1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Download 0.89 Mb.
bet44/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Декомпозитсия — мураккаб масалаларни бўлакларга бўлиб, соддалаштирган ҳолда тахдил этиш услубидир.
Босқичма-босқич таҳлил усулида персонални бошқариш тизимига энг сезиларли таъсир кўрсатувчи омиллар ўрганилади.
Таққослаш — мавжуд бўлган тизимларни солиштириш орқали энг мақбул усул танланади.
Динамик — усул барқарор миқдор кўрсаткичларини тахдил этишга асосланган.
Мақсадни тизимлашда персонални бошқариш тизимининг корхона (ташкилот) мақсадларга мувофиқлигининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари тахдил қилинади.
Эксперт-таҳлилий усулда персонални бошқаришга юқори малакали экспертларни жалб этиш кўзда тутилади.
Меъёр усули персонални бошқариш функциялари таркиби ва мазмунини белгилайдиган меъёрлардан қўлланишга асосланган.
Параметрли усул вазифаси ишлаб чиқариш тизими ва персонални бошқариш тизими ўртасидаги функцияли боғликликни аниқлашдир.
Функциявий-қиймат таҳлили, пировард натижа нуқтаи назаридан, энг кам харажат талаб қилинадиган, энг самарали усулни аниқлашни кўзда тутади.
Бош таркиб усули битта кўрсаткич (таркиб)да ўнлаб кўрсаткичлар хусусиятларини акс эттиради.
Баланс усули балансли таққослаш имконини беради.
Тажриба усули ўхшаш тизимдаги тажрибадан фойдаланишни кўзлайди.
Ўхшашлик усули иқтисодий-ташкилий кўрсаткичлари ўхшаш бўлган тизим билан солиштиришга асосланган.
Ижодий кенгашлар усули персонални бошқаришни ривожлантириш йўналишларини жамоа ҳолда муҳокама этишга қаратилган.
Жамоа ён дафтари (ғоялар банки) усули ҳар бир эксперт томонидан билдирилган фикрни жамоа муҳокамасига қўйишни англатади.
Назорат саволлари усулида аввалдан тайёрлаб қўйилган саволлар орқали олдинда турган вазифаларни ижодий ҳал этишни фаоллаштиришга қаратилган.
Морфологик таҳлил персонални бошқариш айрим функцияларини амалга ошириш учун ҳамма таклифлардан энг мақбулини танлаб олишга қаратилган.
Персонал билан суҳбатлашиш (интервъю олиш) иш жараёнини таҳлил этиш учун зарур ахборот олишга қаратилган.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling