1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Download 0.89 Mb.
bet16/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Анъанавий қарорлар - бу таълим жараёнини илмий асосда ташкил этиш, таълим сифатини давлат таълим стиндартлари талабларига мувофиқлаштириш, педагогик ходимларда зарурий куникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда таълим муассасаси фаолиятини такомиллаштириш йуналишидаги иш режалари, турли дастурларни тасдикдаш, шунингдек, одатий вазиятларда муассасанинг фаолиятига оид қабул қилинадиган қарорлардир.
Тавсияли қарорлар - таълим муассасасининг фаолиятини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига илгор педагогик технологияларни татбик этиш, янги ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда илгор педагогик тажрибаларни оммалаштириш йуналишида қабул қилинадиган қарорлар булиб, бунда таълим муассасасини ривожлантириш ва педагогик ходимларнинг фаолиятини такомиллаштириш йуналишидаги тавсиялар ўз ифодасини топади.
Аниқ қарорлар - аниқ ҳамда тула-тукис исботланган маълумотлар, хабар ва янгиликлардан иборат ахборотлар асосида қабул қилиниб, улар мазкур қарорларнинг бажарилиш хусусиятларини белгилайди.
Таълим муассасаларини бошқаришда қабул қилинадиган қарорларнинг сифати ва уларнинг бажарилиш самарадорлиги уни қабул қилиш жараёнида мукобил вариантлар булиши, яъни танлаб олиш имкониятларининг мавжудлиги билан бир каторда ахборотлар билан таъминланганлик даражасига, ахборотларнинг аниқлиги ва ишончлилигига, мазкур жараёнга мутахассисларнинг жалб этилганлиги ва барча ижрочиларнинг иштироки таъминланганлигига, шунингдек, маълумотларнинг илмий асосланганлиги, куйилаётган вазифаларнинг конунийлиги, йуналишларнинг аниқлиги, белгиланаётган муддатларнинг аниқ ва хакикий булишига ҳамда мавжуд зиддиятлар бартараф этилган холда иштирокчиларнинг купчилигининг розилиги билан қабул қилинганлигига ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ булади.





Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling