1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик ва бизнес тушунчалари


Download 0.89 Mb.
bet34/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

1.Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик ва бизнес тушунчалари
Менежментда тадбиркорлик фаолияти деганда – ишни ташкил этишга таъсир кўрсатдиган шарт – шароитлар ва омиллар борлиги тушунилади. Тадбиркорлик фаолиятининг мақсадлари ва вазифалари бевосита бозор тамойилларидан келиб чиқади. Маълумки бозор иқтисодиёти шароитларида сотувчилар ўз товарларини имкони борича кўпрок фойда берадиган қилиб сотишга харидорлар эса бу товарларни имкони борича арзонрок қилиб харид қилишга интилади. Уларнинг манфаатлари бозордаги бахолар механизми орқали мувозанатлашади. Шу муносабат билан бозор иқтисодиётининг қандай томойиллари тадбиркорларга хос бўлиб хисобланади деган савол тугилади. Аввало хусусий мустақилллик, яъни автономия тамойили. Иқтисодиётдаги хамма эркин харакат киладиган иқтисодий субъектлардан келиб чиқади. Шунинг учун тадбиркор киши амалдаги қонунлар доирасида ўз истамига караб иш юритиши мумкин.
Эркинлик тамойили, биринчидан тадбиркорлар учун муаян имкониятлар бўлишини, хўжалик фаолияти эркинлигини ва қандай булмасин бирор иш билан шуғулланиш эркинлигини кўзда тутади.
Иккинчидан, бошқа имкониятлар хам назарда тутилади; шартномалартўзиш эркинлиги, бирлашиш ва рақобат қилиш эркинлиги бор. Учинчидан, тадбиркор иши ўз мулкидан ўз хохишига караб фойдаланиш хуқуқига эга бўлади. Умумий вақтда тадбиркор қонун билан белгилаб қўйилган хак – хуқуқларини эътиборга олиш керак.
Замонавий менежер жамоатишлаб чиқаришда : а) бошқарувчи, б) дипломат, в) етакчи, г) мураббий, д) иноватор, е) инсон сифатида майдонга чиқади.
Бошқарувчи – менежер. Менежернинг бу функсияси азалдан унга хос бўлган анъанавий функсия хисобланади. Бошқарувчилик вазифасини адо этар экан, менежер хоқимиятга эга шахс бўлиб колди. Хозирги шароитларда хоқимият танхо бир кишига тегишли булмай колиши учун хоқимиятни кулда тутувчи кишидан бугунги кунда хам катъият, хам маълум даражада мулойимлик кўрсатиш талаб этилади. Бошқарувчи менежер халос, ўз лафзида турадиган, юқсак касб маҳоратига эга иш йўзасидан мезони ўзлаштирилган, нотик, маслахатчи, педогог ва психолог маҳоратига эришган бўлиши керак.
Дипломат - менежер. Сунги ун йилликлар давомида, айниқса, кенг ёйилган менежерлик малакалари ва куникмалари орасида буларнинг аввало мўзокаралар олиб бориш билан боғлиқ хилларини тилга олиб утиш лозим. Урта ва олий бўғин менежерлари хозирги кунда ўзларининг иш вақтларини асосан одамлар билан алоқалар боғлаш ва бу алоқаларни кенгайтиришга, иш сохасидаги алоқаларни чукурлаштириш, шартномалар, битимлар тўзиш, хукумат билан ўрнатиладиган муносабатларни йўлга қуйишга сарфлайдилар. Хар хил воситачилик ишларида менежерларнинг иштирок этиши тобора кўпрок зарур бўлиб колди. Мана шуларнинг хаммаси учун кишида алохида, яъни дипломатларга хос кобилиятлар бўлиши керак.
Етакчи-менежер. Замонавий менежер, менежерлик ишларидан ташқари етакчилик ишларини хам олиб олиб боради. Менежмент хусусидаги Америка нариётчилари «хар бир менежер етакчи бўлиши лозим» деган ишорани аллакачон уртага ташлашган. Менежерлик вазифаси бир маънони англатмайди. Бизда менежерлик вазифаси дейилар экан, кўпинча бизнеснинг моддий тизими фаолиятини кувватлаб бориш учун зарур бўлганлиги профессионал харакатлар тушунилади. Бизда бу утмишда колган. Бизнеснинг инсонга хос бўлган бошқа авлод тизими яъни бошқаришиннг асосий объекти бу ўринда гуё четда колиб кетган. Лекин бу вазифани яхши уддалаш учун менежер одамларни ўзига эргаштириб боиш кобилиятига эга ,яъни етакчи бўлиши лозим.Замонавий нуқтаи назарга мувофиқ етакчилик функсиялари икки қисмдан – профессионал-технократик ва эмосионал-шахсга оид қисмлардан таркиб топган.
Мураббий – менежер. Ишлаб чиқариш жарёнлари мураккблашиб боргани сайин ходимларга қўйиладиган талаблар ортади. Бир томондан ходимларнинг технологик билимларини ошириш эхтиёжи пайдо бўлса, иккинчи томондан улар хаёт фаолиятининг маънавий томонларини камолотга етказиш заруорияти тугилади.
Мураккаблашиб бораётган техника технология мутахассисларга ўзлуқсиз касб таълими бериб бориш заруриятини тугдириши хеч кимда шубха уйготмайди. Бу равшан, шунга кура биз, кўп суриштирмасдан бу ишаг талайгина маблагларни сарфлаймиз. Лекин ходимларни маънавий томондан камоллотга етказиш борасида биз сусткашлик қилмоқдамиз ва шунинг учун ишлаб чиқаришда зарар хам курамиз. Вахоланки ходимларнинг яхши тарбия курганлиги юқсак маънавий ахлокка эга эканлиги тараккиёт чуккисига чиққан иқтисодиётнинг минтакадан минтакага утиб бориши учун хал қилувчи шарт бўлиб хисобланади.
Муваффакият козонишни мулждаллайдиган менежер ходимларни одоб-ахлок, хис-хаяжон томонидан тарбиялаб бориш барча менежерлик ишларининг мухим томонидир, деган тегишли хулосага келиш лозим.
Инноватор - менежер. Фан техника тараккиётининг информасион юқсалиш шароитларида(биринчи юқсалиш қишлоқ хўжалик экинларини жорий этиш билан, иккинчи саноатнинг тубдан ўзгариш билан богланган). Менежерлик ишининг энг мухим томонларидан бири инновасиялар бўйича фаолият олиб боришдир. Шиддат билан давом этаётган фан-техника инкилоби шароитларида инновасиялар хусусида кимки сусткашлик киладиган бўлса, у тез орада оркага утиб колади. Иннновасияларнинг зарурлигини тушунтириш жуда осон. Эскириб колган асбоб ускуналарни тиклаш, янгиликларни жорий этишдан маблаг тежаб колишдан кура янги техника ва технология базасида мехнат унумдорлиги ва махсулот сифатини кутариш анча осон ва тезрок бўлади.
Менежер аввало инсондир. Менежер ташқи энергия манбаларидан ишлайдиган машина эмас. Шунинг учун хам инсонга хос бўлган хусусиятлардан хеч бири унга бегона эмас.Менежер тор билим натижасида етиштирилган ижтимоий сифатларининг муракаб бир тизими, яъни шахсиятли кишидир. Хар бир менежернинг ўз хулк атвори билан белгиланадиган ўз табиати бор. Лекин одам табиатининг хар кай си томони хам менежерлик вазифаларини адо этишга ёрдам беравермайди. Япония фирманинг менежерлари ишчилар мехнатининг самарасини ошириш ва уларни махсулот сифаини тинмай такомилалштириб боришга ундаш учун мана бундай маънавий коидага амал қилиб боришади: Бизнинг тамойилларимиз – жамиятимизни ривожлантириш ва фаровонлигини ошириш борасида ўз маъсулиятларини англаб етиш. Жахон маданиятини чнада тараккий эттиришга ўз-ўзини багишлаш. Бизнинг кредо- маданият тараккиёти мавхум бир нарса эмас. Бизнинг хзамамиз биргаликда харакат қилиб, маданият тараккиётиги ўз улушимизни кушиб борамиз Бизнинг хар биримиз буни доимо ёдда тутмоимиз керак. Хар ишда фирмага садокатли бўлиш муваффакият келтиради.
Маънавий қадриятларимиз: а) ишла чиқаришин такомиллаштириш йўли билан миллатга хизмат қилиш; б) халоллик; в)уй\унлик ва хамкорлик; г) сифат учун кураш; д) ўз қадрини билиш ва буйсуниш; е) фирма билан пайваста бўлиб яшаш; ж) фирмага миннатдорчилик.
Бошқарув цикли.
Бошқарув цикли тўртта вазифани адо этади, булар – режалаштириш, ташкил этиш, мотивасия назоратидир. Бу вазифалар моддий бойликлар яратиш маблаг билан таъминлаш, маркетинг ва бошқаларга доир бошқарув фаолиятининг хамма турларини ўз ичига олади.
Режалаштириш. Бу вазифа мохият эътибори билан қарорлар тайёрлаш жараёнидир. Режалаштириш босқичлари: а) мақсадни уртага қуйиш, б) мавжуд имкониятлар шарт – шароитларни аниқлаш, в) мукобил шартларни белгилаб олиш, г) энг яхши йўлни танлаш, д) режани ишга солиш ва бажариш.
Ташкил этиш – ташкил этиш вазифаси менежер ва ижрочилар фаолиятини тартибга солишга қаратилган. Бу аввало менежернинг ўз имкониятларига бахо бериши, ўзига буйсунадиган ходимларни урганиб чиқиш, хар бир ходимнинг салохияти, нималарга кодирлигини аниқлаб олиш, кучларни жой жойига куя билишдир ва хакозо. Мана шу ташкилотчилик бошидан охиригача корхонанинг жуда аниқ структуралари доирасида утади.
Мотивасия – тайёргарлик чораларини кўриб бўлганидан кейин менежер таъминлаш керак. Шу мақсадда қуйидагилардан фойдаланилади: а) рагбатлантиришдан яъни ташқи омиллар (моддий ва маънавий), ходимни жушкин фаолиятга ундашдан, б) асл мотивасия, яъни ходимда мехнатга ички (психологик) рагбатлар хосил қилишдан. Бу ўринда қуйидагилар мухим бўлиб хисобланади: мехнатда маънфатдорлик, мехнат фаолиятига эхтиёж сезиш, мехнат фаолиятидан каноат туйгусини хис қилиш мухимдир. Мана шу бошқарув вазифасини мувоффакият билан адо этиш учун менежер мулокот олиб бориш, алоқалар боғлашнинг турли жихатларининг яхши билими, ўзида тегишли малака ва куникмаларни ривожлантириб бориши шарт. Бошқарув циклининг айланиб туриши, маълумки менежер доимо бошқарув вазифаларини адо этиб бориш билан банд бўлади. Агар ўз корхонаси истикболни таъминлаб беришни истаса, бошқарув ишининг хамма тавсилотларига жиддий киришмоги лозим.



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling