1-Мавзу. Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Дарснинг мазмуни


Download 54.49 Kb.
bet7/21
Sana18.06.2023
Hajmi54.49 Kb.
#1594572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
Маъруза Манбашунослик

4.2.1.5. “Шоҳнома”
Абулқосим Фирдавсий(тахм. 940-1030 йй.) қаламига мансуб “Шоҳнома” асари уч қисм ва 65 минг байтдан иборат достон бўлиб, у 976 – 1011 йиллар орасида ёзилган.
Унинг биринчи қисми афсонавий бўлиб, “Авеста” материалларига асосланиб ёзилган ва Эрон ҳамда Турон халқларининг диний ақидалари ва ривоятларидан баҳс юритади.
Асарнинг иккинчи ва учинчи қисмлари муҳим ҳисобланади. Иккинчи қисм қаҳрамонлик достони бўлиб, қадимги Эрон подшоҳлари ва улар замонида ўтган қаҳрамонлар Рустам ва Кова сиймолари талқин қилинган.
“Шоҳнома”нинг учинчи қисми тарихий достон бўлиб, унда Эрон ва Туроннинг зардуштийликнинг пайдо бўлишидан то араблар истилосигача бўлган сиёсий ҳаёти талқин этилган.
“Шоҳнома”нинг қўлёзма нусхалари кўп мамлакатларнинг кутубхоналарида, шунингдек ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланмоқда. Асарнинг тўла матни Ҳиндистон (1829 й.), Франция (1838-1878 йй.), Олмония (1877-1884 йй.), Эрон (1934-1936 йй.) ва Россияда (1960-1971 йй.) чоп этилган, рус ва ўзбек тилларига таржима қилинган.
“Шоҳнома” матнини тиклаш устида манбашунослик тадқиқот ишларини Бойсунғур Мирзо ибн Шоҳруҳ Ҳиротда олиб борган. Кўп тарихчилар, хусусан Муҳаммад Мирхонд ундан манба сифатида фойдаланган. Алишер Навоий бу асарда лоф кўплигини қайд этган. 

3 Мавзу. IX-XV асрлар тарихига оид манбалар


IX-XV асрлар тарихига оид манбалар
Дарснинг мазмуни: Ушбу дарсда талабаларга 1Х-ХV асрдаги ижтимоий-сиёсий аҳвол ва бу даврда яратилган араб, форс ва туркий тилдаги асосий тарихий манбалар ва уланинг умумий хусусиятлари тўғрисида тасаввур беришдир.
Режа:
1. Ҳуқуқий ҳужжатлар ва ёзишмалар.
2. Араб тилида ёзилган манбалар.
Асосий тушунчалар: Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Бувайҳийлар, Зиёрийлар, қорахитойлар, гурхон, Хоразмшоҳлар.
Ҳуқуқий ҳужжатлар ва ёзишмалар
Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар тарихини ўрганишда илмий текшириш институтларининг кутубхоналарида, давлат тарих архивида, ўлкашунослик музейларида сақланаётган расмий ҳужжат ва ёзишмаларнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Лекин уларни топиш, ўрганиш ва ўз ўрнида фойдаланиш ўта қийин бўлиб, тадқиқотчидан чуқур билим, махсус малака, қунт ва сабот-матонат талаб қилинади.
Ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам, жамиятда катта нуфузга эга бўлган шахслар ўртасида олиб борилган ёзишмаларни ҳам юир ердан, аниқроғи бир ёки икки асар ичидан, бир музей, архив ва фондидан топиб бўдмайди. Уларни барча музей, архив ва фондлар ичидан, қўлёзма китоб ва чоп этилган асарлардан қидириб топиш мумкин.
Ҳуқуқий ҳужжатлар – подшоҳ ва хонларнинг фармонлари, ёрлиқлари, иноятномалар, раҳномалар, васиқалар, вақфномалар ва бошқалар Ўзбекистондаги тарих ва ўлкашунослик музейларида, махсус илмий-текшириш институтлари ва университетларнинг кутубхоналарида, шунингдек Давлат тарих архивдарида ҳамда шахсий мажмуадарда сақданади. Аммо IХ-ХII асрга оид ҳужжатлар ҳали алоҳида тўпланиб ўрганилганича йўқ.
Бу даврда махсус котиб ёки дабирликка қанча катта эътибор берилгани Низимий Арузий Самарқандийнинг “Тўрт мақола” асарида баён этилиб, айрим мактублар намуналари келтирилган. Мусулмончилик ҳужжатлари Бурхониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарида кейинча ўзининг расмий тавсифини топди.

Download 54.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling