1-Мавзу. Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Дарснинг мазмуни


Download 54.49 Kb.
bet11/21
Sana18.06.2023
Hajmi54.49 Kb.
#1594572
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
Маъруза Манбашунослик

7.3.7. “Китоб ахбор ул-булдон”
Ибн ал-Фақиҳ “Китоб ахбор ул-булдон” (“Мамлакатлар ҳақида хабарлар” асари билан машҳур бўлган тарихчи олим. Унинг тўла исми Абубакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ҳамадонийдир. Ушбу асаридан (тахминан 903 йили ёзилган) маълум бўлишича, у халифалардан ал-Мўътадид (892-902 й.) ва ал-Муқтафий (902-908 й.)лар билан замондош бўлган. “Китоб ал-фиҳрист” муаллифининг сўзларига қараганда, Ибн ал-Фақиҳ ўз замонасининг атоқли адибларидан бўлиб, нақл-ривоят ва адабиётни яхши билган.
“Китоб ахбор ул-булдон” асари сиёсат, тарих ва маданий ҳаётга оид материалларга бойдир. Ибн ал-Фақиҳнинг айниқса йирик шаҳарлар, Балх, Самарқанд ва бошқалар ҳақида келтирган маълумотлари ниҳоятда қимматлидир.
“Китоб ахбор ул-булдон”нинг Али ибн Жаъфар аш-Шайзорий тарафидан бажарилган (1022 й.) қисқа таҳрири де Гуе томонидан 1885 йили Лейденда чоп этилган.
Ушбу асарнинг мўътабар қўлёзмаси, аниқроғи унинг иккинчи қисми, 1923 йили Машҳаддаги (Эрон) Имом Ризо масжиди кутубхонасидан топилди. Унда Эрон ва Мовароуннаҳрнинг иқтисодий ва тарихий географиясига оид диққатга сазовор маълумотлар бор.
7.3.8. “Китоб масолик ул-мамолик”
Ушбу асар муаллифи Ибн Хурдадбеҳ ёки Абулқосим Убайдуллоҳ Хурдадбеҳ (820 тах 913 й.) асли эронлик бўлиб, у олий мартабали мансабдор хонадонига мансуб эди. Отаси IХ аср бошларида Табаристон ҳокими бўлган, Дайлам вилоятини бўйсундириб, халифанинг диққат эътиборини қозонган. Ибн Хурдадбеҳ Бағдодда ўқиган ва кенг маълумот олган. У халифа Мўътамид (870-892 й.) даврида юксак давлат лавозимларида турган, дастлаб надим, сўнг Эроннинг ғарбий-шимолий тарафида жойлашган Жибал вилоятида соҳиб барид ва-л-хабар (почта ва разведка бошлиғи) лавозимини эгаллаган. Ибн Хурдадбеҳ турли мавзуда, адаб, тарих, географичга оид ўнга яқин асар битган бўлиб, улардан энг муҳими “Китоб масолик ул-мамолик” (“Йўллар ва мамлакатлар ҳақида китоб”) номли асари бўлиб, у 846 йили ёзиб тамомланган.
Асарнинг қисқартирилган таҳрири бизгача етиб келган ва М. де Гуе тарафидан 1889 йили чоп қилинган. Русча таржимаси (таржимон Ноила Велиханова) 1986 йили Бокуда чоп этилган.
Китоб араб халифалиги қўл остидаги мамлакатлар, шаҳарлар, уларга бориладиган йўллар, шаҳарлар ва мамлакатлар орасидаги масофа, аҳолидан ундириладиган солиқ ва жарималарнинг миқдори ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.
Айниқса, қадимий Сўғд шаҳарларидан Кушония (Самарқанд атрофида жойлашган), Самарқанд, Уструшана, Шаҳристон (Уструшана шаҳарларидан), қадимги Шош, Испижоб (Сайрам) шаҳарларида аҳоли ўртасида муомалада бўлган пул бирлиги, Нуҳ ибн Асад (ваф. 842 й.) ва Аҳмад ибн Асад (819-846 й.) даврида Сўғд ва Фарғонанинг умумий аҳволи, Мовароуннаҳр ва Фарғонада IХ асрда истиқомат қилган туркий халқлар ҳақидаги маълумотлар бениҳоя қимматлидир.

Download 54.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling