1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


-Мавзу. Менежмент қарорларини қабул қилиш


Download 0.89 Mb.
bet26/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

6-Мавзу. Менежмент қарорларини қабул қилиш
Режа:
1.Бошқарув қарорларининг мохияти ва уларнинг таснифи.
2.Бошқарув қарорларига қўйиладиган талаблар.
3.Бошқарув қарорларини тайёрлаш жараёни ва қабул қилиш
4.Бошқарув қарорларини (оптимизасиялаш) усуллари ва уларни бажарилишини ташкил этиш.


1. Бошқарув қарорларининг мохияти ва уларнинг таснифи.
Бошқарув фаолиятининг самарадорлиги кўпинча қабул қилинаётган қарорларга боғлиқ корхонадаги бутун савол ва муаммолар занжири уларнинг аниқ ечими ва бошқарувчига юкланган, ишлаб чиқариш, техник, ижтимий, иқтисодий, маркетинг ва хуқуқий вазифалар қарорларни тўғри қабул қилиш ва ўз вақтида бажарилишига боғлиқ. Ечилаётган муаммоларнинг хаммаси хар-қандай бошқарувчи томонидан хисобга олинади ва бу нарса унинг бошқарув услубида хамда бутун бошқарув жараёнида акс этади.
Иқтисодиётни бошқаришдаги ечимларнинг мохияти кўпгина объектив омилларга боғлиқ. Улардан энг асосийси - ишлаб чиқариш воситаларига турли мулкчилик; ишлаб чиқариш ва мехнатни чукур таксимланиши ва ихтисослашувига; мехнат ва материал техник ресурсларни бошқариш; сохалараро, ишлаб чиқаришлараро алоқаларни кенгайиши; Кушма корхона тўзиш; маркетингни амалда қўллаш; корхона ва охаларни ташқи иқтисодий алоқаларга чиқиш, бошқарув қарорларини қабул қилишдаги таваккалчиликлар.
Бошқарув қарори - кенг маънода жамиятдаги моддий ва маънавий эхтиёжларнинг реал кондирилиш имкониятлари билан бир нуқтада кесишуви халқ хўжалигидаги бир нуқтада кесишуви. Халқ хўжалигидаги бу муаммонинг ечими мавжуд қонунлар, фармонларнинг бизга боғлиқ булмаган қонуниятларнинг бизга боғлиқ булмаган қонуниятларнинг бир-бирига мувофиқ келишишидир. Бошқарув қарори - шунингдек корхона олдида турган максадлар ва миссиясини амалга ошириш демакдир. Айнан шу жараёнда йўзлаб, минглаб инсонлар ўз эхтиёжларини кондиради, мавкега эга бўлади, хар томонлама усади ва умуман жамият усади.
Қарорларни ишлаб чиқариш ва амалда қўллаш рахбарнинг кейинги фаолиятидаги силжишларига боғлиқ. Битта муаммо бўйича бир неча қарорлар ишлаб чиқилади ва улардан биттаси амалда қўлланилади. Бу қарорлар таснифи мухим назарий ва хаётий аҳамиятииятга эга.
Бошқарув фаолиятининг самарадорлиги нуқтаи назаридан қарорлар қуйидаги турларга бўлинади: стратегик ва оператив.
Стратегик қарор - бу корхонанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган максад ва миссияларнинг шаклланиши.
Бозор иқтисодиётига утиш шароитида бу қарорлар корхонанинг фаолиятидаги янгича ёндашувлар, кескин бурилишларни силлик утишини таъминлайди. Стратегик қарорлар корхона, худуд, соха даражасида қарорлар жамиятдаги янги манбаалар хисобига бутун иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ечишга ёрдам беради.
Оператив қарорлар бу мохияти бўйича хўжалик бошқарув қарорларидир. Улар бошқариладиган объектни ўзлуқсиз ишлаш жараёнини қўллаб-кувватлаши учун жорий шахсий муаммолар бўйича қабул қилинади. Яъни, унинг мураккаб механизмини структура ва ўзаро алоқаларни ўзгартирмасдан ушлаб туришдир. Бу қарорларни рахбар махсус тайёргарлиқсиз етарлича тез қабул килади. Бундай қарорларга ходимларни ишга олиш ва бушатиш, уларнинг иш хакларини ўзгариши, корхонани кишга тайёрлаш хақидаги ва шу каби хужжатларни киритиш мумкин.
Харакат доираси бўйича бошқарув қарорларини иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, техник ва технологик қарорларга бўлиш мумкин.
Шунингдек, бошқарув қарорлари бошқарув даражаси бўйича хам қуйидаги босқичда бўлинади: уста, участка бошлиги, цех бошлиги, ишлаб чиқариш бошлиги, корхона ва бирлашва рахбари, вазир ....
Қарорлар таъсир қилиш юналиши бўйича ташқи ва ички бўлади. Ташқи қарорлар бошқа даражага қаратилади, ички қарорлар эса алохида бўлимлар ёки қаратилади, ички қарорлар эса алохида бўлимлар ёки корхонани камраб олади.
Бошқарув қарорлари функсионал мазмуни бўйича иқтисодий, ташкилий, координасион, рагбатлантирувчи, бошқарувчи ва назорат қарорларга бўлинади.
Қайта ишлашни ташкиллаштириш бўйича шахсий, хамкасбий ва малакавийларга бўлинади. Шахсий қарорлар рахбарнинг жамоадаги келишувисиз ва мухокамасиз ёки алохида шахслар томонидан ишлаб чиқарилади. Кўпинча булар корхона тараккиёти йўлидаги принципиал муаммоларга дахли булмаган оператив қарорлардир. Ґамкасб каролари асосан моддий тайёргарлик талаб киладиган, бир гурух мутахассислар ва рахбарлар томонидан ишлаб чиқариладиган ва қабул қилинадиган қарорлардир. Улар хар томонлама мазмунга эгадирлар. Жамоа қарорлари мансаб ёки ходимлардан катъий назар бугун иштирокчилар томонидан умумий мажлисда ишлаб чиқарилади. Бундай қарорлар ишлаб чиқаришнинг бахоли саволларини кўриб чиқишда қабул қилинади.
Мехнат тури бўйича қарорлар стандарт ва ностандарт қарорларга бўлинади. Стандарт, баъзан дастурий қарорлар - бу қарорларнинг ўзини ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш жараёнидаги қарорлардир. Дастурлаш ва уни қабул қилиш жараёнидаги қарорлардир. Дастурлаш мумкин бўлган қарорлар орасида шундай стандарт босқичга етдики, уларни математик модел шаклида тасвирлаш мумкин. Яъни ЭХМнинг техник ишига аҳамиятииятли қисмни киритиш имконияти тугилади. Ностандарт қарорлар - бу энг мураккаб, асосий қарорлар. Ґам қилинадиган муаммога ижодий ёндашиш учун кенглиги билан ажралиб туради. Ижодий қарорлар хар доим жадаллик ва янгиликда намоён бўлади. Бирок ностандартликнинг харақтерини диққат билан тахлил қилиш зарур. Чукур , кенг тахлилда бу холларни унчалик ва янги эмаслигини қуриш мумкин, агарда уни бир қатор алохида муаммоларга бўлиб чиқса.
Шу тарика бошқарув қарорлари инсон фаолиятининг хар қандай доирасида ташкилий бошланиши бўлиб хисобланади. Унинг асосида қонунлар тасдикланади.ю материал-техник, молиявий ва мехнат ресурслари ишлатишни режалаштириш, ижрочилар ва рахбарлар маъслияти оширилади ва максадга етишиш йўлида уларнинг урни белгиланади.



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling