1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Сўроқнома — энг кам хараж-ат талаб этадиган усул бўлиб, персоналнинг фикр-мулоҳозаларини сўроқномалар орқали ўрганишни кўзда тутади. Фаол кузатув


Download 0.89 Mb.
bet45/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Сўроқнома энг кам хараж-ат талаб этадиган усул бўлиб, персоналнинг фикр-мулоҳозаларини сўроқномалар орқали ўрганишни кўзда тутади.
Фаол кузатув — иш вақтини хронометраж қилиш мақсадига қаратилган.
Персонал тўғрисида кенг кўламли ахборот тўплашга қаратилган юқоридаги барча услублардан турли шаклларда фойдаланиш мумкин. Аммо, бу услублардан фойдаланишда албатта, қуйидаги тамойилларга риоя қилиш керак:

  1. Мувофиқлаштириш, меъёрлаш, маъмурий чоралар (раҳбарлик ваколатларидан фойдаланиш), йўриқнома, рухсат бериш.

  2. Иқтисодий рағбатлантириш, мукофотлаш, фойда тақсимотида иштирок, ижтимоий тўловлар, молиялаш, персонал учун харажат-ларни таҳлил этиш, иқтисодий мезонларга қараб баҳолаш, кредитлаш.

3. Персонал маркетинги, меҳнат фаолиятини ташкил этиш,
режалаштириш, прогнозлаш, мавжуд, тарихан таркиб топган кадрлар
бошқармаси тизимини таҳлил этиш.

  1. Ижтимоий-психологик қизиқтириш, ишонтириш, тарбиялаш, амалий ва шахсий хислатларини баҳолаш, аттестациядан ўтказиш, ижтимоий масалалар, можаролар ва танглик ҳолатларни ҳал этиш, мослаштириш, касбга йўналтириш, шахсийлаштириш.

  2. Ҳуқуқий-профессионал ҳимоя, шартномалар тузиш ва уларга амал қилинишини текшириш, ҳуқуқий рухсат бериш ва мувофиқлаштириш.

Умуман олганда персонални ўрганишнинг замонавий услублари, бирлигидан, ходимлар салоҳиятини аниқлаш учун уларнинг шахсий хислатлари ва қобилиятларини, иккинчи томондан корхона (фирма)ни ривожлантириш истиқболлари ҳамда иш фаолиятининг янги йўналишларини ҳисобга олган ҳолда персоналга қўйиладиган миқдор ва сифат талабларини ўрганишни талаб қилади.
Персонални бошқаришнинг “юқоридан қуйига” тизими кадр-ларни танлаш, баҳолаш, рағбатлантириш ва ривожлантириш бўйича қарор қабул қилишни марказлаштиради. Бошқарувнинг “қуйидан юқорига” тизими эса қарор қабул қилишни барча даражалар бўйича тақсимлайди.
Персонални бошқаришни ташкил этишда ижро масъулияти гуруҳга ёки шахсга юклатилиши муҳим аҳамиятга эгадир.
Ишлаб чиқариш топшириғини гуруҳ билан ижро этиш тизими персонални танлашда ижтимоий ўзаро мувофиқликка алоҳида эътибор қаратилишини талаб қилади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling