1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Download 0.89 Mb.
bet43/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Шахсий сифатлар — ижтимоий шахснинг таркибий қисми бўлиб, ходимнинг меҳнат жамоасида барқарор намоён бўладиган хусусиятларини кўрсатади.

  • Ахлоқ — инсоннинг жамиятда маънавиятга, ахлоқий меъёрларга амал қилган ҳолда ўзини тутишидир.

  • Шерикчилик — ҳар қандай ижтимоий гуруҳларнинг энг муҳим хусусияти бўлиб, инсонларнинг ўзаро муносабатларини белгилайди.

  • Мусобақалашиш — ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос кўриниши бўлиб, инсонларнинг муваффақиятга эришишга, ғолибликка, ўзини намоён этишга интилишини кўрсатади.

  • Мулоқот — инсонларнинг ахборот айирбошлаш асосидаги ўзаро муносабатларидир.

    8. Музокаралар — турли мақсад ва вазифаларга эга икки ва , ундан кўпроқ тарафнинг ўз манфаатларини ҳал этиш учун мулоқотга киришишидир.
    9. Низолар (конфликтлар) — бир-бирига манфаатлари зид келган томонларнинг тўқнашиши оқибатида рўй беради.
    ИВ. Персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик услублариИ меҳнат жамоаси ҳамда алоҳида ходимларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнига таъсир кўрсатишнинг аниқ усул ва воситаларидан иборатдир. Бунда ижтимоий таъсир кўпроқ меҳнат жамоасига (ижтимоий режалаштириш, энг мақбул ижтимоий-психологик муҳитни яратиш ва ҳоказолар), психологик таъсир алоҳида ходимлар (психологик танлаш услублари, персонални баҳолаш ва ҳоказолар)га мўлжалланган.
    Корхонадаги иқтисодий аҳволнинг беқарорлиги, молиявий муаммолар, иш ҳақининг вақтида тўланмаслиги, узоқ муддат бўш туриб қолиш жамоада ижтимоий-психологик муҳитни яхшилашга хизмат қилмайди, албатта. Чунки, раҳбар бундай шароитда аксарият вақтини персонал билан мулоқотда бўлиш, бошқарув функцияларини бажаришга эмас, балки бевосита ишлаб чиқариш, маркетинг, молия масалалари, яъни бошқа функцияларни бажаришга мажбур бўлади. Шундай экан, персоналга ижтимоий-психологик услублар таъсирини билиш ва прогноз қилиш жуда муҳимдир.
    Мазкур ижтимоий-психологик услубларнинг айримларини кўриб чиқамиз.

    Download 0.89 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   94




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling