1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


-Мавзу. Менежер фаолиятини ташкил этиш


Download 0.89 Mb.
bet29/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

7-Мавзу. Менежер фаолиятини ташкил этиш


Режа:


1.Менежер меҳнати ва унинг хусусиятлари.
2.Бозорнинг менежерларга бўлган талаби.
3.Аттестасия менежерларнинг шахсий ва ишбилармонлик сифатини бахолаш усули сифатида.
4. Менежер меҳнатини ташкил этиш механизми.


1 Менежер меҳнати ва унинг хусусиятлари.
Менежернинг меҳнати, товар ишлаб чиқарувчиларнинг меҳнатини ажралмас қисми, менежментнинг функсиялари оператив бажарилиши тўғри ташкил қилинишига боғлиқ бўлади ва ишлаб чиқариш натижасига таъсир кўрсатади. Менежернинг меҳнати ақлий, ижодий характерларни ўзида мужассам этади. Бошқарув меҳнатини ишчилари бевосита моддий таъсир кўрсатмайди, аммо уларнинг меҳнати самарали бўлади. Бошқарув меҳнатини натижаси эгри хисобланади, агар ишлаб чиқариш фаолияти меҳнат коллективининг кўрсаткичлари билан бошқарувчилик меҳнатининг ўзига хос хусусияти хам кийин, бир хиллари уни аниқ улчовини белгилаш мумкин эмас.
Бошқарувчилик меҳнатининг предмети ишлаб чиқаришнинг моддий элементи эмас, балки ахборот, ҳар-хил хужжатлар, бошқарув ечимлари хисобланади. Менежер меҳнатида ва техник бажарувчиларнинг улуши - бу меҳнат харажатларини олиш учун ахборотни қайта ишлаш, таъминлаш ва саклаш асосий ўринни эгаллайди. Битта буюм ишлаб чиқарувчининг тахнологик операсиясига бештагача ва ундан кўп операциялар тўғри келади.
Бошқарув мақсадга юналтирилган жараёндек, авваламбор инсонларни бошқаришдир.
Инсон ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсир этувчи асосий компонентдир ва хар қандай жамиятда у бир вақтнинг ўзида бошқарувнинг хам обйект хам субйекти була олади. Хар қандай инсон у эгаллаган лавозимидан катъий назар ваколатли органларда ўз аксини топган жамият томонидан бошқарилади. Хар қандай даражадаги рахбар ўзининг хохиши бўйича бошқармайди. Тенг хуқуқли жамиятда жамият томонидан назоратдан хеч ким эркин эмас, хаттоки энг юқори даражали рахбар хам, Президент хам жамиятнинг хар бир аъзоси бошқарилувчи хисобланади, чунки у маълум бир коллеқтивга киради. Шу билан бирга жамиятнинг хар бир аъзоси бошқарувчи бўлиб хисобланади. У ишлаб чиқаришнинг хакикий хўжайинига, яъни мулкдорига айланади, шунинг учун у бутун иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий хаёт билан бошқарувчи сифатида бўлиб чиқади. У ёки бу даражада у коллеқтивнинг ишлари билан бошқаришда катнашади.
Жамиятнинг турли аъзоларининг иштироки бир хил босқичда булмайди. Кўпчилик ишга пассив катнашади, шу билан биргаликда турли жамоа-ташкилот ва комиссия аъзолари бўлиб хисобланади. Профессионал мухандислар гурухи хам бўлиб, ишлаб чиқаришни ташкиллаштирувчи, давлат, хўжалик органлари рахбарлари хисобланади. Улар махсус бошқарув меҳнати билан шуғулланиб, жамоа фойдали меҳнати турлари бўлиб хисобланади.
Менежер меҳнати ўзини ҳаракатларида, операсияларда, яъни инсонлар бошқарув жараёнида бажарганда жипслашади. У ёпик циклик формага эгадир. Бошқарув жараёни қўйилган мақсаддан бошланиб, вазифа ва вазифанинг ечилиши билан якунланиб, мақсадга эришиш билан тугайди. Масала ечилгандан кейин, мақсадга эришишда, яна бошқа вазифа қўйилади, янги мақсад ва яна бошқарув жараёни бошланади.
Мақсад ҳаракат натижа мақсад - ўзилмас бошқарув циклининг схематик куриниши шундай.
Лекин бунда бошқарув жараёни назарий жихатдан тўғри бўлади, амалиётда бошқарув кўпгина, бир-биридан фаркланадиган жаранларда намоён булши мумкин.
Корхоналарда менежер меҳнати кўпгина масалаларни ҳал қилишга қаратилган бўлади:

  • техник, яъни ускуналардан фойдаланиши, ишлаб чиқариш майдонлари билан боғлиқ, ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва х.к.;

  • технологик, яъни лойиҳалаштириш ва технологик жараёнларни такомиллаштириш билан боғлиқ;

  • иқтисодий, яъни корхона ички ва ташқи мухитида иқтисодий муносабатларни такомиллаштиришдир;

  • ташкилий, яъни ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишда бошқарув структурасини такомиллаштириш билан боғлиқ;

  • ижтимоий, яъни ижтимоий муносабатларни такомиллаштириш билан боғлиқ ва х.к.

Менежер меҳнати қўйилган мақсадга эришишдаги жамоа аъзоларининг ҳаракатини координасия қилишга қаратилган. У корхона ривожида асосий ўрин тутади.
Шундай вазиятлар бўлганки, бунда янги тайинланган рахбар зарар билан ишлаётган корхонани фойда келтирадиган корхонага айлантирган. Бу шундан далолат берадики, бошқарув девони хўжалик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади.
Замонавий бошқарув ходимларининг характеристик хусусиятлари - юқсак профессионалзм ва ишбилармонлик хусусиятлари, бошқарув билими асослари ва иқтисодий фикр юритишдан хабари бўлиши керак. Юқсак маърифатли ва маданиятли, демоқратик, мохирлик ва ҳалқка хсоб кила олиш, ҳалқнинг эхтиёжини билиши керак. Бундан ташқари мақсадни кура олиш ижтимоий муаммоларни еча олиш, коллеқтивни ярата олиш ва юналтириш хусусиятларига эга бўлиши керак.



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling