидан йиғиладиган асосий солиқ - хирож, унинг турлари ва миқдори, тўлаш тартиби баён этилган. Бундан ташқари феодал мулкчилик, хусусан корандалик тартиби, йирик ер эгаларининг шахсий хўжаликларида қўл меҳнатидан фойдаланиш ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Асарнинг арабча матни 1884 йилда Мисрнинг Булоқ шаҳрида чоп қилинган. Уни Е.Фаньян французчага таржима қилган. Download 54.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling